• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Халқаро хотин-қизлар кунини байрам сифатида нишонлаш қачондан бошланган? 8 март тарихи

    Халқаро хотин-қизлар кунининг илдизи аёлларнинг эркаклар билан тенг равишда жамоат ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқи учун кўп асрлик курашига бориб тақалади. Халқаро хотин-қизлар куни — бу аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий ютуқларига бағишланган глобал кун. Шунингдек, бу кунда гендер тенглигини тезлаштириш учун ҳаракатларга даъват этилади. Халқаро хотин-қизлар куни 8 мартда бутун дунёда кенг нишонланади. «Дарё» кун тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Ҳар йили 8 мартда нишонланадиган Халқаро хотин-қизлар куни йилнинг энг муҳим кунларидан бири ҳисобланади. Бу кун ўзида қуйидаги мақсадларни ифода этади:

    • аёлларнинг эришган ва эришаётган ютуқларини нишонлаш;
    • аёллар ҳуқуқлари тенглиги тўғрисида хабардорликни ошириш;
    • гендер тенглиги масалаларини кенг ташвиқот қилиб, тезлаштириш;
    • аёллар хайрия ташкилотлари учун маблағ йиғиш.
    Халқаро миқёсда таниқли феминист, журналист ва жамоатчилик ҳаракати фаоли Глория Стейнем бу кунни бир пайтлар шундай тушунтирган эди: «Аёлларнинг тенглик учун кураш тарихи ҳеч қандай феминистик тарғиботга ёки бирор давлат, ташкилотга тегишли эмас, балки инсон ҳуқуқлари билан шуғулланадиган барча одамларнинг жамоавий ҳаракатларидир».

    Бу куннинг ўзига хос ранглари ҳам мавжуд. Халқаро хотин-қизлар кунини ифода этувчи асосий ранглар учта: бинафша, яшил ва оқ ранглар. Бинафша ранг адолат ва қадр-қимматни англатади. Яшил умидни англатади. Оқ ранг гарчи у мунозарали тушунча бўлса-да, покликни англатади. Ранглар 1908 йилда Буюк Британиядаги Аёллар ижтимоий-сиёсий иттифоқи (WSPU) томонидан қабул қилинган.

    Бўш кастрюлькалар марши

    Фото: Google Photos

    1857 йил 8 мартда Аёллар социал-демократик ташкилотининг чақириғига биноан Нью-Йоркдаги тўқимачилик фабрикасининг аёл ишчилари Манҳеттен кўчаларида бўш идиш-товоқлар, кастрюлькалар билан юриб, аёлларнинг меҳнатига иш ҳақининг пастлиги, иш шароитининг ёмонлиги ва эркаклар билан тенг ҳуқуқ берилишини талаб қилди. Ўша пайтда аёллар кунига 16 соатгача ишларди ва меҳнати учун жуда кам иш ҳақи оларди. Унгача 16 соатлик ишга қарши эркаклар ҳам бир неча бор қўзғалон қилган бўлиб, бунинг натижасида 10 соатлик иш куни ва меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилот тузилишига эришган эди. Кейинроқ Қўшма Штатларнинг кўплаб фабрикаларида касаба уюшма ташкилотлари пайдо бўлди ва эркаклар бу уюшмалар аъзолигига қабул қилинди. Аёллар қошиқларни бўш кастрюлькаларга уриб, ўзининг норозиликларини ифода этиб, турли мазмундаги чақириқлар ва шиорлар айтди. Бу маршда 15 мингга яқин аёл қатнашди. Бу ҳодиса нафақат Америка жамоатчилиги, балки бутун дунёнинг эътиборини тортди. Маршдан бир кун ўтиб Herald Tribune (ҳозирги The New York Times) газетасида «Бўш кастрюлькалар марши» сарлавҳаси остида мақола пайдо бўлди ва бутун дунёга овоза бўлди. 1857 йил 8 мартдан кейин биринчи марта аёллар касаба уюшмаларига аъзо бўлди. Бундан ташқари, шу куни Нью-Йоркнинг кўплаб шаҳарларида юзлаб аёллар сайлов ҳуқуқи берилишини талаб қилиб намойишга чиқди.

    1910 йил 27 августда Дания пойтахти Копенгагендаги Бутун Европа аёллар форумида Нью-Йоркдан келган аёллар делегацияси иштирок этди. Делегация таркибида таниқли немис инқилобчиси Клара Цеткин ҳам бор эди. У форумда оташин нутқ сўзлаб, шундай деди: «Нью-Йорк аёллари ҳақ эди, европалик аёллар ҳам бундай талабларни қўйишлари керак. Мен 8 мартни аёлларнинг ижтимоий ҳуқуқлари учун кураш куни деб номлашни таклиф қиламан».

    Клара Цеткин.

    Клара Цеткин.
    Фото: Google Photos

    Мана шу нутқ 8 март байрамига асос солди.

    Биринчи марта Халқаро хотин-қизлар куни 1911 йил 8 мартда нишонланди. Аста-секин ушбу санани у ёки бу даражада нишонланадиган мамлакатлар сони кўпайиб борди. 1957 йилда БМТда 8 март — Халқаро хотин-қизлар ижтимоий ҳуқуқлари учун кураш куни, деган ёзув пайдо бўлди.

    Россияда 1913 йилда 8 мартдаги биринчи аёллар намойиши Европа аёллари билан бирдамликда бўлиб ўтди. 1965 йилда СССР 8 мартни дам олиш кунига айлантиришга қарор қилди.

    Байрамнинг аёллар ҳаётидаги ўрни

    Халқаро хотин-қизлар куни тарих яратилишига муносиб ҳисса қўшган барча аёллар учун байрамдир. Тарихда аёллар саҳна ортида жуда кўп эзгу ишларга сабабчи бўлгани ҳам сир эмас. Аммо ХХ аср бошларида аёлларнинг жамоат ҳаётидаги ўрни яққолроқ юзага чиқа бошлади. 1906 йил январь ойида Санкт-Петербургда аёллар учун биринчи рус олий техник таълим муассасаси очилди. Нью-Йоркда 1909 йил январда дунёдаги биринчи аёллар автопойгаси бошланди. 1989 йил апрель ойида аёлларнинг «Вивалди оркестри»нинг биринчи намойиши бўлиб ўтди.

    Халқаро хотин-қизлар куни Россия, Шимолий Корея, Хитой ва жуда кўп давлатларда расмий байрам сифатида тан олинган. Дунёнинг бир қанча давлатларида 8 март байрам куни деб ҳисобланмаса-да, лекин ҳар йили у феминистик руҳдаги тарафкашлик билан тобора оммалашиб бормоқда. Бугунги кунда ушбу сананинг асосий тарғиботчиси БМТдир. 1977 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти иштирокчи мамлакатларни аёллар тенглиги ва дунё тинчлиги ғояларини нишонлаш учун 8 март куни танлаб сайланган эди.

    БМТни қўллаб-қувватлаган мамлакатлар, биринчи навбатда, ушбу байрамни аёллар учун муҳим ижтимоий муаммоларни кўтариш учун баҳона сифатида ишлатади. Йилдан йилга БМТ аёллар манфаатларини ҳимоя қилувчи устувор мавзуларни танламоқда. 2013 йилда бу кунда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши чиқиш мавзуси муҳокама қилинган бўлса, 2014 йилда Аёллар учун тенглик — ҳамма учун тараққиёт мавзуси кун тартибига қўйилган эди.

    2021 йилда ушбу байрам 111 марта нишонланди.

    08.03.2021, 22:26   Изоҳ (0)   161271
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Францияда вертолёт ҳалокати оқибатида миллиардер ва сиёсатчи Оливье Дассо ҳалок бўлди

    08.03.2021, 19:32

    NYT: АҚШ Россияга қарши бир қатор киберҳужумлар тайёрламоқда

    08.03.2021, 15:13

    Bloomberg: Эмлаш суръатларининг сустлиги Евроиттифоққа 100 млрд евро зарар келтириши мумкин

    08.03.2021, 14:27

    Экваториал Гвинеядаги базада юз берган портлашлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлиб, 400 дан зиёд одам жароҳатланди (видео)

    08.03.2021, 13:31

    NYT: АҚШ Афғонистонга толиблар билан бирга ҳукумат тузиш режасини таклиф қилди

    08.03.2021, 12:50

    Швейцарияда жамоат жойларида паранжи ва ниқоб тақиш тақиқланади

    08.03.2021, 11:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.