Reebok ва Maison Margiela компаниялари яна бир бор ҳамкорликдаги ишини тақдим этди — бу сафар классик Club C модели қайта яратилди, деб хабар беради «Afisha.uz».
Reebok кроссовкалари Maison Margiela trompe l’oeil (иллюзия) техникаси билан бойитилган. Оёқ кийимга оригинал Club C моделининг тасвири махсус қоплама орқали туширилган бўлиб, бу барча эгри чизиқлар ва чокларни ягона чарм бўлагида сақлаб қолиш имконини берган.
Модель оқ ва қора рангларда тақдим этилган бўлиб, улар икки қисмга бўлинган «таби пайпоғи»га эга бўлмаган. Иккала бренд логотиплари ёрлиққа жойлаштирилган.
Янги оёқ кийим 24 мартдан сотувга чиқади. Уни Maison Margiela ва Reebok сайтлари орқали 300 долларга харид қилиш мумкин.
Аввалроқ Gucci виртуал кроссовкаларни сотувга чиқаргани, уларни мобил илова орқали «кийиб кўриш» ва харид қилиш мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)