• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сўз сўйлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак». Абдулла Қодирийнинг ўзбек тилига доир қарашлари

    Адабий тилнинг шаклланиши, баланд мақоми, шева хазинасидаги сўзларни истеъмолга олиб кириши ва эсдан чиққан туб сўзларнинг қайта қўлланишида адибларнинг беназир бадиий тафаккури восита бўлади. Халқ ичидан олинган жонли сўзлар уларнинг ижод хумдонида тобланади, пишади, қайралиб сайқал топади. Шу зайлда халқнинг туганмас хазинасига, муомала-муносабатларида маънавий мулкига айланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи

    Ўзбек тилининг тарихи узоқ. Аммо замонавий ўзбек адабий тилининг шаклланишида жадид адиблари, ХХ асрнинг 20 йиллари матбуот нашрлари, турли маърифий ташкилотлар айнан миллий тил истиқболи билан боғлиқ вазифаларни ўз зиммаларига олган эди. Бу даврда нашр бўлган газета ва журналларнинг ҳар бири ўзича тажрибавий йўсинда «адабий тил»ни қўллагани маълум. Зиё Саид жадидлар матбуоти тарихини ёзар экан, албатта, уларнинг тили ва услубига эътибор берди; «ўрта шевада», «тили ўзбекча дейилган бўлса ҳам, арабча, форсия кўп бўлиши устига ўша усулда жумлалар тузилар эди», «журналнинг сарфий-наҳвий хатолари ҳам йўқ эмас эди» каби мулоҳазаларни билдириб, «тилидан ўрнаклар» келтирди.

    Бу даврдаги ўзбек адабий тилига эътибор берган жадид мунаққиди Вадуд Маҳмуд «Чўлпоннинг тасвири соф»лигини, Фитратнинг «ўзига махсус тили» бўлиб, «ўзбекчани иккинчи қатла тиргиз»ганини айтади. Шу билан бирга давр тилининг муҳим бир қиррасини кўрсатади: «Бу куниги тил бўлса, у эски исломий руҳдан айрилғондан биттобеъ унинг истилоҳ ва таъбирларини, фикр қолибларини ташлаб, оз бўлса ҳам асрий фикрлар, баъзи бир қолиблар – сўзлар олмоқда ва шу йўл билан бормоқдалар. Бу янги тилнинг бир хусусияти, муҳовара (сўзлашув-Б.К.) тилига ёқлашмоқ тамоюли борлиғидир».

    Фитрат бош бўлган «Чиғатой гурунги» жамияти аъзолари адабий тил устида жиддий қайғуриб, ўз қарашлари, таклиф ва топилдиқларини «Тонг» журналида ёритиб борди. «Бу журнал тил ва имло масаласига жуда катта аҳамият берди ва бу йўлда яхшигина ишлади. Баъзи бир номерлари тилимизга кириб қолган араб ва форсий сўзларига қарши жиҳод билан майдонга чиқди» [Саид З. Танланган асарлар. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат наршриёти. 1974, Б. 82]. Л.Азиззода хотирасига кўра «Гурунгнинг [«Чиғатой гунрунги» жамияти назарда тутилади – Б.К.] ҳафталик йиғилишида ҳар бир аъзога эски чиғатой-ўзбек сўзларини топиб келиш юкланар ва бунинг учун кексалар, кампирлар, кўпроқ қишлоқ аҳолиси билан суҳбатлашиш тавсия қилинар эди». Жамият аъзолари томонидан ўша даврда ўзбек адабий тилига киритилган «бошқарма», «билдириш», «атама» каби сўзлар ҳозир ҳам кенг ишлатилади [Қодиров П. Халқ тили ва реалистик проза. Фан. - Т.: 1973. - Б. 61]. Ўзбек адабий тилининг тақдирига бефарқ бўлмаган, асарлари тилини сўзлашуви тилига яқинлаштира борган Жулқунбой ҳам ўша «гурунг»га аъзо эди.

    Услубини «ўрта имло»га мослаган «Инқилоб» журналининг 1923–1924- йилги сонларида «Ўткан кунлар» романидан бир нечта фасл босилди. Табиийки, роман муаллифи журналнинг «мақола ва шеърлар ўрта имло билан ёзилса ва янгича ёзиб идорани машаққатга солинмаса эди» деган илтимосига риоя қилади. Чунки «Ўткан кунлар» матнида янгидан шаклланиб келаётган адабий тил билан бирга анъанавий мумтоз ўзбек насрининг айрим унсурлари ҳам қўлланган эди. Шу уйғунлик роман тилига гўзаллик бағишлайди; янгича тил мутлақо қуруқ ва сунъийлашиб қолиши мумкин бўлганидек, бутунлай мумтоз наср тилидан фойдаланиш ҳам, эҳтимол, маърифатталаб ўқувчилар учун нисбатан оғирлик қилар эди. Жулқунбойнинг бошлаб ёзган асарлари тили билан «Ўткан кунлар» романи қиёсланганда табиийлик, самимийлик, халқ жонли тилига яқинлик яққол сезилади. Адибнинг насрдаги илк тажрибаси бўлган «Жувонбоз»нинг тилини Ойбек «дуойи салом» тили, жонсиз, бўёқсиз, «қуруқ» бир тил, деб танқид қилади; унинг «халқ тилидан жуда узоқ» эканини айтади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмайди. Адиб «Улоқда» ҳикоясини эълон этади ва у «тирик, образли бир тил» билан ёзилган эди. Абдулла Қодирий асардан асарга бадиий тасвир, услуб ва поэтик тил жиҳатидан ҳам юксалиб боради. Ойбек «Абдулла Қодирийнинг ижод йўли» рисоласида ёзувчи романлари тили масаласи ўртага қўйилганда: «Ўткан кунлар» романида ёзувчи тил устида катта маҳорат кўрсатади. Романнинг тили, ҳақиқатан бой, бўёқли, содда, ифода кучи зўр, массага англашиларли бир тилдир. Ўзбек адабий тилининг шаклланишида бу асарнинг роли, шубҳасиз катта»; «Ўткан кунлар» янги ўзбек адабий тилининг тараққиётида катта рол ўйнайди», деган теран фикрларни ёзди.

    Қодирийшунослар адибнинг бадиий тил бобидаги маҳоратига қойил қолиб, тан берди. Ҳатто ўша 20–30 йиллар муҳитида туриб, «Ўткан кунлар»ни аямай танқид этган Сотти Ҳусайн ҳам ёзувчининг «ўзбек адабий тилининг такомилида катта хизмати бор»лигини таъкидлади: «А.Қодирий «Ўткан кунлар» рўманини асосан ҳозирғи адабий тил билан ёзған. Адабий тилимизнинг яхши ишланмаганидан халқ орасида истеъмолдағи  сўзларни диққат билан териб, ўз ўрнида ишлатмишдир. Тил устида махтарлиқ, тақдир этарлик иш кўрсаткан», С.Ҳусайн Қодирий ишлатган сўзларни таснифлайди; романдаги жозибали тасвирий нуқталарга диққат қаратади, халқ жонли тилдан, оғзаки ижод намуналаридан ўринли фойдаланганига урғу беради.

    Бундай мулоҳазалар Абдулла Қодирийнинг номи оқланаётган 60 йиллар арафасида ҳам, қатиқни пуфлаб ичаётган зиёлилар масаланинг мафкуравий томонига ниҳоятда эҳтиёт бўлиб ёндашгани ҳолда,  «ҳар икки романнинг тили бой, содда ва бадиий жиҳатдан юксак бўлиши билан, авторнинг моҳирлиги билан катта сўз санъаткорлигидан дарак берар эди» (С.Абдулла фикри), «менинг назаримда, Абдулла Қодирий ўша пайтда ўз тили ва маҳорати билан бошқалардан ажралиб турадиган истеъдодли сўз санъаткори эканини кўрсатган эди» (М. Муҳамедов фикри) каби қарашларни баён қилди.

    Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати
    Абдулла Қодирийнинг машҳур айвони

    Дарҳақиқат, орадан  сал кам бир аср ўтган бўлса-да, бугун ҳам  Абдулла Қодирийнинг ўзбек адабий тил тараққиётига қўшган беқиёс хизматлари юрак-юракдан эътироф этишга, адибнинг маҳорати, гўзал ёзғичи – қаламига таҳсин айтишга мажбурмиз. Жулқунбой икки аср ва икки турли тузум чегарасида яшади. Умри тугаб бораётган «хон замонлари», «мусулмонобод» бўлган ўша замон одамлари ва янгиланаётган, замонавийлашаётган Туркистон аҳли ҳаётини қиёслади. Шу боис унинг асарлари тилида мумтоз наср билан янги ўзбек адабий тилининг уйғунлиги аниқ кузатилади. Энг муҳими, бу поэтик тил Абдулла Қодирий асарларига, хусусан, мозийдан сўз очган романлари моҳиятига жуда мос келади. Сунъийлик сезилмайди. Лозим ўринларда юқори табақага мансуб образлар тили ёки фармонлари матнини ҳам индивидуаллаштиради.

    Абдулла Қодирий асарлари унинг беназир поэтик тафаккуридан дарак беради. Бадиий тафаккур эса нутқ ҳодисаси  билан боғлиқ, албатта. Ҳар бир миллат адиби ўз миллий тилида фикр юритади, шу миллий тилнинг луғат бойлигига таяниб ижод қилади. Эътибор берилса, Абдулла Қодирийнинг айрим қаҳрамонлари, дейлик «Меҳробдан чаён»даги Худоёрхон образига ҳам айнан тилга эътибор масаласида миллий туйғуларни сингдиради: «Худоёр муҳр босиш асноси ёзилған ёрлиғ ва номаларни ўқутиб эшитар, муншиларнинг эшитилмаган араб ва форс сўзлари орқалиқ тўқуған ярим туркий жумлаларига аксар вақт тушунмас: «Эналаринғ арапқа текканма?» деб мирзо, муфтиларни койир эди.  Аммо Анварнинг ёзған ҳар бир жумласини мусиқий каби роҳатланиб, тушуниб тинглар ва «шу бала бариларинғдан ҳам ўқуғанрақ чиқар!» деб, бошқа мирзоларнинг юрагига ўт ёқар эди». Худоёрхоннинг «туркий жумлалар»га алоҳида қарагани, Анварнинг иншосини мақтагани – бу муҳим гап. Яна бир зарур гап шуки, адиб айни эпизоддаги Худоёрхон нутқига худди тилшунос каби роман ҳошиясида шундай бир изоҳни ёзади: «Худоёр қипчоқлар ичида ўскани учун тили ўзбекчадир. Эналаринг сўзидаги «нг» ҳарфини «нғ» равишида қалин сўзлайдир. Бу кунги фарғона ўзбекларида ҳам (айниқса, қишлоқиларда) юмшоқ «нг» ўрнида қалин «нғ» ишлатиш кўб эшитиладир. Ҳозирги ислоҳ қилинған ҳарфимизда бу қалин «нг»нинг махсус шакли йўқдир. Ёзғанда (н-ғ) ҳарфларидан бир товуш ясалса ҳам, бироқ ўқуғанда ҳар ким буни ўз махражидан чиқаролмас, янглиш ўқур. Бу қалин «нг» ўзбекча бир неча сўздагина ишлатилмай кўб (эллилаб) сўзда истеъмол қилинғани учун манимча алоҳида бир шакл қабул қилиш эҳтиёжи ҳис этиладир. Масалан машҳурлари: занғ, панғ, ланғ, даранғ, қаланғи-қасанғи, данғ, тўнғуз, шанғи, тўнғилламоқ, тўнғ, тўнғуч ва анғиз, тинғ бошқалар... Эски «нинг» «нг» равишида ислоҳ қилинган. Бу йўғон «нғ» ҳам «ғ» ҳарфининг устига уч нуқта қўюлиб ёзилсамикин... (муал.)» [Қодирий A. 1994. 429-430]. Янгиланаётган адабий тил устида баҳслар, турлича қарашлар айтилаётган бир муҳитда  адибнинг миллий тил тақдири устида бундай куюнишларини чин зиёлига хос фазилат саналиши лозим, албатта.

    «Меҳробдан чаён»нинг «Қизиқлар» фаслида ўтмишдаги ўзига хос халқ театр санъатининг намунасини тасвирлайди. Саҳнага олиб чиқилган қизиқчиларнинг сўз ўйинлари воситасида ўзбек тилидаги сўзларнинг кўпмаънолилик жиҳатларини намойиш этади. Бир сўзнинг кўчма маъносидан кулги пайдо бўлади.

    Ҳеч шубҳасиз, Абдулла Қодирийнинг адабий мероси ўзбек адабий тилининг тарихида алоҳида босқич сифатида қаралишга муносибдир. Чунки адибнинг қўллаган сўзлари, халқ ичидан танлаб, топиб олган таъбирлари, халқона бадиий тасвир воситалари – буларнинг бари ҳозирга қадар ўзбек халқининг фикрини тиниқ ифодалашга хизмат қилиб келади.

    Абдулла Қодирийнинг улкан ҳажмдаги романларидан тортиб, оддийгина бир нечта қатордан иборат «билдиришнома»ларигача – барча барчасида ўзига хос поэтик нутқнинг бетакрор намуналари кўринади.

    «Ўткан кунлар»нинг «Кумушнинг сўз ўйини» фаслида адиб Отабек, Кумуш ва Зайнабни учбурчак ҳолида ўтирғизиб тасвирлайди. Ўша «дин адолатка буюрган» ва «ота-онанинг ҳурматлари кўндаланг» бўлган муҳит баёнида адиб икки хотинли Отабекнинг Зайнабга нисбатан «мажбурияти»дан, кўнгилсизлиги ва ўқувчини зериктириб қўйишидан сўз очади. Кумуш билан муносабатлари тавсифида эса ўқувчи зерикмайди, ёзувчига завқ-шавқ билан эргашади; «чунки Отабек ва Кумуш ишқларида самимият, яна тўғриси шеърият бор эди».  Романнинг бу каби мажзуб эпизодларида адиб жуда ноёб тасвирий сўз ва ибораларни топиб қўллайди.

    Адиб  қаҳрамонларининг ташқи қиёфаси тасвири учун ҳам энг эсда қоларлик ўхшатма сўзлар ва сўз бирикмаларидан фойдаланади. Отабек ёки Кумуш бибининг ташқи кўриниши тасвирида сўзларни маржондек ипга тизади.

    Адибнинг «нафрати»га дучор бўлган «Меҳробдан чаён»даги Абдураҳмон домла ёки «Ўткан кунлар»даги Жаннат опа портретини чизишда ҳам маҳоратини намоён этади: «Ул (Жаннат назарда тутилади - Б.К.) ердан бичиб олғандек пак-пакана, бурни юзи билан баробар деярлик теп-текис, кўзи қоққан қозиқ ўрнидек чуп-чуқур, оғзи қулоғи билан қошиқ солишар даражада жуда катта, юзи қирқ йиллик оғриқларникидек сап-сариқ, қирқ беш ёшлар чамасида бир хотин эди. Кумушбиби ўзига томон келгучи бу даҳшатлик хотинни умрида биринчи мартаба кўрар эди. «Нима қилиб юрибти бу оч арвоҳ!» деб ўйлади. Хотин ўн адимлаб узоқдан юзига совуқ ва тушда қўрқарлиқ бир кулги туси берди. Димоғи билан «қих» этиб қўйди».

    Ёзувчи бу хотиннинг қиёфаси тасвирида «пак-пакана, теп-текис, чуп-чуқур, сап-сариқ» каби маъноси орттирилган сифатларни, шунингдек, «қ» товуши қатнашган қатор сўзларни ғайришуурий равишда ишлатади, эҳтимол. Устига-устак ўша биргина «Димоғи билан «қих» этиб» қўйишидан ҳам хотиннинг ички ваҳшонияти ва нияти бузуқлиги англашилади; образ табиатини шу бемаъни ва қўрқунч сас билан индивидуаллаштиради.

    Шунга ўхшаш «Меҳробдан чаён» романидаги Солиҳ махдум табиатининг ўзига хослиги баёнида у биров билан сўзлашганда, «айниқса, бир нарсадан таажжубланганда сийрак ва лекин тўғри, бақувват ўскан соқолини тутамлаб ўнг кўзини бир оз қисиб» қараши ва ўз нутқида «ҳабба» деб қўйиши ҳам кўпчилик ўқувчиларига маълум гап, албатта. «Домланинг бу «ҳабба»си нима маънода қўлланилар, ўзидан бошқа ҳеч ким билмаганидек, ундан бу тўғрида изоҳ ҳам сўрамаған эдилар. Ҳар ҳолда «ҳабба – ҳабали» ёки «ҳа, баракалла» бўлса керак. Чунки ул бир нарсадан хурсанд ва рози бўлғанда аксар «ҳабба» деб юборадир». Ҳар қандай вазиятда ҳам шу битта «ҳабба» сўзининг ассосиациясидан ўқувчи тасаввурида Солиҳ махдумнинг  қиёфаси аниқ гавдаланади.

    Бадиий ижодда топилган ва ўрнида ишлатилган битта ноёб сўзнинг қуввати ҳам ёзувчи маҳоратидан дарак беради.

    Адиб ёзади: «Материални ўрганиш маҳалида энг майда нарсаларга (деталларга) ҳам аҳамият бераман. Масалан, мен ҳалиги ўрганмоқчи бўлган ерда қанча дарахт борлиги, уларнинг қанчаси эски ва қанчаси янгилиги, мен борган маҳалда ўша дарахтларда қандай қушлар қайси ҳолда қўниб турганлиги ва шунга ўхшаш жуда майда нарсаларгача. Биринчи қараганда, у майда нарсалар ҳеч аҳамиятга молик бўлмайдигандек кўринса ҳам, кейинроқ фойдаси тегиб қолиши жуда мумкин».

    Тасвирнинг ишончлилиги учун ўз кўзи билан кўрган бундай манзаралар ёзувчига ёрдам беради. «Ўткан кунлар»ни ёзишдан аввал адиб воқеалар кечадиган жойларни кўради, турли кўчалардан юради, қабристонда тунайди ва хон ўрдаларини синчиклаб ўрганади. Масалан, Қўқон ўрдасининг қописини шундай беради: «Айниқса, дарбозанинг икки биқинидағи «ўгирмагул» тарзи билан ишланган гулдасталар, дарбоза равоқидағи ганчдан қабартирилиб ясалған бўртма нақшлар, гуллар ҳали ўзларининг нафосатларини унчалик йўқотмаған эдилар». Жуда нафис сўзлар билан берилган бундай тасвирлар адибнинг синчковлигини англатади. Аниқ тасаввур қилинган  манзаралар тиниқ тасвирланади; ўз ўрнига тушган ёрқин сўз ёлқини тафаккур пучмоқларини ёритади.

    Баъзан Абдулла Қодирий ўз асарларида мумтоз насрга хос сажъ санъатидан ҳам фойдаланади. Дейлик, ўрдалик бир самоварчи девонани сўзлатиб: «...чойхонада саккиз йигит, ўртасида битта чигит; какир-кукир этар чилим, катта-кичик унга елим! Бу на бало, бу на қазо?...» деса, бошқа бир ўринда - «Саломнома»да бойларга қарата: «Масков бориб келибон, минглаб фойда қилибон, ҳафтада гап ейибон, томга карнай қўйибон; халқ қайғусин емайин, мактаб очай демайин; эллик-олтмиш қўй берган, саккиз кунлаб тўй берган – Туркистон савдогарларига сало-о-ом!..», деб ёзади. Бунда савдогарлар характери ўзаро зидлашиб йиғилган сўзлар  воситасида очилади...

    Ўзбек адабиётшуносларидан ташқари хорижлик олимлар ҳам, дейлик америкалик тадқиқотчи Христофор Майкл Мурфи «Ўткан кунлар»даги конфликт масалаларига, образлар учун танланган исмлар ва уларнинг талқинига, романида акс этган тарихий воқеаларга, характер ва персонажларга, «Меҳробдан чаён» романи сюжети ҳамда қаҳрамонларига эътибор беради. Адиб романларининг тилини янги ва, айни чоғда, ўзбек адабиёти тарихида мавжуд ҳикоя қилиш анъаналарига яқин туради, дейди. Фикр исботи учун «Маҳбубул қулуб» ва «Бобурнома» қиёсланади. Халқнинг сўзлашув тилига яқинлиги, баъзан халқ достонлари тилига хос хусусиятлар мавжудлигини, бунда адиб ўқувчилар оммасини кўпроқ ўйлаганини ёзади [The Relationship of Abdulla Qodiriys Historical Nowels to the Earlier Uzbek Literary Traditions. University of Washington].

    Абдулла Қодирий фикр ифодасининг қисқа ва аниқлигини, кам сўз билан кўп маъно бериш йўсинини қадрлаб, ёзишда ортиқча сўз ва жумлаларни қисқартиришдан сабоқ беради; ёзганини одамнинг ёлғиз ўзигина тушуниб, бошқанинг англай олмаслиги адибга асло маъқул келмайди. Шу боис: «Сўз сўйлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак, ёзғувчининг ўзигина тушуниб бошқаларнинг тушунмаслиги катта айб. Асли ёзғувчилиқ, айтмакчи бўлған фикрни ҳаммага баробар онглата билишда, ораға онглашилмовчилиқ солмаслиқдадир», деб таъкидлайди. Асар мантидаги ҳар бир сўзга диққат бериб, ундан «бирон сўзни чиқариб ташлаш ёки бирон сўзни қўшиш»  масаласини ҳам муҳокама қилади. Ижод аҳлининг ўз она тили ва қўшни миллатлар тилини билиш хусусида: «Ёзувчи ўз халқининг тилини, фолклорини камол ўрганиши шарт ва бир неча тилларни, айниқса, яқин қўшни тилларни билиши фазилат. Шундагина тили бойийди, асари жонланади», деб ёзади...

    Хулоса қилиб айтганда, ўзбеклар турмушини, тарихини, тилини, урф-одатларини яхши билган Абдулла Қодирий улардан ўз асарларида жуда унумли ва ўринли фойдаланди. Адибдан қолган муҳташам адабий меросда ўзбек адабий тилининг гўзаллиги, нафосати, тасвир ва  ифода имкониятлари айнан амалиётда ўз аксини топди. Шу билан бирга  Абдулла Қодирий баъзан филолог олимларга хос қимматли адабий-назарий қарашлари билан ҳам ўзбек адабий тилининг такомилига хизмат қилди. Бу беназир адабий-илмий хизматларни  ўзбек олимлари билан бирга хорижлик мутахассислар ҳам эътироф этди.

    Баҳодир Карим,Филология фанлари доктори, профессор

    10.04.2021, 15:10   Изоҳ (0)   70642
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «ҳаво шарлари» сотувчилари ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида бир киши пичоқланди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган

    10.04.2021, 14:59

    Саида Мирзиёева термизлик вояга етмаган қиз фожиасига муносабат билдирди

    10.04.2021, 14:22

    Тошкентда метро поезди йўловчилар ҳаётини хавфга қўйиб очиқ эшик билан ҳаракатланди. Метрополитен ҳолат бўйича хизмат текширувини бошлади

    10.04.2021, 13:12

    Қашқадарёда мактаб директори ўринбосарининг ўғлига икки баҳо қўйган инглиз тили ўқитувчиси калтакланди

    10.04.2021, 12:38

    «Чипталар олдиндан сотиб олингани тўғрисидаги хабарлар асоссиз». Транспорт вазирлиги Россияга амалга оширилаётган авиақатновларга чипталар сотувда қолмаганига изоҳ...

    10.04.2021, 12:13

    ИИВ Термизда мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс ишини «тинчитиб» юборган ИИБ фаолияти бўйича хизмат текширувини ўтказмоқда

    10.04.2021, 11:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.