• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қарзимиз катта, ёпишимиз керак». Бухородаги бозор раҳбари мавжуд қарздорлигини ёпиш учун ноқонуний павильон қуришга рухсат берган

    Бухоро вилоятидаги «Ғиждувон деҳқон бозори» акциядорлик жамияти 2019 йил декабрь ойида 120 миллиард сўм маблағ эвазига қайта тикланиб, фойдаланишга топширилган эди. Мазкур бозор 9,2 гектар ер майдонига эга бўлиб, 1880 ўринга мўлжалланган.«Дарё»га мурожаат қилган тадбиркор бозор раҳбари кредитдан мавжуд 2 миллиард сўм қарздорлигини сўндириш мақсадида тадбиркорлар дўкони деворига улаган ҳолда ўзбошимчалик билан енгил конструкцияли павильонлар қуришга киришганини, бу эса тадбиркорлар норозилигига сабаб бўлаётганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Биз бозорнинг янги савдо мажмуасида барча имкониятлар яратилади, дейилгани боис ҳам катта маблағ эвазига дўконларни қуръа ташлаш йўли билан харид қилганмиз. Шунда бурчак, яъни ‘угловой’ қисмларда жойлашган дўконлар нархи 170 миллион сўм, ўрта қаторларда жойлашганлари эса 150 миллион сўмдан қилиб белгиланганди. Менга ‘А’ блокдан 56-дўкон, яъни бурчак жой тушди, сотиб олдим. Бироқ орадан бир йил ўтар-ўтмас, бозор маъмурияти ўзбошимчалик билан бурчакларда енгил конструкцияли павильонлар қура бошлади. Мурожаатимизга жавобан ‘қарзимиз катта, уни ёпишимиз керак’, деган важни келтириб, ‘қонунийлаштирилган ҳолда барибир қурамиз’, дейишди. Биз ҳам қараб турмадик. Мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Дўкон оралиқлари жуда тор. Ёнғин ёки бирор фавқулодда ҳолатларда бундай тор йўлаклардан қандай тезкор фойдаланиш мумкин?» — дейди тадбиркор Жамшид Ҳусенов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» суриштирувига кўра, тадбиркорларнинг мурожаатлари ҳақли эътироз сифатида маъқулланган. Бухоро вилоят Қурилиш бош бошқармаси ўрганувлари юзасидан енгил конструкцияли савдо дўконлари ўзбошимчалик билан қурилгани, қурилиш ишларига рухсат берувчи ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирилмагани маълум қилинган. Бош блок иситиш-совитиш тизими билан таъминланмаган. Тарафлар билан тузилган шартномага кўра, бозор маъмурияти зиммасига бозор шаклини бузишга олиб келадиган қурилмалар қуришга йўл қўймаслик, бино ва иншоотларни ёритиш ҳамда ёритиш тизимининг доимий ишлашини таъминлаб, янгилаб бориш, блок биноси ва унга туташ иншоотлар атрофини, ҳудудни тоза сақлаш каби қатор мажбуриятлар киритилган. Бироқ шартнома мажбуриятларининг бозор раҳбарияти томонидан бузилгани тадбиркорлар ўртасида ишончсизликни келтириб чиқарган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «‘Б’ блокда дўконим бор. Дўконим савдо қаторлари боши, яъни бурчак қисмига тўғри келгани учун ён томонни шиша девор билан ўраб олиш таклифи билан чиқдим, рад этишди. Кўп ўтмай, ўзлари шиша деворни ноқонуний ўрната бошлашди. Бу бизнинг савдомизга халал беради. Савдо учун жуда тор оралиқ қолади. Ваҳоланки, айнан бурчакдалиги учун ҳам бундай тартибда жойлашган дўконлар 170 миллион сўмга нархланган. Буни қандай тушуниш мумкин?» — дейди яна бир тадбиркор Илёс Қурбонов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири «Бозороқурилиш» МЧЖ ҳамда «Ғиждувон деҳқон бозори» акциядорлик жамияти раҳбари Вали Содиқов билан кўришиб, бозор расталари оралаб енгил конструкцияли қўшимча қурилмалар қурилишининг сабаби билан қизиқди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017—2019 йиллардаги 2858-сонли қарори асосида ‘Ғиждувон деҳқон бозори’ аксионерлик жамияти ҳудудида учта блокдан иборат савдо мажмуаси қурилиши режалаштирилган бўлиб, савдо дўконлари тадбиркорлар киритган маблағи ҳисобидан қурилиши белгиланган. Шунга асосан, дирекциянинг низоми ишлаб чиқарилиб, ҳар бир тадбиркор зиммасига буюртма асосидаги савдо дўконининг 150 миллиондан 170 миллион сўмгача миқдордаги тўловини 30 иш кун мобайнида амалга ошириш мажбурияти қўйилган. Лекин тадбиркорларимиз томонидан тўлов муддати бир йилдан ортиқ вақтга чўзилди. Шу сабабли қурилиш ишларини зудлик билан тугатиш мақсадида Халқ банкининг Ғиждувон туман бўлимидан 11 миллиард сўм кредит маблағини 26 фоиздан олдик. Айни пайтда кредит ҳисобидан 2 миллиард сўм қарздорлигимиз мавжуд. Шу боис блоклардан блокларга ўтиш жойида тадбиркорга зиён етказмаган ҳолда параллел тарзда енгил конструкцияли павильонларни тиклаш бошланганди», — дейди Вали Содиқов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Суриштирув давомида бундай ноқонунийликдан туман ҳокимининг ҳам хабардорлиги, ҳоким томонидан ўтказилган йиғилишда қарздорликни сўндириш масалалари кўрилгани ва шунга кўра, имкониятни излаш учун режалар тузилганига ойдинлик киритилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вали Содиқовнинг айтишича, мажмуанинг 2-қавати «нол»да турибди. Бўм-бўш. Ҳар бир блокда тикланган 64 тадан, жами 192 та дўкон эгасиз. Ҳар бир блокнинг ерости қисмларида ҳам 62 тадан 186 та дўкон мавжуд. Аммо бу ерда ҳам талайгина дўконлар бўш ва тадбиркорлар кўчиб ўтишни истамаяпти.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Тадбиркорлардан иккинчи қаватга умуман талаб бўлмаяпти. Улар ‘Харидорлар биринчи қаватга зўрға киришади, иккинчи қаватга чиқишмайди ҳам’, деган важни келтиришяпти. Аслида, биринчи қаватдаги қўшимча қурилмаларни ўрнатиш ҳам шулар сингари бошқа кўплаб тадбиркорларнинг талаб-истагига қараб белгиланган эди. Дўконларни тадбиркорларга мажбурлаб сотишга ҳаққимиз йўқ. Дўконлари мавжуд расталар кўп, ҳудуд катта ва кенг, бўм-бўш», — деди бозор раҳбари.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорларнинг билдиришича, улар эътирозидан сўнг вилоят қурилиш бош бошқармасининг хатига асосан, ўзбошимча қурилиш тўхтатилиб, бир нечтасигина олиб ташланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Юқоридан комиссия ёки мухбирлар келишса, ҳамма ёқни тозалаб, кўчадаги ёйма бозорларни йиғиштиришга тушишади. Ёйма бозорни кўрган харидорлар ичкарига киришмайди ҳам. Ишонсангиз, бугун соат 14:00 га яқинлашаётган бўлса, шу пайтгача умуман савдо қилганим йўқ. Янги бозорни тиклаб, бизни ишонтириб, келтириб қўйишганига эса уч йил бўляпти. Аммо ҳали-ҳануз кўча бозори авжида. Устига устак, қонунни бузиб, қўшимча дўконлар қуришгани ачинарли», — дейди ёш тадбиркорлардан бири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, бозорнинг ерости қисмлари ҳам тадбиркорлар томонидан юқори қаватдаги сингари 150 миллион сўмдан 170 миллион сўмгача бўлган маблағ эвазига сотиб олинган. Ерости дўконлари нам, зах ва совуқ. Иситиш-совитиш мосламалари ўрнатилмаган. Тадбиркорларнинг билдиришича, ерости савдо дўконларининг зах ва намлиги етмагандек, ёғингарчилик кунларида ерости савдо йўлларини сув босади. Электр энергияси ҳам бир кунда камида икки-уч маротаба ўчади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Янги мажмуа ‘подвали’дан савдо учун ўрин-жой олганман. Аммо у ерда савдо бўлмайди. ‘Подвал’ларга ҳеч ким кирмайди. Савдо қилишнинг имкони йўқ. Шу боис менга ўхшаган 30-40 киши ўз маҳсулотларимизни кўчада, ёймага чиқариб сотишга мажбур бўляпмиз. Ижарачига бир ойда 500 минг сўм тўлайман. Молимни сотиб, қарзимдан қутилдим. Шароит яратиб берилса, биз ҳам ўз жойимизда ўтириб ишлаймиз. Аммо ҳеч қандай шароит йўқ-да», — дейди Умида Атоева.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ерости савдо дўконлари шароитини кузатар эканмиз, тадбиркорлар талаби бежиз айтилмаганига гувоҳ бўлдик. Бозорга кириш йўлакларини кўча савдоси билан шуғулланаётганлар маҳсулоти тўсиб қўйган, ёмғир сувлари тўпланиб, нам ва зах таъсирида ёқимсиз ҳид анқимоқда. Бундай шароитда дўконлардаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ўз сифатини йўқотмаслигига кафолат йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Аслида, енгил конструкцияли павильонлар қурилиши бўйича ёзган ‘ёзувчилар’нинг ўзида муаммо. Касса аппаратлари йўқ, давлатга пул тўлашмайди, савдо дўконидан ичкарисини ижарачи тадбиркорга, ташқарисини эса бошқа ижарачи тадбиркорга қиммат нархларда берган. Уларнинг виждони йўқ. Бунинг учун бозор маъмурияти қаршилик кўрсатмаяпти-ку», — дейди тадбиркор Манзура Атоева.

    Тадбиркорлар орасида ўзига тегишли жойни бошқага ижарага бериб, ўзи эса солиқ ва патент тўламаган ва бошқа бозорда савдо қилаётганлар ҳам учради. Бироқ бу бошқа масала.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Камчиликларни жойига бориб, ўргандик. Ноқонуний деб ҳисобланган енгил конструкцияли павильонларни бузиб ташлаймиз. Бироқ эътироз билдираётган айрим тадбиркорларнинг ўзида ҳам камчиликлар мавжуд. Жумладан, маҳсулотини кўчага чиқариб сотяпти. Тўғриси, кўчадагилар йиғиштирилади, орқага қайтишимиз билан яна қайтиб йўлда ўтиришади. Буни ҳам қатъий тартибга солиш чораларини кўрамиз. Бозордаги автотураргоҳга келсак, ҳақиқатан тадбиркорлар таклифи билан, зарурат юзасидан вақтинча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишга мўлжалланган ҳудудга ўзгартирганмиз. Бунинг ортида айни пишиқчилик даври ва байрамлар олди аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсади ётибди. Наврўз байрамидан сўнг автотураргоҳ сифатида қайта фойдалана бошлаймиз», — дейди Вали Содиқов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вали Содиқовга кўра, бозор ҳудудида 5 та автотураргоҳ бўлиб, уларда бир пайтнинг ўзида 1200 та транспорт воситасини сақлаш учун жой мавжуд.

    «Бозорнинг қарздорлиги кўп. 2018 йилнинг августидан 2019 йилнинг декабрь ойига қадар қурувчи ташкилотлар томонидан олиб борилган қурилиш ишларидан 23 миллиард 735 миллион қарздорлик мавжуд. Вилоят раҳбари томонидан ушбу қарздорликлар қисман маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланиши билдирилди. Маблағлар тушиши билан блокларда мавжуд иситиш-совитиш тизимлардаги муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрамиз», — деди Вали Содиқов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мақола эълон қилиниши арафасида бозор масъули «Дарё» мухбирига қўнғироқ қилиб, ўзбошимча қурилмалар журналистик суриштирувнинг эртасигаёқ бартараф этилганини маълум қилди.

    26.03.2021, 08:30   Изоҳ (0)   32338
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда замонавий клиника қуриш учун қишлоқ врачлик пункти биносини бўшатишни сўраган шахслар икки бемор томонидан калтакланди

    26.03.2021, 07:25

    Истанбул Тошкент кўчаларини ободонлаштиришга кўмаклашади

    25.03.2021, 23:50

    Ўзбекистонда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ташкил этилади

    25.03.2021, 23:20

    Хоразмда аёлнинг шахсий видеотасвирларни қариндошларига кўрсатиш билан қўрқитиб, ундан 1,5 минг доллар ва телефон талаб қилган йигит ушланди

    25.03.2021, 22:58

    Андижонда 6 гектар ерни 18 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

    25.03.2021, 22:18

    Turkish Airlines Туркиядан Фарғонага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

    25.03.2021, 21:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёнинг 15 та давлати ТИВ раҳбарлари Фаластин давлатини тан олиш жараёнини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 30 июл, 23:50

    Биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Покистон тоғларида ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июл, 23:30

    Трамп украиналик қочқинларга уруш тугагунча АҚШда қолишга рухсат берди

    Дунё | 30 июл, 23:15

    Ҳиндистонда 12 йил аввал ишланган фильмнинг финали сунъий интеллект орқали яратилади ва қайта намойиш этилади

    Кино | 30 июл, 23:01

    ChatGPT’да бепул репетитор режими пайдо бўлди

    Дунё | 30 июл, 22:50

    Нозимахон Давлетова Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти этиб тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 22:18

    Ғазода бир килограмм шакар нархи 100 долларгача кўтарилди

    Дунё | 30 июл, 22:05

    “Манчестер Юнайтед” Онана ўрнига муносиб номзод топди

    Спорт | 30 июл, 21:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.