• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон COVID-19’га қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқишни бошлади

    Ўзбекистон COVID-19’га қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқишни бошлади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бугунги кунда Ўзбекистон олимлари томонидан COVID-19’га қарши биринчи вакцинанинг S оқсил молекуласи яратилди. Яқин кунларда ҳайвонларда клиниколди тадқиқотларини бошлаш режалаштирилмоқда», — деган у.

    Абдуҳаким Ҳожибоев, шунингдек, COVAX доирасида 2021 йилнинг май–июнь ойларида 2 миллион доза AstraZeneca, апрель–июнь ойларида эса 3,5 миллион доза ZF-UZ-VAC 2001 вакциналарини Ўзбекистонга келтириш режалаштирилганини билдирган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқариш йўлга қўйиш режалаштирилаётгани ҳақида 2020 йилнинг ноябрь ойида маълум бўлганди.  Президентнинг «Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқариш майдони ва халқаро стандартларга жавоб берадиган синов лабораторияси ташкил этилиши кўзда тутилган.

    «Биз бу йўналишда яхши илмий-техник имкониятга эгамиз, биотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотлар билан шуғулланаётган институтлар, ОТМлар мавжуд. Бироқ, афсуски, бизда бу соҳада саноат корхоналари йўқлиги сабабли бу тадқиқотларни ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш деярли имконсиз», — деган эди инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова.

    «Президент хавфсизликнинг учинчи даражасидаги замонавий лаборатория яратиш бўйича топшириқ берди. У ерда илмий ходимлар вакциналарнинг янги турларини яратиши, вирусларнинг янги штаммлари устида ишлаши мумкин бўлади», — деб таъкидлаганди Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев.

    «Ўзбекистон 24» телеканали репортажида вакциналар ишлаб чиқариш бўйича майдоннинг яратилиши тахминан 53 миллион долларга, лабораторияни ташкил этиш эса 8 миллион долларга тушиши мумкинлиги маълум қилинган. Хавфсизликнинг BCL 3 даражасига мос келадиган синов лабораторияси Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ҳудудида ташкил этилади.

    2020 йилнинг 17 апрель куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери қурилиши бошланганди.

    Ўзбекистонда бугунги кунда 1 миллион 660 минг доза вакцина бор. Уларнинг 660 минг дозаси COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси, 1 миллион дозаси Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси.

    Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцинация жараёнлари ўтказиладиган манзиллар жадвалини эълон қилди

    01.04.2021, 14:32   Изоҳ (0)   25340
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда аҳолининг кўпчилиги коронавирусга қарши эмланишни истамаётгани маълум бўлди

    01.04.2021, 14:08

    Термизда қуриладиган 20 млн долларлик халқаро савдо марказининг тендерида ака-укага тегишли компаниялар қатнашгани маълум бўлди

    01.04.2021, 13:57

    Ўзбекистонда 2 апрель куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз ўтади

    01.04.2021, 13:33

    Фарғона ва Самарқандда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари бошланди

    01.04.2021, 13:10

    «Қозоғистон—Ўзбекистон чегарасида юзага келган тирбандликларга Ўзбекистоннинг алоқаси йўқ» — Сенат қўмитаси

    01.04.2021, 12:46

    Ўзбекистонда инфляция даражаси кетма-кет уч ойдан буён 1 фоиздан ошмаяпти

    01.04.2021, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

    17 июл, 15:05

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда хусусий клиникаларга орган кўчириб ўтказишга рухсат берилиши мумкин  

    Ўзбекистон | 17 июл, 16:10

    Россия Украинага ҳалок бўлган минг нафар аскарнинг жасадларини топширди

    Дунё | 17 июл, 16:05

    “Ювентус” “Барселона” нишонидаги футболчи учун курашга кирди

    Спорт | 17 июл, 15:58

    Фарғонада ҳужра шароитида ноқонуний диний сабоқ берганлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 17 июл, 15:55

    Қозоғистон Хитойнинг “Бир камар — бир йўл” лойиҳасидан энг кўп инвестиция олди — FT

    Дунё | 17 июл, 15:45

    Кубада вазир мамлакатда тиланчилик йўқлигини айтгани сабаб ўз лавозимидан четлатилди 

    Дунё | 17 июл, 15:37

    Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 17 июл, 15:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.