Қаҳ-қаҳ отиб кулган видеоси машҳурликка эришган испаниялик комик актёр Хуан Борха 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Маълум қилинишича, Хуан Севильядаги Вирхен-дел-Росио шифохонасида юрак-қон томир касаллиги сабаб жон берган.
Борха иштирокидаги видео ижтимоий тармоқларда 2007 йилда пайдо бўлган. Унда испаниялик эркак ресторандаги фаолияти ҳақида сўзлаб беради. Видеода Борхе иш кунларининг бирида ҳамкасби товаларни ювмасдан, қум тозалаши учун уларни қирғоқда қолдиришни тавсия қилганини айтиб беради. Хуан тавсияга амал қилгани натижасида 20 га яқин това оқиб кетган, ресторан хўжайини эса уни идишларнинг ортидан юборганини айтиб ўзини кулгидан тўхтата олмайди.
Ушбу ҳодисадан кейин ишига қайтмаган Борханинг қаҳқаҳаси ижтимоий тармоқларда мемга айланган.
Изоҳ (0)