Ўзбекистонга 2021 йилнинг январь—февраль ойларида келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 892 миллион долларни ташкил этди, деб хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 107 миллион долларга ёки 14 фоизга кўп.
Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори эса январь—февраль ойларида 215 миллион долларга етган. 2020 йилда бу кўрсаткич 155 миллион долларни ташкил этган.
«Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий салдо қарийб 677 миллион долларга етди», — дейилади Марказий банк хабарида.
Изоҳ (0)