Meduza кунлар исий бошлагани сабаб юнглари олиб ташланган лама ва алпаканинг видеоси билан бўлишди.
Маълум қилинишича, ёз фаслидаги жазирама олдидан ҳар апрель—май ойларида ушбу ҳайвонларнинг юнги олинади. Бироқ улар қалин ва иссиқ юнгисиз ингичка оёқларга эга учаётган бошлар каби кўриниш олади.
Лама ва алпакаларни парваришлаш билан шуғулланувчи видеодаги аёлнинг айтишича, ҳайвонлар жуда озғин кўринса-да, уларни яхши овқатлантиришади. Шунчаки уларнинг юнги — лама ва алпаканинг 99 фоизини ташкил этади.
Изоҳ (0)