ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ижтимоий тармоқда ЙПХ инспектори ва фуқаро ўртасидаги тортишув акс этган видеога изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда хизмат гувоҳномасини тақдим этишни истамаган ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасида содир бўлган тортишув видеоси тарқалди. Видеодан кўриш мумкинки, автомобиль ҳайдовчиси ўз ҳужжатларини инспекторга тақдим этишни истамаган. Ўз навбатида, ЙПХ ходими ҳам ҳайдовчининг хизмат гувоҳномасини кўрсатиш борасидаги талабини бажармаган.
Маълум қилинишича, ЙПХ инспектори О.Ортиқов М-39 автомобиль йўлининг «Омонқўтон» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вақтида Lada Vesta русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузгани учун тўхтатилган. Ҳайдовчидан ҳужжатларини тақдим қилиши сўралганида у ЙПХ инспекторига ҳужжатларни тақдим қилмаган.
Ходим ва ҳайдовчи ўртасидаги тўлиқ мулоқот инспекторнинг боди-камерасида қайд этилган.
«ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви тайинланган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)