Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда «Тошкентга машҳур табиб Али Маҳмуд Ҳасан келди» дея тарқатилаётган турли хабарларга муносабат билдирди.
Таъкидланишича, мулла Али Маҳмуд Ҳасан исмли шахс муқаддас Қуръони Карим оятларини ўқиган ҳолда тиббиётда даволаш имкони бўлмаган (фалаж, кўзи ожиз) касалликларни даволаганига оид маълумотлар тарқатиб, тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини ўзига тортиб келмоқда.
Маълум қилинишича, бу каби видеолар тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, шов-шувга айланиб бораётган, фуқароларни тез тўпланиб қолишига олиб келаётган ҳолатлари кузатилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни ҳамда карантин қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз», — дейилади ИИВ хабарида.
Аввалроқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Маҳмуд Ҳасан Курдистонийнинг Ўзбекистонга келганига муносабат билдириб, фуқароларни «муқаддас динимиз номидан фойдаланиб, сохта обрў орттиришга уринаётган товламачилардан эҳтиёт бўлиш»га чақирган эди.
Изоҳ (0)