World Nature Photography Awards ҳакамлар ҳайъати ёввойи табиатнинг энг яхши суратларини саралаб олди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Танловда канадалик сураткаш Томас Вижаян ғолиб деб топилди. У тасвирни суратга тушириш учун бир неча соатлаб дарахтда вақт ўтказган. Сураткаш Индонезиянинг Борнео шаҳридаги Танжунг Путинг миллий боғида йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган энг катта орангутан суратини муҳрлашга эришган.
Ушбу тоифадаги иккинчи ўрин чехиялик сураткаш Владимир Чехнинг қизил тулки тасвирланган сурати учун берилди.
Учинчи ўрин немис сураткаши Арлет Мажерега насиб этди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)