• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Зеленский Путинга Донбассда учрашишни таклиф қилди

    Украина президенти Владимир Зеленский россиялик ҳамкасби Владимир Путинни Донбассда учрашишга таклиф қилди. Зеленский ўзининг Telegram каналига жойлаштирилган видеомурожаатида мазкур таклиф билан чиқди, деб ёзади «РБК».

    Фото: Зеленскийнинг видеомурожаатидан кадр

    Фото: Зеленскийнинг видеомурожаатидан кадр

    Зеленский 19 апрель куни бўлиб ўтган «Нормандия тўртлиги» сиёсий маслаҳатчиларининг учрашувида вазиятни максимал даражада кўздан кечириш ва тушуниш учун Донбассдаги алоқа линиясида учрашув ўтказиш таклифи илгари сурилганини таъкидлади.

    «Мен яна нимани тушунишим керак? Менга ҳаммаси кундек равшан, у ерга ҳар ойда бораман. Жаноб Путин, мен яна боришга ва сизни уруш давом этаётган Украинанинг Донбасс ҳудудидаги исталган нуқтада учрашишга таклиф қилишга тайёрман», — деди Зеленский.

    Мавзуга доир: Владимир Зеленский Донбассдаги низолар авж олаётган бир пайтда фронтга жўнаб кетди

    Унинг сўзларига кўра, Украина ва Россия ўртасида уруш юз берса, охир-оқибат иккала томон ҳам ютқазади. Шунингдек, Украина президенти «танкда тинчлик ўрнатиш мумкин эмас», деб қўшимча қилди.

    «Бир сафар Россия президенти айтган эди: агар жанг муқаррар бўлса, биринчи бўлиб зарба бериш керак. Аммо, менинг фикримча, бугунги кунда кўча жанги ва безорилар ҳақида эмас, балки ҳақиқий уруш ҳақида гап кетганда, ҳар бир етакчи кураш муқаррар бўлиши мумкин эмаслигини тушуниши керак. Сиз кимнидир ҳужум қилиб ҳимоя қила олмайсиз. Ва қўлга олиш орқали кимнидир озод қилиш мумкин эмас», — деди Зеленский.

    Унинг фикрига кўра, Украина ва Россия умумий ўтмишига қарамай, «келажакка бошқача кўз билан қарайди». «Биз бу биз. Сиз эса сиз. Аммо албатта, бу муаммо эмас, балки имкониятдир», — дея мурожаатини якунлаган Украина президенти.

    Март ойининг охирида бутун дунё Донбассдаги вазиятнинг жиддийлашаётгани ҳақида гапира бошлади. Conflict Intelligence Team суриштирув гуруҳи Россия қўшинларининг Россия—Украина чегараси ҳудудида тўпланишини 2014—2015 йиллардан бери энг кескин кўрсаткич деб атади. Киев ўз чегаралари яқинида рус қўшинлари тўпланганини тасдиқлади ва уни «ўз кучини кўз-кўз қилиш» деб атади. АҚШ Россиядан мазкур «провокациялар»га изоҳ беришни талаб қилди.

    Маълумот учун, Буюк Британия май ойида Украина ва НАТО бўйича шериклари билан бирдамлик ва уларни қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида минтақада Россия қўшинларининг кўпайтирилиши фонида Қора денгизга иккита ҳарбий кема юборишни режалаштирмоқда.

    Аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Ангела Меркель ва Украина президенти Владимир Зеленский Донбассдаги можаронинг авж олишига йўл қўймаслик учун Россия ўз қўшинларини Украина билан чегарадан олиб кетиши кераклигини айтганди.

    Шунингдек, Байден ва Ангела Меркель Россияни Украина билан чегарадаги қўшинларини олиб кетишга чақирган эди. Унгача Россия Украина чегарасига ва Қримга 40 минг нафардан аскар жўнатгани ҳақида хабар берилган. Украина президенти Владимир Зеленский Россияни «жиловлаш»да Байдендан ёрдам сўраган. Кремль эса Россия ва Украина ўртасидаги уруш эҳтимолини истисно қилган.

    Мавзуга доир:

    • Украина президенти Донбассга борди, каска ва зирҳли нимча кийиб окопларга тушди ва вазият кескинлашганини маълум қилди (фото)
    • Киев мэри Виталий Кличко уруш хавфи туфайли украиналикларга мурожаат қилди

    21.04.2021, 10:10   Изоҳ (0)   21999
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путиннинг мурожаати ва норозилик акцияси арафасида Москвадаги Манеж майдонига тўсиқлар ўрнатилди

    21.04.2021, 09:09

    Оксфорд университети коронавирусдан тузалган кўнгиллиларга вирусни қайта юқтиришни бошлайди. Бу касалликка нисбатан иммунитет қандай ишлашини тушуниш учун керак

    21.04.2021, 07:07

    Меркель Путинни шахсий суҳбатлардагина очиқчасига танқид қилишини айтди

    20.04.2021, 23:34

    Россия икки нафар болгариялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

    20.04.2021, 21:18

    Россия Арктикада йирик ҳарбий машғулотларни бошлади

    20.04.2021, 20:13

    Россия ўз космик станциясини қуришни бошлади (видео)

    20.04.2021, 19:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.