• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Араб хурмосининг фойдали жиҳатлари ҳақида 8 та илмий факт

    Пишган хурмо мевалари навига қараб сариқ-қизилдан тўқ жигарранггача фарқ қилади. Мазкур мевалар кўпинча қуруқ мева сифатида сотилади. Хурмоларнинг қуритилганлигини уларнинг ташқи кўринишига қараб аниқлаш мумкин. Пўсти қанчалик силлиқ бўлса, мева шунчалик янги бўлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хурмо нима учун фойдали?

    100 грамм мева таркибида қуйидаги моддалар мавжуд:

    • 277 ккал;
    • клетчатка — 7 г;
    • оқсил — 2 г;
    • углеводлар — 75 г.
    Витамин миқдори (кунлик қиймат фоиз ҳисобида):
    • K витамини — 5 фоиз;
    • B6 витамини — 12 фоиз;
    • C витамини — 1 фоиз;
    • марганец — 15 фоиз;
    • калий — 20 фоиз;
    • магний — 14 фоиз;
    • мис — 18 фоиз;
    • темир — 5 фоиз.

    Мавзуга доир: Араб хурмоси истеъмол қилинганда танада қандай ўзгариш юз беради?

    Хурмо антиоксидантларга бой мева

    Хурмо таркибидаги антиоксидантлар кўплаб касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Улар ҳужайраларни зарарли оксидланиш реакцияларини келтириб чиқарадиган эркин радикаллардан ҳимоя қилади. Мева таркибида антиоксидантларнинг миқдори шу каби бошқа маҳсулотлар — олхўри ва анжирга қараганда жуда кўп. Хурмо мевалари яллиғланишни камайтирадиган флавоноидлар ва фенолик кислотага ҳамда юрак учун фойдали каротеноидларга бой.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мева таркибида кўплаб клетчатка мавжуд

    Тадқиқотларга кўра, кунига еттита хурмо истеъмол қилганларда овқат ҳазм қилиш жараёни сезиларли даражада яхшиланади. Таркибидаги клетчатка эса қондаги шакар миқдорининг кескин кўтарилишининг олдини олади.

    Хурмо мия фаолиятини яхшилайди

    Мазкур мева қондаги интерлейкин 6 (ИЛ-6) сингари яллиғланиш ҳолатларини камайтириши тасдиқланган. Ушбу модда нейродегенератив касалликларни, шу жумладан, Альцгеймер касаллигини қўзғатиши мумкин. Бундан ташқари, хурмо мияда бляшка келтириб чиқарадиган бета-амилоид оқсилларининг фаоллигини пасайтиради. Улар мияда тўпланиб қолса, ҳужайралар орасидаги алоқа бузилади.

    Хурмо — табиий ширинлик

    Мева таркибида жуда кўп фруктоза бор, шунинг учун у шакар ўрнини бемалол боса олади. Хурмо ва сувни блендерда аралаштириб, паста ҳам тайёрлаш мумкин. Клетчатка ва озиқавий моддаларга бой бўлгани учун мева таркибида жуда кўп калория мавжуд, шу сабабли меъёрида истеъмол қилган маъқул.

    Мавзуга доир: Нима учун араб хурмосини ширинлик ўрнига истеъмол қилиш тавсия қилинади?

    Мева суякларнинг мустаҳкам бўлишига ёрдам беради

    Хурмо таркибида магний, калий ва кальций каби бир қанча фойдали минераллар мавжуд. Ушбу моддалар суяк тўқималари касалликларини, шу жумладан, остеопорознинг олдини олади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хурмо инфекция юқишнинг олдини олади

    Бугунги кунда деярли барча инфекциялар антибиотиклар ёрдамида даволанади. Бу қиммат усул бўлиб, бир қатор қўшимча таъсирлари ҳам бор. Антибиотикларни табиий маҳсулотлар билан алмаштириш ақлли қарор бўлиши мумкин. Хурмо уруғи ва баргларидан тайёрланган экстракт кўплаб зарарли бактерияларга фаол қаршилик кўрсатиши аниқланган.

    Мавзуга доир: Ифторликда нега айнан хурмо билан оғиз очилади?

    Мева табиий йўл билан туғишга ёрдам беради

    Ўтказилган тадқиқотда туғишдан тўрт ҳафта олдин кунига олтита хурмо истеъмол қилган 69 нафар аёл иштирок этди. Рационида ушбу мевалар мавжуд бўлмаганлар билан таққослаганда, тажриба иштирокчиларининг табиий равишда туғиш эҳтимоли 20 фоизга кўпроқ эканлиги аниқланди. Ҳомиладорликнинг сўнгги триместрида хурмо истеъмол қилиш бачадон бўйнининг кенгайишига ёрдам беради ва сунъий туғруқ эҳтимолини камайтиради.

    Мевани рационга бемалол қўшиш мумкин

    Узоқ вақт тайёрлаш ва қўшимча ингредиентларни талаб қиладиган кўплаб маҳсулотлардан фарқли ўлароқ, хурмо тайёр фойдали егуликдир. Бундан ташқари ёнғоқ ва пистага қўшиб, десерт тайёрлаш мумкин. Ширин мевалардан соус ва сироп ҳам тайёрланади. Юқори калорияга эга мевалар спорт билан шуғулланиш олдидан қувватни оширувчи ажойиб таом ҳисобланади.

    Мавзуга доир: Десерт учун хурмоли чиа-пудинг тайёрлаб кўринг

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аммо...

    Барча фойдали жиҳатларига қарамай, баъзи ҳолларда хурмо истеъмолини камайтирган маъқул. Шифокорлар уларни ичаклар фаолиятида бузилиш аниқланган одамларга тавсия этмайди. Хурмо фруктоза манбайи бўлганлиги сабабли қоринни шишириб, ошқозонни безовта қилиши мумкин. Кўплаб маҳсулотлар сингари хурмо аллергияси борлар учун хавфли бўлиши мумкин, шунинг учун уни ейишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг ёки мевадан кам миқдорда еб кўринг. Меваларда сорбитол мавжуд бўлиб, у диарея келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун, агар ичаклар билан боғлиқ муаммо бўлса, хурмо истеъмолини камайтирган маъқул.

    Мавзуга доир:

    • Диетологлар ҳар куни ейишни тавсия қиладиган 12 маҳсулот
    • Табиий антидепрессантлар: стрессни енгишга ёрдам берувчи маҳсулотлар
    • Қуритилган меваларнинг фойда ва зарарли томонлари
    • Мавсум туҳфаси: хурмонинг сиз билмаган фойдали хусусиятлари

    25.04.2021, 08:44   Изоҳ (0)   55983
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нима учун коронавирусдан кейин соч тўкилади? Мутахассис жавоб беради

    24.04.2021, 08:50

    Хатарли аломатлар: Дерматолог қабулига ёзилиш учун 7 сабаб

    23.04.2021, 21:34

    Ёш 40 дан ошганидан кейин амал қилиш керак бўлган одатлар

    23.04.2021, 15:20

    Кутилмаган тарзда руҳиятга таъсир қиладиган маҳсулотлар

    23.04.2021, 14:23

    Ёғларни эритиш хусусиятига эга бўлган 3 табиий маҳсулот

    23.04.2021, 11:47

    Ошқозон-ичак тизими учун зарарли 6 маҳсулот

    22.04.2021, 21:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.