Ўзбекистон ҳудудига 13—14 март кунлари Волгабўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Маълум қилинишича, шу кунлари республикада ёғингарчилик (14 мартга ўтар кечаси ёмғир қорга айланади), баъзи жойларда кучли бўлади.
Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 13 мартда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
14—15 мартда ҳарорат кечалари 2-7 даража совуққача, кундуз кунлари 2 даража совуқ-3 даража илиққача, Қорақалпоғистонда кечалари 10-15 даража совуққача, кундуз кунлари 2-7 даража совуққача, Хоразм вилоятида кечалари 6-11 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуққача пасаяди.
13—14 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Изоҳ (0)