• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Биргаликда роль ижро этиш учун яратилган актёрлар жуфтлиги (фото)

    Баъзан фильмнинг суратга олиш жараёнларида актёрлар орасида бир-бирни тушунган ҳолда ишлаш ҳисси пайдо бўладики, режиссёрлар уларни кадрларда қайта-қайта кўришни хоҳлашади. Бу фикрга тўла қўшилган ҳолда бир-бири учун яратилган кино жуфтликлар ҳақида маълумот берамиз.

    Эмма Стоун ва Райан Гослинг

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Эмма Стоун ва Райан Гослинг илк марта 2011 йилда «Аҳмоқона муҳаббат« фильмида биргаликда роль ижро этиб, мукаммал жуфтликка айланишган: Эмма Райан билан ишлаш унга ёқишини ва у билан бошқа фильмларда ҳам суратга тушишга тайёрлигини айтган.

    Унинг бу истаги амалга ошди: улар яна икки маротаба — 2013 йилда суратга олинган «Гангстер овчилари» ва 2016 йилда «Ла-Ла-Ленд» фильмларида севишган жуфтлик ролини ўйнашган.

    Кейт Уинслет ва Леонардо Ди Каприо

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кейт Уинслет ва Леонардо Ди Каприо бир-бири билан биринчи марта «Титаник» (1997) фильмида танишган. Ўшандан бери улар яқин дўст бўлиб, ҳаётда бир-бирларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ҳатто Кейтнинг тўйида Леонардо уни меҳроб ёнига ўзи олиб борган. «Титаник» экран юзини кўрганидан 11 йил ўтиб, улар «Ўзгаришларга йўл» фильмида турмуш қурган жуфтлик ролини ижро этди.

    Анжелина Жоли ва Брэд Питт

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ушбу унутилмас дуэт биринчи марта 2005 йилда «Жаноб Смит ва Смит хоним» фильмида пайдо бўлган. Шу фильмнинг суратга олиш жараёнларида актёрлар бир-бирларини севиб қолишган. 10 йил ўтгач, улар Анжелина Жоли сценарийси ва режиссёрлиги асосида суратга олинган «Ложувард қирғоқ» фильмида яна бирга роль ўйнаган.

    Сирша Ронан ва Тимати Шаламе

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Яна бир севимли жуфтлик 2017 йилда «Бёрд хоним» фильми билан танилган. Тимоти ва Сирша нафақат ҳаётда ҳам яқин дўст, балки саҳнада ҳам ажойиб шериклардир. 2019 йилда улар «Кичик аёллар» фильмида яқин дўстлар ролини ижро этди.

    Уларни яна 2021 йилда экранга чиқиши мўлжалланган «Франция нашри» фильми премьерасида кўришимиз мумкин.

    Брюс Уиллис ва Сэмюэл Жексон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Актёрларнинг кинодаги ҳамкорлиги 1993 йилда бошланган. Бугунги кунга келиб Уиллис ва Жексон биргаликда 5 та фильмда роль ижро этган. Уларнинг энг машҳурлари — «Жиноий иш» (1994), «Қаттиқ ёнғоқ 3» (1995) ва «Кўзгу» (2019).

    Уилл Фюррелл ва Жон Си Райли

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ушбу комедик жуфтлик аллақачон 3 та фильмда суратга тушиб улгурган. Уларнинг илк ҳамкорликдаги лойиҳаси 2006 йилдаги «Рики Бобби: Йўл қироли» бўлиб, унда Райли персонажи ўзини «доктор Ваттс» деб атайди. Қизиғи шундаки, орадан 12 йил ўтгач, улар «Холмс ва Ватсон» фильмида биргаликда роль ижро этади. Шунингдек, актёрлар «Эркин ака-укалар»да ҳам ўйнаган.

    Том Хенкс ва Мег Райан

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Том Хенкс ва Мег Райан бир неча маротаба севишганлар ролида чиққан. Уларнинг биринчи иши — «Жо вулқонга қарши» фильми катта муваффақиятга эришолмаган. Бироқ кейинги 2 та — «Сиэтлдаги бедорлар» (1993) ва «Сизга хат бор» (1998) фильмлари жамоатчилик томонидан жуда яхши кутиб олинган.

    Роберт Де Ниро ва Жо Пеши

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ушбу афсонавий дуэт 1980 йилда «Қутурган буқа» фильмида танишган. Суратга олиш саҳналаридан бирида Роберт Де Ниро тасодифан Жо Пешининг қовурғасини синдириб қўйган. Аммо Пеши ундан хафа бўлмаган кўринади, чунки кейинчалик улар яна 4 та фильмда бирга ишлади. Энг сўнгги ҳамкорлик «Ирланд» (2019) фильми бўлиб, у 10 та номинация бўйича «Оскар» мукофотини қўлга киритди.

    Дрью Берримор ва Адам Сендлер

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Берримор ва Сендлернинг биргаликдаги илк фильми «Тўйдаги қўшиқчи» (1998) бўлган, кейинчалик улар «Эллик бўса» (2004) ва «Аралашганлар» (2014) фильмларида ҳам бирга ишлаган.

    Тина Фей ва Эми Полар

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Агар оғир иш кунидан кейин ҳордиқ чиқаришни истасангиз, ушбу хонимлар иштирокида фильмларни томоша қилинг. Улар жуда кўп фильмларда биргаликда роль ижро этган. «Оҳ, онагинам» (2008), «Опа-сингиллар» (2015) ва «Вино мамлакати» (2019) шулар жумласидан. Тина Фей ва Эми Полер ҳаётда ҳам яқин дўст.

    Жулия Робертс ва Ричард Гир

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Афсуски, Жулия Робертс ва Ричард Гир атиги 2 та фильмда бирга роль ўйнаган — «Соҳибжамол» (1990) ва «Қочоқ келин» (1999) фильмларидаги севишганлар роли уларни бетакрор жуфтлик сифатида эътироф этиш учун кифоя қилади.

    Жонни Депп ва Ҳелена Бонем Картер

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Эҳтимол, бутун Голливудда Жонни Депп ва Ҳелена Бонем Картердан ҳам ўтадиган мос жуфтлик йўқдир. Чунки улар бир-бирларига шунчалик ўхшайдики, ҳатто уларни бир характернинг эркак ва аёл варианти дейиш мумкин. Актёрлар 6 та фильмда ҳамкорликда ишлаган, улардан 5 тасига Тим Бертон режиссёрлик қилган.

    Ума Турман ва Жон Траволта

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Маълум бўлишича, Ума Турман «Жиноий иш» фильмида суратга тушган Траволтанинг хореографик қобилияти ҳақида билган ва шунинг учун дастлаб у билан рақсга тушишни истамаган. Аммо кейинчалик улар «Энг зўри бўл (2005) ва «Ўта хавфлилар» (2012) фильмларида суратга тушган.

    Николь Кидман ва Том Круз

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Том Крузнинг ўзи «Момақалдироқ кунлари» (1990) фильмидаги қаҳрамон қизи роли учун кинода эндигина фаолият бошлаган Николь Кидманни танлаган. Кейин улар «Узоқ-узоқларда» (1992) ва «Юмуқ кўзлар билан» (1999) фильмларида биргаликда роль ижро этган.

    Мавзуга доир: 

    • Энг ёмонлар учун мукофот: «Олтин малина»нинг 2021 йилги номинантлари эълон қилинди
    • Машҳур образларни яратишда ҳаётини хавф остига қўйган актёрлар (фото)
    • Фото: Фильмлардаги роли учун сочини калга олдирган актрисалар
    • «Олтин глобус – 2021» тақдирлаш маросими ғолиблари эълон қилинди (фото)

    24.03.2021, 10:35   Изоҳ (0)   32311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2021 йил баҳор мавсумида якунланаётган учта машҳур турк сериали

    23.03.2021, 10:49

    Неслиҳан Атагул «Элчининг қизи» сериалига қайтадими?

    20.03.2021, 09:51

    Болливуддаги Голливуд: ҳинд киноларида суратга тушган ғарб актёрлари (фото)

    19.03.2021, 11:48

    Пандемия туфайли 2021 йилги «Оскар» мукофотининг тақдирлаш маросимида фақат бошловчи ва номзодларгина иштирок этади

    19.03.2021, 10:22

    «Мўъжизакор аёл: 1984» Kids’ Choice Awards версияси бўйича энг яхши фильм деб топилди

    18.03.2021, 14:21

    Голливуд юлдузи Эдди Мёрфи кинодаги 8 йиллик танаффусига нима сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди

    18.03.2021, 10:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда маиший чиқиндиларни олиб кетишда янги тизим жорий этилади

    Ўзбекистон | 12 август, 21:50

    Бир карднинг ўзида фожиавий якунланган икки жанг. Бокс тарихидаги қора тун ҳақида

    Бокс | 12 август, 21:49

    ЖАР АҚШ божхона тўловлари туфайли Осиёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун янги бозорлар изламоқда 

    Дунё | 12 август, 21:40

    “Уларга омад тилайман”: Даниэль Редклифф “Гарри Поттер” сериалида иштирок этмайди

    Кино | 12 август, 21:30

    Ўзбекистонда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бир йилда 121 фоизга ошгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 август, 21:20

    “Путин ва Трамп билан уч томонлама учрашув режалаштирилмоқда” — Зеленский 

    Дунё | 12 август, 21:10

    Суперлига. “ОКМК” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” эса “Андижон”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 21:05

    “Халқ банки”да ёлланма ходим 9,5 млрд сўм ўғирлагани аниқланди

    Ўзбекистон | 12 август, 20:58

    Исроил Ғазо секторидан чиқиб кетиши шарт — Шимолий Корея ТИВ

    Дунё | 12 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.