• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ким ўйиндан чиқади? «Реал — «Барселона» учрашуви ҳақида

    Испания Ла Лигасида, шубҳасиз, икки муҳим ўйин бўлиб, у ҳар доим бошқаларидан ажралиб турган, биринчи ва иккинчи даврадаги «Эль-Класико»лардир. Бошқа лигаларнинг ашаддий ишқибозларига эриш туюлса-да, «Реал» ва «Барселона» тўқнашуви дунёнинг исталган ўйинини иккинчи планга тушириб қўяди, боз устига бу сафарги беллашув чемпионлик масаласига ҳам катта таъсир ўтказади. Соддароқ қилиб айтганда, бугун ютқазган жамоа чемпионлик пойгасидан чиқади. Қуйида «Реал» ва «Барселона» қарама-қаршилиги атрофидаги асосий воқеаларга тўхталиб ўтилади.

    Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги ўрни

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Атлетико» ва «Реал Сосьедад» билан қайд этилган дуранг натижалар «Реал»нинг чемпионликка эришиш имкониятларини пасайтирди ва уларни иккинчи ўриндан пастга тушириб юборди. «Қаймоқранглилар»га ҳозирда ғалаба сув ва ҳаво сингари муҳим, бу уларга «Барселона»ни бир очкога ортда қолдириб, «Атлетико»ка етиб олиш имкониятини тақдим этади. Мағлубият эса катта эҳтимол билан «қироллик клуби»ни чемпионликдан мосуво қилиши мумкин.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Атлетико»нинг кўплаб муваффақиятсизликлари ва ўзининг 19 ўйиндан иборат бўлган мағлубиятсиз серияси туфайли «Барселона» ҳозирда пешқадамдан атиги бир очкога ортда қолмоқда. «Барса» Ла Лигада кетма-кет олтита ўйиндан бери ғалаба қозонмоқда. «Реал Сосьедад»нинг йирик ҳисобда таслим этилиши ва «Севилья» устидан қозонилган ишончли ғалаба орқали каталонлар мусобақа жадвалидаги ўрнини сезиларли даражада яхшилаб олган.

    Асосий воқеликлар

    «Реал»

    «Реал»нинг ҳимоядаги муаммолари ўз чўққисига етди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ушбу мавсум жамоа сардори Серхио Рамос учун «Реал»даги сўнггиси бўлиши мумкин. Аммо деярли бутун мавсум давомида Серхио жароҳатлар билан овора бўлиб юрибди ва муҳим паллаларда қадрдон жамоасига ёрдам бера олмаяпти. Ҳозирча Рамос Ла Лигада атиги 15 та, Чемпионлар Лигасида эса 4 та ўйин ўтказди. Шу тариқа «Реал» ўз етакчисиз ўйнашни ўрганиши керак бўлди, гарчи бу жамоа учун осон кечмаётган бўлса-да, Зидан шогирдлари ҳозирча буни уддаламоқда деб айтиш мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Рамос йўқлигида асосий ҳимоячи вазифасини Рафаэл Варан ва Эдер Милитао бажарди. Гарчи баъзида ўта қўпол хатоларга йўл қўйса-да, Варан бунгача ҳам асосий бўлган. Эдер Милитао эса бошқа чора йўқлиги учун майдонга туширилди, бразилиялик ўзи ўйнаган бешта учрашувда иккита сариқ ва битта қизил карточка олганлиги билан ёдда қолди, холос. Энди эса Милитаонинг ёнида Рафаэл Варан ҳам йўқ, франциялик футболчи коронавирусга чалингани туфайли «Ливерпуль»га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборди. Инглиз клубига қарши учрашувда Милитао Начо билан биргаликда ёмон ўйнамади, аммо унутмаслик керак, «Эль-Класико»нинг босимини жиловлашни манаман деган футболчилар ҳам уддалай олмаган.

    «Реал» ўз уйида «Барса»га қарши кечган баҳсларда омадсизликка учрайди

    Аксарият жамоалар ўз майдонида кечган баҳсларда яхшироқ натижага эришади, бу ҳолатга трибуналарнинг бўш экани ҳам катта таъсир ўтказаётгани йўқ, аммо ҳар соҳада бўлгани каби футболда ҳам истиснолар учраб туради. «Реал» «Барса»га қарши кечган уй учрашувларида одатда муваффақиятсизликка учраб келади. Агар статистика учун сўнгги ўнта ўйин олинса, «Реал» ўз уйида еттита ўйинда мағлубиятга учраган, яна учта баҳс эса дуранг билан якун топган. Меҳмонда эса тўртта ғалаба ва худди шунча дуранг. Шундай экан, «Барса»га қарши ўйинларда «Реал»га «ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради» ибораси унчалик ҳам мос келмайди.

    «Барселона»

    Жамоа яна учта ҳимоячи билан ўйнайдими?

    «Барселона» охирги ўйинларда учта ҳимоячи билан ҳаракат қилмоқда. Гарчи бу схема ҳозирча нисбатан кучсиз жамоаларга қарши иш бераётган бўлса ҳам, катта ўйинларда панд бермаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Тўғри, ушбу услуб одатдаги 4-2-3-1 га нисбатан анча тажовузкор ва ёрқинроқдир, аммо «Реал»дек қарши ҳужумларда хавфли бўлган жамоа билан ўйинда бу меҳмонларга қимматга тушиш эҳтимоли анча юқори.

    Месси каталонияликларнинг асосий қуроли, аммо бу қурол 2018 йилдан бери иш бермаяпти

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Барса»нинг етакчиси ва унинг асосий фигураси ким эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Жорий мавсумда Лионель Месси ва бошқа каталониялик футболчилар ўртасидаги фарқ самарадорликда ҳам, маҳорат бобида ҳам яққол сезилиб турибди. Айнан аргентиналик даҳо аксарият ўйинларда жамоанинг ғалабасини таъминламоқда. «Барселона»нинг сўнгги 16 ўйинида Лео бор-йўғи учта учрашувда майдонни самарали ҳаракатларсиз тарк этди. Бироқ Месси «Реал» билан ўйинларда анчадан буён, аниқроғи Криштиану Роналду Мадридни тарк этганидан кейин (2018 йил) гол урмай қўйган. Агар ёзда Месси жамоани тарк этади деган миш-мишларга ишонилса, бу у учун сўнгги «Эль-Класико» бўлиши мумкин. Табиийки, Месси бу учрашувда гол уришга астойдил ҳаракат қилади. Шундай экан, футбол ихлосмандларини бу учрашувдан жуда кўп нарса кутмоқда.

    Жамоаларнинг тахминий таркиблари:

    «Реал»: Тибо Куртуа, Лукас Васкес, Эдер Милитао, Начо, Ферлан Менди, Тони Кроос, Каземиро, Лука Модрич, Марко Асенсио, Карим Бензема, Винисиус Жуниор.

    «Барселона»: Марк-Андре тер-Штеген, Френки де Йонг, Клеман Лангле, Херард Пике, Хорди Альба, Педри, Серхио Бускетс, Сержиньо Дест, Усмон Дембеле, Антуан Гризманн, Лионель Месси.

    Мураббийлар фикри:

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Бу ўйин чемпионлик масаласини ҳал қилмайди. «Атлетико»нинг устун томони шундаки, улар биринчи бўлиб ўйнайди. Нима бўлишидан қатъи назар чемпионат ғолиби номи сўнгги турга қадар ҳал бўлмайди.

    Ла Лига — жуда рақобатбардош ва ажойиб мусобақа. Бу ерда ҳар бир жамоа ғалаба қозониши мумкин, биз бу ким бўлишини охиригача билмаймиз. Олдинда жуда кўп очко ўйналиши керак. Биз ҳимояда сезиларли ўсишга эришдик. Агар ғалаба қозонишни истасак, яхши ўйин намойиш қилишимиз керак. Мавсум ҳали якунланмади ва биз ҳеч нарса ютмадик.

    Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    «Эль-Класико» бошқа ўйинлардан ажралиб туради. «Барселона»да ҳаммаси жойида, биз яхши формадамиз, соврин учун курашяпмиз.

    Бу ўйин натижаси чемпионлик пойгасида ҳал қилувчи аҳамият касб этмайди, чунки олдинда кўплаб учрашувлар бор. Исталган жамоага қолган барча ўйинларда ғолиб чиқиш осон бўлмайди. Класикода ғолиб чиққан жамоа кайфиятида жиддий ўсиш бўлади.

    Рональд Куман, «Барселона» бош мураббийи

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    10.04.2021, 22:55   Изоҳ (0)   20002
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оуэн, Ибрагимович, Пепе. «Эль-Класико»ларда гол урган, бироқ мухлислар ёдидан кўтарилган 10 футболчи

    10.04.2021, 22:25

    АПЛ. «Ливерпуль» Салоҳ ва Александр-Арнольднинг голлари эвазига иродали ғалабага эришди

    10.04.2021, 21:28

    Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

    10.04.2021, 21:20

    Суперлига. Марко Станоевич Игнатий Нестеровни икки бор хафа қилган ўйинда «Насаф» сафарда «Қизилқум»дан устун келди

    10.04.2021, 21:00

    Бундеслига. «Бавария» ўз уйида очко йўқотди, «Лейпциг»да йирик ҳисобдаги ғалаба. 7 гол урилган баҳсда «Айнтрахт» «бўрилар»ни енгди

    10.04.2021, 20:48

    АПЛ. «Манчестер Сити» сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб мағлубиятга учради

    10.04.2021, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.