• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фото: Сурхондарёда яшайдиган рус ва корейс ҳожи оналар

    «Халқ сўзи online» Сурхондарё вилоятида Ҳажга борган рус ва корейс онахонлар — Алла Сатторова ва Алла Мун тўғрисида маълумот берди. Нашрнинг ёзишича, улар вилоятда фаолият олиб бораётган рус ҳамда корейс маданий маркази аъзолари, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган Бувижонлар мактаби фаолларидир.

    Фото: «Халқ сўзи online»

    Фото: «Халқ сўзи online»

    Рус миллатига мансуб бўлган Алла Сатторова Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида дунёга келган. Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистондан ҳарбий хизмат борган йигитга 1974 йилда турмушга чиққан. Тўй Нижний Новгородда бўлиб ўтган, унга йигитнинг ота-онаси ва яқинлари ҳам келган. Фарзандли бўлгач, ёш оила Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманига муқим яшаш учун қайтиб келган.

    1979 йилдан тумандаги болалар боғчасида рус тили тўгараги раҳбари сифатида иш бошлаган. Бу орада фарзандлари сони 5 нафарга етган. Касби ўқитувчи бўлган турмуш ўртоғини тоғли Қўрғонча хўжалиги ҳудудида жойлашган мактаб ўқитувчилигига юборишган ва 10 йил мобайнида шу ерда яшашган. Кейинчалик, вилоят маркази Термиз шаҳрига кўчиб келишган.

    «2019 йилда яхши инсонларнинг кўмаги билан Умра ҳаж зиёратини адо этиш бахтига муяссар бўлдим. Бу менинг ҳаётимдаги энг қувончли воқеа бўлди. Шу ўринда таъкидлашим жоизки, турмуш ўртоғим билан никоҳимиз ҳам замонавий, ҳам шаръий тартибда бўлиб ўтган. Шундан буён ҳам орадан 45 йил вақт ўтди. Мен эса ўзим эътиқод қилган динни бир умр қалбимда сақладим, ардоқладим. Бу менинг энг катта бахтим.

    Рости, ўзим туғилган жой, унинг одамлари билан алоқаларимни узганим йўқ. 91 ёшни қаршилаётган отам борлар. Вақти-вақти билан улар ҳолидан хабар олиб келаман. Ёшлигим ўтган шаҳар кўчалари, одамлари менинг қалбимда яшайди доим...», — деб таъкидлаган айни пайтда нафақада бўлган Алла Сатторова.

    Фото: «Халқ сўзи online»

    Фото: «Халқ сўзи online»

    Корейс миллатига мансуб Алла Муннинг сўзларига кўра, ота-онаси 1946 йилда Россиядан Тошкентга кўчиб келган. Кейинчалик улар Сурхондарё вилоятининг Узун туманида муқим яшаб, ҳаёт кечира бошлаган. Бу ерда улар деҳқончилик, хусусан, пиёз ва шоли экиш билан шуғулланган. Унинг ўзи 1960 йили туғилган. Маҳаллий одамлар орасида ўсиб, ўзбек тилини ўрганган, шу ерлик аҳолининг урф-одатлари, қадриятлари руҳида тарбия топган.

    Турмушга чиқиб, фарзандли бўлгач, 2004 йили оила аъзолари билан Узун туманидан Термиз шаҳрига кўчиб келган. 2016 йилда Умра ҳаж зиёратига бориб келган.

    «Кўп йиллик орзуларим ушалди. Ўзим корейс аёли бўлсам-да, исломий эътиқод менинг ҳаётим бош маслагига айланган. Ўзбекистондаги эътиқод эркинлиги, демократик тамойиллар мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга ва бу жамият ривожи учун жуда муҳим омил саналади. Президентимиз олиб бораётган халқчил сиёсат шу юртда яшовчи турли миллат вакилларининг бахтли, саодатли ҳаётини таъминлашга хизмат қилмоқда. Мана шундай инсон шаъни улуғланган юртда яшаётганимдан бениҳоят бахтиёрман!», — деган Алла Мун.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонов ва Ўзбекистоновна. Ғалати эшитилиши мумкин, лекин уларнинг бобоси ва отасининг исми ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон бўлган

    19.04.2021, 20:48   Изоҳ (0)   37464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги аёллар ва эркаклар сони маълум қилинди

    19.04.2021, 19:59

    Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўқиш коронавирус сабаб масофавий шаклга ўтказилади

    19.04.2021, 19:11

    Тошкентда айрим маҳсулотлар Европа пойтахтларидан ҳам қимматроқ экани аниқланди

    19.04.2021, 18:58

    Термиздаги ресторанда ифторлик пайтида юз берган бир гуруҳ шахслар муштлашуви юзасидан расмий маълумот берилди

    19.04.2021, 18:10

    Тошкент Беш ташаббус ҳаракати сўнгги қўнғироқ арафасида бўлиб ўтади

    19.04.2021, 17:57

    Абу Райҳон Берунийнинг 1050 йиллиги ЮНЕСКО иштирокида нишонланади

    19.04.2021, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.