Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки баҳси доирасидаги «Реал» — «Челси» учрашувига ҳакамлар тайинланди.
Учрашувни Данни Маккели бошчилигидаги нидерландиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Ҳессел Стегстра ва Ян де Врис ёрдам беради.
Видеотакрорларда Кевин Блом ва Кампҳюйс Йоҳем ишлайди. Тўртинчи ҳакам — Орел Гринфелд (Исроил).
«Реал» — «Челси» учрашуви Тошкент вақти билан 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)