2021 йилнинг февраль ойида Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ ва Қўнғирот туманлари ҳудудида жойлашган «Сайгачий» мажмуа буюртмахонасида доимий маршрутлардаги сайғоқларнинг саноғи ўтказилди, деб хабар беради «Халқ сўзи online».
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда қўриқхона ҳудудида резидент (маҳаллий) ва қишки жанубга кўчиш пайтида чегара деворидаги ўтиш жойлари орқали Қозоғистондан кириб келиши мумкин бўлганлар билан биргаликда 100 га яқин сайғоқ яшайди.
Таъкидланишича, 2012 йилнинг апрель ойида ушбу усул орқали саноқ ўтказилганда ўрганилаётган ҳудуддаги сайғоқларнинг максимал сони қайд этилган ва улар 525 тани ташкил этган. 2021 йилда эса 10 тургача бўлган ҳайвонлар кичик гуруҳларининг янги излари қайд этилган. Шунингдек, уларнинг бир нечаси қиш мавсумида мажмуа бўйлаб жойлаштирилган фотоқопқонларга тушган.
Мавзуга доир: Фото: Устюртдаги тузоқ-камераларга тушган сайғоқлар
Мазкур қўриқхона умумий давлат аҳамиятидаги қўриқланадиган табиий ҳудуд саналади. 628 минг 300 гектар ер майдонига эга қўриқхонанинг алоҳида қўриқланадиган майдони 219 минг 800 гектарни ташкил қилади. Майдон 5 та — Белеули, Чуруқ, Алманбет, Дувана ва Жийдели ҳудудларига бўлинган.
2010 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида сайғоқларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва барқарор ривожлантириш бўйича ўзаро келишув имзоланган.
Изоҳ (0)