«ПСЖ» Франция Кубоги финалида «Монако»ни мағлуб этиб (2:0), 14 карра мусобақа ғолибига айланди.
Бу январь ойида жамоага келган Маурисио Почеттино учун парижликлар бошқарувидаги иккинчи соврин бўлди. Аввалроқ «ПСЖ» мамлакат Суперкубогига эга чиққанди.
49 ёшли мутахассис 2009 йилдан буён турли жамоаларда ишлаб келади. У «Эспаньол», «Саутҳэмптон» ва «Тоттенҳэм»даги фаолияти даврида бирорта ҳам соврин қўлга кирита олмаганди.
«ПСЖ» Франция чемпионати сўнгги тури олдидан 79 очко билан иккинчи ўринда боқмоқда, пешқадам «Лилль»нинг ҳисобида 80 очко мавжуд, 3-ўриндаги «Монако» эса 77 очкога эга. Чемпионлик масаласи сўнгги, 38-турда ҳал бўлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)