АҚШнинг Алабама ва Техас штатларида торнадо содир бўлди ва деярли 70 минг уй электр энергиясидан узилиб қолди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Табиий офат оқибатида юзлаб уйлар зарар кўрди, дарахтлар қулади, бир нечта трасса ёпилиб қолди.
Бу штатларда ноқулай об-ҳаво туфайли вакцинация вақтинча тўхтатилган. Мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилган.
АҚШнинг об-ҳаво хизмати яқин кунларда торнадо юзага келиш хавфи ҳақида 50 та огоҳлантириш берган.
Шунингдек, АҚШнинг Шимолий Каролина штатида 16 февраль куни торнадо кузатилди. Табиий офат оқибатида камида уч нафар одам ҳалок бўлган, яна ўн киши турли даражадаги жароҳатлар олди.
Аввалроқ АҚШнинг марказий қисмида кучли қор бўрони содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ёғингарчилик маҳаллий вақт билан 14 март, якшанба куни эрталаб бошланган. Марказий штатларни қор, дўл ва ёмғир шаклидаги бўрон қоплаб олди. Жанубий Миссури, Канзас ва Небраскада бўрон оқибатида тошқинлар келиб чиқди.
Изоҳ (0)