Ўзбекистонлик собиқ MMA жангчиси, ҳозирда БААда истиқомат қилаётган Умид Мавлонов ўзининг Instagram саҳифасида Криштиану Роналду билан бирга тушган навбатдаги суратни намойиш қилди.
Унда португалиялик футболчи ўзбек чопони кийиб олганини кўриш мумкин. «Янги Ўзбекистонда қўлда тикилган чопон», — дейилади изоҳда.
Аввалроқ Мавлонов Роналдунинг худди шу чопонда тушган суратини эълон қилганди. Шунингдек, Роналдунинг қайлиғи Жоржина Родригес ҳам ўзбекона тўнда кўриниш берган ва бу либос Ўзбекистондан эканини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду май ойида Ўзбекистон MMA ассоциацияси рамзи туширилган либосда тушган суратини Instagram саҳифасига жойлаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)