ФВВ Республика сейсмик прогностик мониторинг маркази 6 март куни кечқурун ва эрталаб содир бўлган иккита зилзила Ўзбекистонда сезилгани тўғрисида хабар берди.
Соат 02:52 да содир бўлган биринчи зилзила эпимаркази Тошкент вилояти Пискент туманида (40,89 даража шимолий кенглик, 69,5 даража шарқий узунлик) жойлашган. Эпимарказда магнитуда 4,4 баллни ташкил этган. Ўчоқ чуқурлиги — 10 километр.
Тошкентда (48 километр жануби-шарқий йўналишда) ер ости силкиниши кучи 4 балл, Гулистонда (75 километр) — 3 балл, Жиззахда (164 километр) ва Наманганда (183 километр) — 2 балл бўлган.
Иккинчи зилзила Тошкент вақти билан эрталаб соат 06:04 да Қирғизистоннинг Қадамжой вилояти ҳудудида, Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти билан чегараси яқинида содир бўлди (Шимолий кенглик 40,24 даража; шарқий узунлик 71,88 даража), Тошкентдан 252 километр жануби-шарқда.
Зилзила эпимарказида магнитуда 4 балл бўлган, ўчоқ чуқурлиги — 13 километр.
Зилзила Фарғона шаҳрида (эпимарказидан 18 километр узоқликда) 4 балл, Андижонда (72 километр) ва Наманганда (86 километр) 2 баллгача сезилган.
Мавзуга доир: Ер юзида бир кун ичида 100 дан ортиқ зилзила содир бўлди
Изоҳ (0)