• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Борлиқни савол устига қўйган фильм. «Матрица» трилогияси ҳақида

    Март ойининг охирги куни киберпанк жанридаги энг машҳур фильм «Матрица» катта экранларга чиққан эди. Сана муносабати билан «Дарё» колумнисти Фаррух Адҳамжонов ушбу кино ҳақида ҳикоя қилади.

    Кино ҳақида

    «Матрица» фильми бундан 22 йил аввал, 1999 йил 31 март куни катта экранларга чиқарилган эди. Фильм ака-ука Вачовскилар томонидан антиутопик келажак ҳақида фалсафа, айниқса, метафизик ёндашувни, эволюцион психология ва ижтимоий воқеликни турли талқинлар ёрдамида акс эттирувчи сценарий асосида суратга олинган. «Матрица» фильмининг култ классикага айланишига ундаги ажойиб инқилобий ғоялар ва замонавий визуал эффектлар ёрдамида яралган жанг саҳналари сабаб бўлган. Фильм кўплаб рейтингларда барча даврларнинг энг зўр фильмлари қаторида алоҳида эътироф этилади, IMDb платформасида эса ҳозирда Топ-15 энг юқори баҳоланган кинолар сафидан жой олган.

    Фильмда бош ролларни Киану Ривз (Томас Андерсон), Лоуренс Фишборн (Морфеус), Керри-Энн Мосс (Тринити) ва Ҳюго Уивинг (агент Смит) ижро этишган.

    Сюжет

    Томас Андерсон икки хил ҳаёт кечиради: кундузи у программист, кечаси эса хакер «Нео». Одатий кунларнинг бирида у «Сен Матрицадасан» хабарини олади ва оқ қуён ортидан эргашиш кераклигини эшитади. Яширин клубда у оқ қуён тасвири туширилган татуировкали Тринитини учратганида, унга матрицанинг сирларини ва Морфеус ҳақида айтиб бермоқчи бўлади. Матрицанинг ҳимоя тизими ҳисобланган агентлар эса уларни кузатишни бошлайди ва Неони сўроқ остига олади. Воқеликка нисбатан шубҳа билан қарашни бошлаган Нео Морфеус билан учрашади. Морфеус унга иккита дорини таклиф қилади: кўк ва қизил. Нео кўкни танласа, эртасига ўз хонасида ҳамма нарсани унутган ҳолда уйғонади; қизилни танласа эса асл воқеликка гувоҳ бўлади. Қизил дорини танлаган Нео ҳақиқий дунё қай даражада даҳшатли аҳволга келиб қолганини кўради ва Матрицага қарши курашиш учун «танланган» қаҳрамон сифатида Морфеус ва унинг жамоаси билан машғулотлар олиб боради. Шундай вазиятларнинг бирида Морфеусни агент Смит қўлга туширади, Нео ва Тринити уни қутқариш учун Матрицага йўл олишади. Бу иш муваффақиятли амалга оширилгач, улар ортга қайтишни бошлайди, лекин Нео Матрицада ёлғиз қолиб кетади. Неонинг ортидан тушган агентлар уни отиб «ўлдиришади». Нео ўзининг «танланган» эканини ҳис қилгач, Матрицадаги қонуниятларни ўзига бўйсундиришни бошлайди. Табиий қонуният ва инсон қобилиятларига чеклов бўлмаган Матрицада Нео суперқаҳрамонлардай ҳаракатланади, фильм сўнгида эса бош қаҳрамон одамларга Матрица ва улар яшаётган дунё ҳақиқий эмаслиги ҳақида айтишини таъкидлайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Таҳлил

    «Матрица» фильми, шубҳасиз, ўзидаги инқилобий ғоялар, ажойиб жанг саҳналари ва турли ёндашувларга очиқлиги билан алоҳида ажраб туради. Фильмнинг асосий мазмунидаги талқинлар эса қуйидагилар ҳисобланади:

    Афлотун (Платон) яратган «Ғор аллегорияси»

    (Қисқача: Агар одамлар ғорда қуёшни кўролмайдиган қилиб занжирланган бўлса ва борлиқни фақат соялари орқали қабул қилса, улар сояни ҳақиқий деб билиб, қуёшни инкор этишади)

    «Матрица» фильмидаги дунё ҳам «Ғор аллегорияси» каби ҳақиқатни кўрмаётган одамларни иллюзия остида яшаётганини кўрсатган. «Ғор»дан ёки Матрицадан, чиққан Нео ҳақиқий дунё симуляциядан ташқарида эканини, одамлар борлиқ деб қабул қилган тушунча хато эканини исботлаш учун фильм сўнгида ортга қайтишини айтади. «Ғор аллегорияси»да ҳам ҳақиқий дунёни кўриб ғорга қайтган инсоннинг гапларига ғордагилар ишонмаганидай, Матрицада ҳам Неони бир хил қисмат кутади. Инсонларнинг ўзи учун янгиликларни қабул қила олмаслигини ёки бундан қўрқишларини кўрсатган аллегория – фильмнинг марказий ғояси ҳисобланади.

    Рене Декартнинг «Биринчи фалсафа ҳақида фикрлаш» ғояси

    (Қисқача: ҳақиқий дунёда яшаётганимизни қандай қилиб билиш мумкинлиги ҳақида)

    Файласуф айтганидай (cогито эрго сум), борлиқнинг субъектлари тўлиғича иллюзиядан ташкил топмаганини билишнинг ягона йўли фикрлаш эканини фильм ҳам Нео орқали кўрсатиб берган. Ўз оламига бўлган ишончини йўқотган Нео Морфеус билан кўришишга рози бўлган ва қизил дорини ичган эди. Фильм режиссёрлари ҳам «Инсон ўзи яшаётган дунёни савол устига қўяётган экан, демак, у симуляцияда эмас» деб таъкидлаб ўтган эди.

    Роберт Нозикнинг «Тажриба машинаси»

    (Қисқача: азоб олиб келадиган ҳақиқий дунёда ёки фақат роҳат олиб келадиган машина (симуляция)да яшашдан бирини танлаш)

    Дунёни борлигича қабул қилиш, худди ҳақиқатни қабул қилишдай жуда ҳам оғир ва азобли жараён. Фильмда ҳам қаҳрамонларнинг икки танлови мавжуд бўлади: ёки ҳақиқий, лекин азобли дунёда яшаш, ёки ўзлари истаганки нарсага эриша оладиган, лекин симуляция ичидаги, иллюзияни танлаш. Матрица ичида ростан ҳам яшаётганини ҳис қилмаётган Нео қизил дори орқали ҳақиқий дунёга қайтади. Азалдан ҳақиқий дунёда яшаётган Сайфер эса агент Смит билан келишув амалга ошириб, Матрицага қайтишни режа қилган эди. Фильмда икки қаҳрамоннинг ўзаро тескари солиштирилиши Нозик яратган чуқур фалсафий саволга аниқ бир жавоб мавжуд эмаслигини кўрсатган.

     Иммануил Кантнинг мустақил шахслар ҳақидаги ўйлари

    Кант инсон борлиқни сунъий воситалар, мисол тил билан қабул қилиши, атрофдагиларнинг таъсири кучли эканини айтган эди. Фильмда ҳам одамлар борлиқ ҳақидаги барча тушунчаларини Матрица ёки ундаги одамлардан қабул қилар эди. Ижтимоий тузилманинг якка система томонидан тузилиши уни инкор қилишга заррача имкон қолдирмайди. Инсонлар бор ҳақиқатни билиши учун эса ўзлари билмаган нарсаларни қабул қилишга очиқ туриши кераклиги айтилган.

    Фильм одатий кўринишда кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳам қамраб олган. 20-аср охирларида ривожланган давлатларда кузатилаётган воркохолик одат, одамлар барча маълумотларни фақатгина телевизор орқали қабул қилишлари, ортиқча тижорийлаштирилган ва стандартлар қўйилган дунёни фильм ўз аллегориясида чуқур танқид остига олган. Ўтган аср охиридаги инсонларнинг кундалик ҳаёт тарзи эса худдики симуляцияда яшашаётганига қиёсланган. Бу аллегорик ғоялар ўз навбатида эволюцион психологиядан намуна қилиб олинган.

    Фильм режиссёрлари «Матрица» суратга олинган вақт ака-ука бўлишига қарамай, кейинчалик ўз жинсларини ўзгартирган. Олдинроқ эса улар «Матрица» фильмида трансгендерларнинг ўзларини очиқлашларига кўмаклашувчи Афлотун, Декарт ва Кантнинг ишлари орқали ишоралар борлиги ҳақида айтиб ўтишган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ижодий гуруҳ фаолияти

    «Матрица» юксак даражадаги култ классикага айланган бўлса-да, бош ролни ижро этиш учун актёр топиш анча мураккаб бўлган. Уилл Смит, Николас Кейж, Вал Килмер, Брэд Питт, Леонардо Ди Каприо каби машҳур актёрлар фильмдаги Нео ролидан воз кечишган. Режиссёрлар эса Жонни Депп ва Киану Ривз ўртасидан Ривзни танлаган. Иккинчи пландаги ролларни ҳам Гери Олдмен, Семюел Жексон, Жан Рено каби актёрлар рад этган.

    Фильмни суратга олишга Вачовскийларни Гонгконг фильмларидаги жанг саҳналари, «Aкирa» (1988) ва «Қобиқдаги шарпа» (1995) анимеларидаги фалсафий ёндашувлар илҳомлантирган.

    Фильмдаги ўз даври учун инқилобий графикалар эса кинони дунё бўйлаб тезда машҳурликка эришишига кўмаклашган. Ижодий гуруҳнинг йиллар давомидаги машаққатли фаолиятлари якунда фильмга 4 та Оскар ва яна 37 та халқаро мукофотларни олиб келган.

    Хулоса

    «Матрица» постмодерн жанридаги фильмларга кучли пойдевор ва асос вазифасини бажариб берган. Фильмларга қандай қилиб фалсафий ва таҳлилий қарашларни муваффақиятли тарзда қўшиш кераклигини, визуал эффектларнинг жанг саҳналаридаги ўрнини, ижтимоий воқеликка ижобий қараган ҳолда вазиятни чуқур танқид остига олиш мумкин эканлигини кўрсатган «Матрица», шубҳасиз, кино оламидаги дурдона асар ҳисобланади. Фильмдаги турли талқинлар учун очиқлик эса мана 22 йилдирки, фильмни қайта ва қайта кўришга ундаб келмоқда. Нафақат ўз даври, балки барча даврлар учун энг зўр фильмлардан бири бўлган «Матрица» ҳамон энг севимли фильмларимиздан бири бўлиб қолмоқда.

    31.03.2021, 14:57   Изоҳ (0)   75035
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Marvel мухлиси «Қасоскорлар: Финал» картинасини 191 марта томоша қилиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

    30.03.2021, 21:33

    Ҳема Малини ўрнига Мумтоз, Совет Иттифоқи мамлакатларидаги муваффақият ва «Зита ва Гита» фильми ҳақидаги бошқа қизиқарли маълумотлар (фото)

    30.03.2021, 08:35

    Ёш актриса Камила Гимандинова таниқли актёр ва режиссёр Саид Мухторов уни зўрламоқчи бўлгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    27.03.2021, 19:36

    Қилмишлари билан киносаноатдаги обрўсига путур етказган Болливуд юлдузлари (фото)

    26.03.2021, 17:47

    Кичик Роберт Дауни парашютдан сакраш вақтида ўлишига бир бахя қолганини сўзлаб берди

    25.03.2021, 13:35

    Болливуд юлдузи Рани Мукержи иштирокидаги энг яхши фильмлар (фото)

    24.03.2021, 17:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.