• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Муродбой ва унинг шериклари судда бош вазир ва бош прокурор иштирок этишини талаб қилган — Олий суд

    Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судида «Муродбой иши» доираси судга чақирилган фуқаролар қўлларини лезвия билан кесиб, турли ноўрин талабларни қўйган ҳолда ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармагани тўғрисида хабар берилганди. Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, айбланувчилар судда бош вазир ва бош прокурор иштирок этишини талаб қилган.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Дастлабки тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «а», «в» бандлари билан айбланувчи М.Юнусалиев раҳбарлигидаги уюшган гуруҳ аъзолари Ғ.Муроджонов, Э.Шарипов, С.Юлчиев, А.Қудратов, М.Далиев, А.Расулов, Д.Раимбеков, Д.Базарбаев, С.Қурбонов, С.Пўлатов, Э.Абдисаламов, Э.Усмонов 2016 йил 1 январдан 2016 йил 16 июнгача давом этган жиноий фаолиятлари мобайнида фуқаролардан нақд пул, автомашина ва кўчмас мулкларни қабул қилиб олган.

    Улар ушбу пул маблағлари ва кўчмас мулкларни 10-12 ой ичида 2-2,5 баробар миқдорида кўпайтириб беришни ваъда қилган. Шу йўл билан фуқароларни қизиқтириб, жами 682 та ҳолатда 516 нафар жабрланувчининг 2,3 миллион доллар ва 1,4 миллиард сўм миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишда айбланган.

    Мазкур жиноят иши айблов хулосаси билан жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судига 2021 йил 22 февраль куни келиб тушиб, уни суд мажлисида кўриш 2021 йил 11 март кунига тайинланган.

    Раислик қилувчи судья Ф.Ишанхўжаев томонидан 11 март кунидан бугунги кунга қадар ўтказилган суд мажлисларида жиноят иши бўйича 430 нафардан ортиқ жабрланувчи, 7 нафар гувоҳ ва 8 нафар судланувчи сўроқ қилинган. Эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётган судланувчилар М.Юнусалиев, Ғ.Муроджонов, С.Юлчиев, А.Қудратов ва Э.Шарипов кўрсатма беришдан бош тортган.

    Мураккаб ва кўп эпизодли бўлган мазкур жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати 2021 йил 10 май куни Тошкент вилояти суди раиси томонидан Жиноят-процессуал кодекси 405-моддасининг 4-қисмига асосан тўрт ойга, яъни 2021 йил 12 июлга қадар узайтирилган.

    25 май куни судья Ф.Ишанхўжаевнинг раислигида ўтказилган навбатдаги суд мажлиси жараёнида, тахминан соат 16:00 ларда қамоқда сақланаётган судланувчилар М.Юнусалиев, Ғ.Муроджонов, С.Юлчиев, А.Қудратов ва Э.Шарипов раислик қилувчи томонидан ҳимоячи Д.Асқаровнинг илтимосномаси рад қилинганини важ қилиб, уюшган ҳолатда тартибсизлик содир этган. Судланувчилар М.Юнусалиев, С.Юлчиев ва А.Қудратов ўзларининг ёнларида бўлган писка (лезвия) бўлаги билан қўлларини тилиб, ўзларини қамоқдан озод қилишни ёки аслида уларга тегишли бўлиб, «Аҳмадбой»нинг иши бўйича мусодара қилинган 6,5 миллион долларни қайтаришни ҳамда суд мажлисида бош вазир ва бош прокурор иштирок этишини талаб қилган.

    Ҳодиса содир бўлган жойга Тошкент вилояти прокурори, вилоят ИИББ бошлиғи, Янгийўл шаҳар прокурори, ДХХ бўлими, ИИБ бошлиғи ва Миллий гвардия ходимлари етиб келган.

    Судланувчилар билан ҳамкорликда олиб борилган суҳбат ва тушунтириш ишлари натижасида, жисмоний куч ишлатмаган ҳолда уларни тинчлантириш ва 1-сонли тергов ҳибсхонасига этап қилишга эришилган.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда баён қилинган 3 килограмм олтин ва катта миқдордаги пул маблағлари ҳамда қимматбаҳо автомашиналар муқаддам жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг 2020 йил 27 августдаги ҳукми билан судланган айнан шу судланувчиларга оид жиноят ишида ҳам, айни вақтда кўрилаётган 1-1119-2001/25-сонли жиноят ишида ҳам ашёвий далил тариқасида эътироф этилмаган ва ишга қўшилмаган.

    Маълум қилинишича, ушбу ашёлар бошқа жиноят ишига, яъни «Аҳмадбой» (А.Турсунбоев) ишига тааллуқли. Тошкент вилоят судининг 2019 йил 20 майдаги ҳукмига кўра, Давлат хавфсизлик хизмати Молия-иқтисод бошқармасига топширилган 13,1 миллиард сўмдан ортиқ пул, 12 миллион доллар ва 140 евро, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига топширилган умумий вазни 2,8 килограммдан ортиқни ташкил этувчи 545,8 миллион сўмга баҳоланган 16 турдаги 45 дона заргарлик буюмлари жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш учун уларга пропорсионал тарзда тақсимлаб бериш белгиланган.

    Мазкур ҳукмга нисбатан келтирилган кассация шикояти жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди кассация инстанциясида кўриб чиқилиб, кассация инстанциясининг 2020 йил 9 январдаги ажримига кўра, ҳукмнинг фуқаровий даъвога оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

    М.Юнусалиев ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан навбатдаги суд мажлиси 28 май кунига тайинланган.

    Мавзуга доир: «ИИО ходимлари айбланувчиларнинг пул ва моддий бойликларини олиб қўйгани ҳақидаги хабарлар асоссиз». «Муродбой иши» бўйича қўшимча маълумот берилди

    27.05.2021, 10:08   Изоҳ (0)   41028
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Андижондаги чанг бўрони

    27.05.2021, 09:58

    Келажак ҳақида тасаввури йўқ, таълимга эътибор берилишини ва хорижий университетлардан квота ажратилишини хоҳлаган ўқувчилар. Ногиронлиги бўлган битирувчилар билан...

    27.05.2021, 09:28

    Самарқанд вилояти ИИБ масжидларнинг бирида вояга етмаган бола сўроқ қилингани тасвирланган видеога изоҳ берди

    27.05.2021, 09:22

    Фарғонада босқинчиликда айбланганлар суд залидан қочиб кетиши юзасидан ИИБ мансабдорларига жиноий иш очилди

    27.05.2021, 08:39

    Ўзбекистонликларнинг 1,7 млн нафари чет элда, асосан, Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилаётгани айтилди

    27.05.2021, 08:24

    Чинозда тунда хонадонга бостириб кириб, эр-хотинга ҳужум қилган беш нафар шахс ушланди

    27.05.2021, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.