Дўстлар, қизиқ бир лойиҳага қўл урдик. Ўзимиз учун ҳам янги тажриба бўладиганга ўхшайди! Аслида, ушбу лойиҳага мана бу видео сабаб бўлди.
Ўзи репетиторлик билан шуғулланадиган талаба дўстимиз Тоҳирмалик яратган контентни кўрсангиз, ўзингиз ҳам ғояни тушуниб оласиз. Талаба дўстимиз Тоҳирмалик математикадан масалаларни, формулаларни замонавий мусиқалар билан боғлаб, ажойиб ечим, ажойиб контент тайёрлай олган. Тоҳирмаликнинг бу видеолари эса TikTok’да 500 мингдан ортиқ томошабинлар томонидан кўрилган.
Минг ёмонлаб, блоклаш керак, дейилаётган TikTok’да ҳам фойдали контент яратса бўлади. Энг муҳими, сиз билимга оид контентлар «учмайди», «TikTok аудиторияси савиясиз контентни кўпроқ рағбатлантиради (тезроқ машҳур бўлади)», деган фикрлар асоссиз эканлигини кўрасиз. Ҳар қандай масалага креатив ечим топса бўлади, ҳаттоки зерикарли тест имтиҳонларига ҳам.
Ёшлар ишлари агентлиги Тоҳирмалик каби ёшларни ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёр. Бундан ташқари, янги бошлаётган лойиҳамизни «TikTok Таълим Юлдузлари» — «TikTok EduStars» деб номладик. Тез орада ушбу лойиҳа учун грант эълон қилишга ҳам қарор қилдик.
Зулматни ёмонлаш ечим эмас! Ҳамма гап зулматга ёруғлик олиб киришда!
Изоҳларда таклифларингизни кутаман...
Изоҳ (0)