• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафоти муносабати билан мамлакат раҳбарияти, жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, бош вазир Абдулла Арипов, Қонунчилик палатаси раиси Нуриддинжон Исмоилов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва бошқалар ҳамдардлик билдирди. Ҳамдардлик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport
    Ўзбекистон халқи оғир жудоликка учради.

    Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси, ‘Нуроний’ жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Норбекович Нормуродов шу йил 24 апрель куни 82 ёшида вафот этди.

    Ҳасан Нормуродов 1939 йил 16 ноябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатиб, Каттақўрғон педагогика билим юрти ва Самарқанд давлат университетида таҳсил олди.

    Хизмат фаолиятини ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси лавозимидан бошлаб, кўп йиллар давомида Самарқанд вилоятининг турли шаҳар ва туманларида ишлади.

    Жумладан, Каттақўрғон шаҳри, Жомбой, Нарпай туманларида раҳбарлик лавозимларида, Самарқанд вилояти партия қўмитасининг котиби сифатида самарали фаолият кўрсатди.

    1988—1995 йилларда Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи, 1995—2003 йилларда Халқ таълими ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси бўлиб ишлади.

    2003 йилдан ҳозирги вақтга қадар ‘Нуроний’ жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси вазифасида фидокорона меҳнат қилди.

    Ҳасан Нормуродов 60 йилдан зиёд меҳнат фаолияти давомида ўзининг улкан раҳбарлик салоҳияти, бой билим ва тажрибаси, барчага ибрат бўладиган маънавий фазилатлари билан, жонажон Ватанимизга чексиз муҳаббати ва садоқати билан ҳақли равишда кўпмиллатли халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган улуғ инсон эди.

    Унинг бевосита раҳбарлигида Самарқанд вилоятининг турли ҳудудларини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ва ободонлаштириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, таълим-тарбия тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.

    Ҳасан Нормуродов ҳақиқий халқ оқсоқоли сифатида ҳамиша эл-юртнинг дард-у ташвишлари билан яшади. Айниқса, кекса авлод вакиллари, хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун муносиб шароит яратиш, азиз ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг келажагини таъминлаш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб, сидқидилдан хизмат қилди.

    У Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси сифатида мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда парламентаризм тизимини ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётимиз учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга катта ҳисса қўшди.

    Ҳасан Нормуродовнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги улкан хизматлари муносиб тақдирланди. У ‘Дўстлик’, ‘Меҳнат шуҳрати’, ‘Эл-юрт ҳурмати’ орденлари, ‘Ўзбекистон Қаҳрамони’ деган юксак унвон билан мукофотланган эди.

    Халқимизнинг улуғ фарзанди, атоқли давлат ва жамоат арбоби, самимий ва фидойи инсон Ҳасан Нормуродовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

    Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов, А.Арипов, Э.Турдимов, С.Турдиев

    Эслатиб ўтамиз, 16 апрель куни Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги шифохонада даволанаётган Ҳасан Нормуродовни бориб кўрган эди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон раҳбарияти академик Тўра Мирзаевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ҳамда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган эди.

    24.04.2021, 12:34   Изоҳ (0)   26109
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик талаба япониялик ўсмирни қутқариб қолди. Япония элчиси миннатдорчилик билдирди

    24.04.2021, 12:12

    Ўзбекистондаги «тез ёрдам»га амалга оширилган чақириқларнинг қарийб 1900 таси асоссиз бўлиб чиққан

    24.04.2021, 11:32

    Тошкент вилоятида ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатган Malibu ҳайдовчиси 5 суткага, Damas ҳайдовчиси эса 10 суткага қамалди

    24.04.2021, 11:11

    Ўзбекистонда коронавирус 2021 йилги янги антирекордни ўрнатди — бир кунда 399 кишида касаллик аниқланди

    24.04.2021, 10:32

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги йиғилишда талон-тoрож ва ўғриликка йўл қўйган масъул мансабдорлар лавозимидан озод этилди

    24.04.2021, 10:30

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 18 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

    24.04.2021, 09:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.