Непал пойтахти Катманду шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши хавфли даражага етди, ҳукумат тўрт кунга мактаблар фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Reuters нашрига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.
Ҳукумат амалдорларидан Шанкар Пауделнинг таъкидлашича, 27—28 март кунлари пойтахтда ҳавонинг ифлосланиши 2016 йилдан буён энг юқори даражага етган.
Таълим вазирлиги вакили Дипак Шарма мактаблар фаолиятининг тўхтатилиши саккиз миллион ўқувчига таъсир кўрсатганини айтди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маълумотларига кўра, 28 март куни Катмандунинг Бхайсепати туманида ўпкага чуқур кириб бориши мумкин бўлган ўрта даражадаги майда зарралар миқдори бир куб метрга 214 микрограммни ташкил қилган (меъёрий даража — бир куб метрга 40 микрограмм).
Қурилиш ишларидан чиққан чанглар, транспорт воситаларининг заҳарли тутунлари ва кўмир ёққанда ажраб чиққан тутунлар 4 миллион аҳолига эга шаҳарни чанг билан қоплади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига уйда қолишни ва фавқулодда ҳолатлар бўлмаса, кўчага чиқмасликни тавсия қилди.
Катмандудаги Непал халқаро аэропортининг расмий вакиллари кўриш қобилиятининг пастлиги парвозларда жиддий қийинчилик яратаётганини айтди.
https://www.instagram.com/p/CNCuB8qAkuq/
Изоҳ (0)