• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Макрон Франция хавфсизлиги издан чиқиши тўғрисида учинчи мактубни олди

    Франциянинг 90 дан ортиқ нафақага чиққан полициячиси мамлакатнинг хавфсизлик масалаларига жиддий эътибор қаратишини талаб қилиб, давлат раҳбари Эммануэль Макронга хат ёзди. Бу ҳақда Valeurs Actuelles нашрига таяниб, «РБК» хабар берди.

    Франция президенти Эммануэль Макрон

    Франция президенти Эммануэль Макрон
    Фото: Reuters

    Собиқ полиция ходимлари мамлакатда «хавфсизлик ва жамият осойишталиги масаласида ўта жиддий вазият» юзага келганини таъкидлаб, ҳукуматни бу муаммони назорат остига олишга чақирди. Шунингдек, улар Францияда «мамлакатни қайта забт этиш учун чоралар кўриш» кераклигини айтмоқда.

    Собиқ полициячиларнинг аниқлик киритишича, мамлакатнинг баъзи ҳудудларида қонунлар ишламайди, «тажовузкор гуруҳлар» эса ҳукуматга қарши чиқмоқда.

    Президентга мурожаат муаллифлари «урушнинг олдини олиш учун» полиция ходимларини ҳарбий хизматчилар билан алмаштиришни тўхтатиш кераклигини таъкидламоқда.

    Мактубга Миллий полиция раҳбари Фредерик Во жавоб қайтарди. У нафақага чиқиш собиқ полициячиларни жамоат тартибини сақлашдан озод қилмаслигини айтди ва ҳукуматнинг полиция ходимларини ҳимоя қилиш борасида сезиларли ютуқларга эришганини таъкидлади. Полиция раҳбари собиқ ҳамкасбларининг демарши полиция институтини кучайтириш ўрнига, уни сусайтиради, деб хулоса берди.

    Апрель ойининг охирида нафақадаги ва амалдаги бир гуруҳ полиция ходимлари диний экстремистларнинг мамлакатдаги турли ҳудудларда ўз қоидаларини ўрната бошлаганини қайд этиб, Макронга мактуб йўллаган эди. Улар аслида мамлакатда ирқий кураш кетаётганини айтган.

    Франция Қуролли кучларининг штаб раҳбари хат муаллифлари жазоланишини маълум қилган. Мамлакат қонунларига мувофиқ, ҳарбийларнинг сиёсий ёки диний масалаларга муносабат билдириши тақиқланади.

    Шунга қарамай, май ойининг бошида амалдаги ҳарбий хизмат ходимлари Макронга, шунингдек, вазирлар, парламент аъзолари ва олий ҳарбий амалдорларга хат ёзди. Улар ўз мурожаатида ҳукуматнинг биринчи хат муаллифларига бўлган муносабатини қоралаб, мактуб йўлловчиларга «исёнчига қилингандек муомалада бўлгани, лекин уларнинг ягона айби ўз ватанини севиши, унинг таназзулидан хавотирда экани»ни таъкидлаган.

    Иккинчи мактуб муаллифлари ҳам Францияда юзага келиши мумкин бўлган фуқаролар уруши, мамлакатга нисбатан таҳдидларнинг ортиб бориши ҳақида огоҳлантирган.

    Аввалроқ Макрон Париж яқинида полициячининг ўлдирилишини диний экстремизм деб атаган эди. Қотиллик полиция участкасининг кираверишида содир этилган. Жиноятчи бинога кираётган аёлга ҳужум қилиб, унинг томоғига пичоқ урган. Бошқа полиция ходимлари жиноятчига қарата ўқ узган ва у воқеа жойида ҳалок бўлган.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрь ойида Францияда тарих фани ўқитувчиси ўқувчиларга Charlie Hebdo нашри томонидан чоп этилган Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг карикатура суратини кўрсатган. Шундан сўнг ўқитувчи чеченистонлик 18 ёшли муҳожир томонидан ўлдирилган. Бу воқеа Францияда кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. Ўлдирилган ўқитувчи билан видолашиш маросимида Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат сўз эркинлигидан, жумладан, карикатура борасидаги эркинликдан воз кечмаслигини маълум қилган. Франция президентининг мазкур баёноти ортидан Яқин Шарқдаги баъзи мамлакатларда Францияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бойкот қилиш бошланди.

    Кейинчалик Макрон Муҳаммад (с.а.в.) карикатуралари туфайли мусулмонларда пайдо бўлган ҳис-туйғуларни тушунишини айтди, аммо уларни ҳукумат эмас, мустақил ОАВлар чиқараётганини таъкидлади.

    16.05.2021, 23:56   Изоҳ (0)   27565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркияда 17 майдан COVID-19 билан боғлиқ карантин чоралари юмшатилади

    16.05.2021, 21:16

    Фото ва видео: Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида Лондон, Нью-Йорк, Париж ва дунёнинг бошқа шаҳарларида ўтказилган намойишлар

    16.05.2021, 20:36

    Фото: Ғазода Исроил авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 180 дан ошди, уларнинг 55 нафари болалар

    16.05.2021, 19:34

    Туркия фаластинликларни ҳимоя қилиш учун халқаро механизм яратишга чақирди

    16.05.2021, 18:34

    Озарбайжон Арманистон билан чегарадаги кескинлик фонида ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади

    16.05.2021, 17:37

    Исроил Ғазода ҲАМАС етакчисининг уйига ракета билан зарба берди (видео)

    16.05.2021, 16:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззах кўчаларида дрифт қилиб, қоидаларни бузган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 19 август, 00:10

    “Трамп билан учрашувдан олдин НАТО ва Европа раҳбарлари билан позицияларни мувофиқлаштирдик” — Зеленский 

    Дунё | 18 август, 23:55

    Google Австралиянинг монополияга қарши қонунларини бузгани учун 30 млн евро жаримага тортилди

    Дунё | 18 август, 23:40

    Хитойда қишлоқ аҳолиси ва сайёҳлар тўрт соатдан ортиқ машина калитини ўғирлаган суғурни қидиришди 

    Дунё | 18 август, 23:25

    Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида 12 та меҳмонхона қурилди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:09

    Хитойдан Ўзбекистонга спиртли ичимликларнинг 2,5 млн дона қалбаки акциз маркасини олиб кираётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:01

    Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин

    Дунё | 18 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.