• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу йилгисига чидаб бўлмаяпти». Сергелидаги «Ўзгариш» маҳалласида узлуксиз сассиқ ҳид келишининг сабаби нима?

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг Сергели тумани «Ўзгариш» маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли узлуксиз, ёқимсиз ҳид келаётганидан шикоят қилаётгани ҳақида видеолавҳа тайёрлади.

    Фото: «Yuz.uz»

    Маълум қилинишича, маҳаллада мунтазам ёқимсиз, бадбўй ҳид тарқалади, кечалари эса у янада кучаяди. Аҳолининг аксарият қисми буни шу ҳудудда жойлашган «Салар» тўйинтириш иншооти фаолияти билан боғламоқда.

    «Шунақа сасийдики, бунга чидаб бўлмайди. Бу соат олтигача давом этади. Ушбу ҳид пардаларимизга ҳам ўтириб қолган, уйни ичида ниқобда ўтираман. Атир ва бошқа нарсаларни сепаман — фойдаси йўқ. Ёз яқинлашяпти дераза-эшикларни ёпа олмасак… Бадбўй ҳид қаердан келаётганини била олмаяпмиз. ‘Водоканал’ми ёки Терини қайта ишлаш цехи. Цехнинг ёнидан ўтсангиз, у ерда ҳам чидаб бўлмас ҳид», — дейди маҳалла фуқароларидан бири.

    Кадр: YouTube / Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    «Тошкент шаҳар сув таъминоти» бош муҳандиси Абдуқодир Алимовнинг сўзларига кўра, уларнинг иншоотида сув икки, узоғи билан уч соат туриб қолиши мумкин, ундан кейин чиқиб кетади. Кечаси-ю кундузи келадиган сувлар бир хил тозалаб чиқарилади. Буни ўчириб-ёқишнинг имкони йўқ.

    Абдуқодир Алимов

    Абдуқодир Алимов
    Кадр: YouTube / Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    «Одамларда эконом қиляпти, реагент ишлатмаяпти деган фикр бор. Биз зарарсизлантиришдан бошқа ҳеч қаерда реагент ишлатмаймиз. Бизда тўлиқ биологик тозалаш. Панжараларда механик жисмларни ушлаймиз, кейин ҳаво бериб биологияни ишлатамиз, сувни иккига ажратамиз ва зарарсизлантириб чиқарамиз… Кечаси кўп корхоналар насос станцияси билан сувни ҳайдайди ёки тозалайди. Мана, парранда фабрикалари, Терини қайта ишлаш цехларидан келадиган ичак-чавоқлар, юнглар, тери қолдиқларини оқаваларни 24 соат йиғиб туриб, бирдан кўтаргандан кейин қандай ҳолат бўлади? Ўз-ўзидан бугунги кунда гуруҳ бўлиб ўрганишлар қиляпмиз. Бу корхоналарни тартибга келтирмасак бўлмайди», — дейди у.

    Маҳалла фуқароларидан яна бири 26 йилдан буён шу ҳудудда яшаши, аммо бу йилгидек ҳали ҳеч бадбўй ҳид чиқмаганини таъкидлаган. «Бадбўй ҳид уйга кириб қолгач, уни ҳеч нарса билан йўқотиб бўлмайди. Ҳатто ‘освeжитель’лар аллергия берворди», — дея қайд этади аёл.

    Мутахассисларнинг изоҳига кўра, ёқимсиз ҳид таралишининг асосий сабаби «Салар» тўйинтириш иншооти ҳамда Бўзсув каналига турли корхона ва ташкилотлар томонидан оқава сувлар ва чиқиндилар оқизилишидир.

    «Бу нарсани айнан кечаси бўлаётгани бўйича бир неча бор рейд уюштирганмиз. Табиатни муҳофаза қилиш ходимларини ҳам таклиф қилганмиз. Лекин бизнинг иншоотдаги ҳаво деярли бир хил. Лекин юқорида айтаётган корхоналаримизга бизнинг ҳам кучимиз етмаяпти. Тадбиркорга локал тозалаш иншоотини қуриш, уни ишлатиш қиммат туради. Унда электр энергия, кимёвий моддалар кетади. Бу ўзимизда чиқмагани учун валютада олиб келинади. Бундан ташқари, эксплуатация, қурилиш харажатлари бўлгани учун ҳамма тадбиркор бундан қочади», — дейди Абдуқодир Алимов.

    Таъкидланишича, «Бектемир» ва «Салар» оқава сув тозалаш иншоотидаги корхоналарга юзлаб огоҳлантириш берилган. Лаборатория таҳлиллари мунтазам олиб борилиб, компенсациялар ундириб келинади.

    «Тадбиркорга қўлланилаётган чоралари ҳали ўзининг амалий натижаларини бермаяпти. СЕС билан қилинган мурожаатга асосан арзимаган жаримасини тўлаб, ишлашни давом эттиряпти. Мисол учун, текстиль корхонаси ёки Терини қайта ишлаш цехини оладиган бўлсак, уларнинг локал иншоотини қуриш бир неча минг доллар туради, ҳар ой ишлатишга катта маблағ талаб этилади. Харажатдан қочган тадбиркорларнинг мақсади — кечқурун ҳеч ким билмаганда оқизиб юбориш», — дейди мутахассис.

    Аҳолнинг сўзларига кўра, Терини қайта ишлаш заводи ичида темир цехи очилган бўлиб, уларнинг ҳожатхонаси тўғридан-тўғри каналга тушади. Сув пасайганда уларнинг трубалари кўринади.

    Ўзбекистон Экологик партияси мазкур ҳолатга муносабат билдириб, сув тозалаш иншооти ва унинг атрофидаги корхоналар томонидан атроф табиий муҳитга етказилаётган зарар атрофлича ўрганиб чиқилиши ҳамда бундай салбий ҳолатларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши лозимлигини таъкидлади.

    Таъкидланишича, бу борада «Ўзсувтаъминот» АЖ, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда бошқа алоқадор ташкилотлар томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганишлар ташкил этилиши мақсадга мувофиқ.

    Мавзуга доир: Пойтахт чиқинди сувлари Бўзсув каналига оқизилмоқда: Ҳаёти хавф остида қолаётган одамлар додини эшитгувчи йўқ

    10.05.2021, 12:26   Изоҳ (0)   46350
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Авиачипталар нархи мақбул» — Uzbekistan Airways Самарқандга ташкил этилган хаб ва ички рейслар ҳақида

    10.05.2021, 12:10

    Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтадаги иш графигига киритилган муҳим тадбирлар ҳақида маълумот берилди

    10.05.2021, 11:50

    Ўзбекистонда 15 майдан таксиларга боғлиқ тажриба бошланади. Ноқонуний таксичиларни қандай тартибга солиш режалаштирилмоқда?

    10.05.2021, 11:38

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 362 кишида коронавирус тасдиқланди

    10.05.2021, 10:39

    Истанбулда қийин аҳволда қолган 6 нафар ўзбекистонлик авиарейс билан ватанга қайтарилди

    10.05.2021, 10:11

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сталин даврида қурилган 300 га яқин бино фасадини янгиламоқда

    10.05.2021, 09:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.