• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ногиронлиги бор шахслар давлат хизматларидан чегирма асосида фойдаланиши мумкин бўлади

    Электрон рақамли имзо билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари порталининг мобил иловасини ривожлантириш, қолаверса, ногиронлиги бўлган шахсларга тўловларда чегирма бериш режалаштирилмоқда. Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев 10 май куни давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот вақтида адлия вазири Русланбек Давлетов ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиевга топшириқлар берган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Gazeta.uz»нинг Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизматига асосланиб маълум қилишича, тақдимотдан сўнг ишлар тез суратларда бошлаб юборилган. Ҳозирда мутахассислар томонидан давлат хизматларидан фойдаланган ногиронларга тўловлар учун чегирмалар бериш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланмоқда.

    Бундан ташқари, тақдимот давомида хизматлар сонини кўпайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

    Таъкидлаш жоиз, ДХА энди иш бошлаганида хизмат турлари 37 та бўлган, ҳозирги кунга келиб бу кўрсаткич 157 тага етган. Аҳолига кунига ўртача 57 мингтадан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

    Бунинг учун 117 та қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, соҳа ислоҳ қилинди. 70 дан зиёд давлат хизмати соддалаштирилди. Талаб этиладиган ҳужжатлар сони 221 тадан 95 тага, хизмат кўрсатишнинг умумий муддати қарийб 500 кундан 271 кунга қисқартирилди.

    Ҳудудларда давлат хизматлари марказлари учун 145 та янги бино ва 115 та филиал барпо этилди. Фуқаролик ҳолати далолатномалари архивидаги 60 миллион дона қоғоз шаклидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилди, дейилади хабарда.

    Шу билан бирга, хизматлар қамрови ва тезкорлигини ошириш учун ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар ҳам йўқ эмас.

    Мисол учун, зарур маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилмагани сабабли атиги 11 фоиз хизматлар электрон шаклда кўрсатилмоқда. Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси орқали 30 турдаги хизмат кўрсатиш мумкин, холос. Ундан атиги 11 таси интерактив хизматлар. Электрон идентификация тизими ҳамда электрон рақамли имзо билан ишлаш ривожланмаган.

    Тақдимотда хорижий тажриба асосида, 2021 йил якунигача давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сонини 200 тага етказиш вазифаси қўйилди. Барча 716 та давлат хизматини инвентаризация қилиб, уларнинг муддатлари, тўлов миқдорлари, шартлари ва бошқа талабларини соддалаштириш бўйича кўрсатма берилди.

    «Давлат идораларининг халқимизга хизмати одамларни рози қилишнинг асосларидан бири. Қайси қишлоқда, маҳаллада қайси хизматга эҳтиёж борлигига қараб, шунга шароит яратиш керак. Қайси хизматларни арзонлаштириш, қайсиларини бепул қилиш масаласини таҳлил этиб, аҳолига енгиллик ва қулайлик яратиш зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Идоралараро интеграция даражасини ошириш, бунинг учун давлат хизматлари учун тўловларнинг 20 фоизини ташкилотларнинг ахборот технологиялари тизимини ривожлантиришга йўналтириш, қоғоз шаклидаги архив ҳужжатларини рақамлаштириш зарурлиги таъкидланди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотларга оид тақдимот билан танишгани, Ўзбекистонда вафот этган шахснинг дафн маросими учун бир марталик нафақа тайинланиш электронлаштирилиши ҳамда Ўзбекистонда барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаро шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор белгилангани ҳақида хабар берилганди.

    12.05.2021, 08:08   Изоҳ (0)   11320
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда боқилаётган отлар сони ортмоқда

    12.05.2021, 07:17

    Ойлар султони — Рамазон: Саховат — жаннатга етакловчи фазилат

    12.05.2021, 03:36

    Тошкентда тайёрланган дунёдаги энг катта Қуръон саҳифаси, Исроилга «аталган» ракеталар, 3 ёшли сўфий. 11 май суратлари

    11.05.2021, 23:58

    Тошкентда прописка сабаб ҳомиладор аёлни туғруқхонага қабул қилмаган тиббиёт ходимлари ишдан олинди

    11.05.2021, 23:33

    Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган фожиали воқеа муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

    11.05.2021, 22:49

    Ислом цивилизацияси марказида дунёдаги энг катта Қуръони карим саҳифасини қўлда кўчириш ишлари якунланди. У Гиннеснинг рекордлар китобига кириши мумкин

    11.05.2021, 22:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.