Ўзбекистонга Кувайт–Тошкент–Кувайт йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Jazeera Airways авиакомпанияси рухсатнома олди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.
Ўзбекистон ҳукумати ва Кувайт давлати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан 2021 йил 12 апрель куни Jazeera Airways авиакомпаниясига Кувайт–Тошкент–Кувайт йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун 8-к сонли эксплуатацион рухсатнома берилди.
Авиакомпания парвозларни А320-214 ва А320-251N ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.
Бундан аввал Украина авиакомпанияси Тошкент ва Киев ўртасида рейсларни тиклашни режалаштираётгани, Uzbekistan Airways Тошкент ва Нью-Йорк ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйгани ҳамда Uzbekistan Airways Тошкентдан Москвага мунтазам авиақатновлар тикланганини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)