Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 16 апрель куни коронавирус инфекциясига қарши яна 34 318 киши эмланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистонда шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 369 928 нафарга етди.
16 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Қашқадарё вилояти (4450 нафар),
- Самарқанд вилояти (4221 нафар),
- Бухоро вилояти (3100 нафар) банд қилди.
Мавзуга доир:
Ўзбекистонда бугунги кунда 1 миллион 660 минг доза вакцина бор. Уларнинг 660 минг дозаси COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси, 1 миллион дозаси — Ўзбекистон—Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси.
Изоҳ (0)