Унда деҳқонларнинг бунга қаршилик қилаётгани, воқеа жойида ички ишлар органлари ҳам борлигини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИБ матбуот котиби Бобур Тўлаганов изоҳ бериб, даланинг бузилишига ички ишлар ходимлари алоқадор эмаслигини билдирди.
«Ушбу видео юзасидан кўпчилик ички ишлар органлари ходимларига нисбатан салбий фикрлар қолдиришмоқда. Шуни қайд этиш керак, ердаги ҳосилни териб олиш, ўриб ташлаш ёки буздириш ишларига ички ишлар ходимлари алоқадор эмас. Жараёнда иштирок этган ИИО ходимлари фақатгина келиб чиққан жанжални тўхтатиш, жамоат тартибини сақлаш каби хизмат бурчини бажарган», — деган у.
Қибрай тумани ҳокимлиги матбуот хизмати видеолавҳа бўйича тегишли масъуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани ва натижалар бўйича батафсил маълумот берилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)