«Вильярреал» Европа Лигаси чорак финал жавоб баҳсида «Динамо Загреб»ни мағлубиятга учратди (2:1) ва мусобақа ярим финалига чиқди.
Испан клуби бош мураббийи Унаи Эмери фаолияти мобайнида 6 марта Европа Лигаси ярим финалига йўл олди. Бу мураббийлар орасида мутлақ рекорд ҳисобланади.
Аввалроқ мутахассис бу ишни «Валенсия» (2012 йилда), «Севилья» (2014—2016 йиллар) ва «Арсенал» (2019) клублари билан уддалаганди.
Эмери бу мусобақада «Севилья» билан уч марта чемпионликни қўлга киритган.
«Вильярреал» Европа Лигаси ярим финалида испаниялик мутахассиснинг собиқ жамоаси «Арсенал» билан куч синашади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)