Мода олами ҳамиша ўзига хослик тарафида бўлган. New Balance бренди мана шундай эксперимент қилишдан қўрқмайдиган ихлосмандлар учун ҳар икки пойида ҳам кичик чарм чўнтаклари бор X-Racer кроссовка моделини тақдим қилди.
Бундан аввал Тэрвис Скотт ва Air Jordan 2021 йил март ойида тақдим қилган чўнтакли коллабрация кўпчиликнинг қизиқиши ва ушбу деталь нима учун керак деган саволлар туғилишига сабаб бўлган. Ишлаб чиқарувчилар эса бу саволга ҳаммаси оддий экани ва алоҳида бир хусусияти йўқлигини маълум қилган.
Уларнинг айтишича, мазкур чўнтакларга катталиги кафтдан кичкина бўлган буюм ва нарсалар масалан, қулоқчин ва калитларни солиб қўйиш мумкин. Takashi Murakami Porter эса бундай моделларни янада такомиллаштиришга қарор қилди. Натижада бир эмас бешта чўнтаги бор оёқ кийимлар ишлаб чиқарди.
Трендларнинг фаол ўзгариб туришидан келиб чиқилса, чўнтакли кроссовкалар мазкур мавсумда долзарб бўлишига шубҳа йўқ. Кўпчиликнинг кўзи ўрганмаганига қарамай, мода ихлосмандлари ва street style юлдузлари аллақачон мазкур пойабзалларни синаб кўришга киришган.
Мавзуга доир:
- Gucci виртуал кроссовкаларни сотувга чиқарди. Уларни мобил илова орқали «кийиб кўриш» ва харид қилиш мумкин
- Канье Уэстнинг хинкалига ўхшашлиги учун мазах қилиб келинган кроссовкалари бир дақиқа ичида сотилиб кетди
- Рэпер Томми Кеш ва Adidas Originals узунлиги 1 метрни ташкил қиладиган кроссовка моделини намойиш қилди
Изоҳ (0)