• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Югославия устидаги сиёсий тажриба. Босния ва Герцоговина уруши сабоқлари

    1992 йил баҳор ойининг дастлабки кунларида Босния ва Герцоговина ҳудудида иккинчи жаҳон урушидан сўнг Европада кузатилган энг қирғинбарот уруш келиб чиқди. 1995 йилда уруш ҳаракатлари тўхтилгунига қадар мазкур урушда, турли хил манбаларга кўра, 70 мингдан 200 мингга яқин инсон қурбон бўлди. Босниядаги сиёсий инқироз эса Югославия давлатчилигининг пойдеворига ҳал қилувчи зарба бўлди. Орадан 29 йил ўтган бўлса-да Болқондаги вазият ҳозирда ҳам қатлиомнинг такрорланиши мумкинлигидан дарак бериб туради. «Дарё» нашри мазкур урушнинг сабаблари, бориши ва имзоланган сулҳ ҳақида ҳикоя қилади.

    Уруш қандай бошланди?

    Бугун сал кам 30 йил олдин юзага келган Босния ва Герцеговинадаги урушни Европа Иттифоқи ҳал қилинган масала деб қараса-да, аммо қарама-қарши тарафларнинг ҳозирга қадар бир-бирларига билдириб келаётган эътирозлари мавжуд. Бугунги Босния ва Герцеговина Европа қитъасининг энг заиф иқтисодиётларидан бири бўлиш билан биргаликда, мамлакатда коррупция ва жиноятчилик анча кенг ёйилган. Босния ва Герцеговина де факто икки бирлашган давлатнинг федерацияси саналади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Босния ва Герцеговина федерасияси ва икки анклавга ажралган Серб республикаси. 2015 йил маълумотларига кўра, Босния ва Герцеговинада асосан бошноқ мусулмонлар истиқомат қилади. 2016 йилда мамлакат Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза беради. Серб республикасида православ динидаги серблар истиқомат қилса-да, айни пайтда бу таън олинмаган республикада мусулмон бошноқларнинг салмоғи ҳам ошиб бормоқда.

    1992 йилда мамлакатда бошланган ҳарбий низоларнинг пайдо бўлишида Югославия ичидаги этник низолар туртки бўлади. Словенларнинг мустақиллик учун ҳаракатларидан руҳланган хорват миллатчилари Загребнинг мустақиллигини эълон қилади. Маҳаллий серблар эса Серб Краинаси республикаси тузилганлигини эълон қилади. 1991 йилнинг иккинчи ярмида Серб Краинасини дастаклаган Белград хорватларга қарши уруш эълон қилади. 1992 йилнинг январь ойида БМТ воситачилигида икки ўртада келишув имзоланади.

    Бироқ 1992 йилнинг март ойида Боснияда навбатдаги уруш учоғи очилади. Боснияда серблар, хорватлар ва бошноқлар ўртасида уруш келиб чиқади. Босния ва Герцеговинанинг кўпчиликни ташкил қилган серб миллати вакилари Боснияни сосиалистик давлат таркибидан мустақил бўлишини истамасди. Босния ва Герцеговинанинг серб миллати йиғини тарафидан Серб республикасининг ташкил топганлигини эълон қилиниши бошноқлар ва хорватлар ўртасида урушнинг катализатори бўлди. 1992 йилнинг 5 март санасида Сараевода парламент Босния ва Герцеговина мустақиллигини тасдиқлади. Хорватлар ўз ҳудудларини кенгайтириб олиш истагида сербларга қарши уруш ҳаракатларини тўхтатиб, бошноқларга қарши уруш бошлайди. Уруш қонли кечади, геноцидга қўл урилади. Чегарадош Посавина ҳудудида хорватлар 27 март санасида дастлабки этник тозалов амалиётига ҳам қўл уради. Сараевонинг қамал қилиниши, Сребренницадаги қатлиом бошноқ урушининг энг қора кунлари бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1992 йилнинг баҳор—ёз ойларида серблар бошноқ мусулмонларни Шарқий Босниядан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлади. Қўлга тушган мусулмонлар ҳарбий лагерларга юборилади, уларнинг уй-жойи талон-тарож қилинади. Аёллар таҳқирланади ва зўрланади. 1992 йилнинг 27 июнь санасида серблар уруш тарихидаги энг шафқатсиз ҳаракатни содир этади. Бакавас қишлоғидаги 70 га яқин бошноқ мусулмонлари тириклайин ёқиб юборилади. Бошноқлар ҳам, ўз навбатида, асирга олинган сербларни жисмонан йўқ қилади. Жепа, Горажде аҳоли пунктларидаги сербларнинг этник тозалови юз беради.

    5 апрель санасида Сербия республикаси Югославия армияси кўмагида Босния ва Герцеговина пойтахти Сараевони қамал қилади. Серблар бу ҳужум орқали Босния ва Герцоговани пойтахти ва йирик шаҳарларини босиб олишни режа қилади. БМТнинг низолашаётган тарафларни келиштириш сиёсати иш бермайди. Уч ярим йил давом этган Сараево қамали оқибатида минглаб аёллар, кексалар, болалар очликдан ҳалок бўлган бўлса, қолганлари сербларнинг ўқларидан ҳаётдан кўз юмди.

    Сребреницадаги қатлиомда эса минглаб мусулмонлар серб аскарлари тарафидан таҳқирланади, отиб ташланади. Сребреницадаги қатлиомда серб генерали Ратко Младич аскарлари фаол бўлди. 2017 йилда Гаага халқаро суди Ратко Младични умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

    Дейтон келишуви

    1994 йилнинг март ойи охирларида Вашингтонда хорват-мусулмон конфедерациясини тузиш борасида музокаралар олиб борилади. Музокараларнинг асосий мақсади Босния ва Герцеговинада юзага келган оғир вазиятга ечим топиш ва сербларни айбдор сифатида қайд этиб, низолашаётган тарафлардан иккисини яраштириш бўлади. Бироқ АҚШнинг вазиятни бу тарзда ҳал қилишга уриниши вазиятни янада мураккаблаштириб юборади. Босния ва Герцеговина қуролли кучлари сербларга қарши урушни давом эттира бошлайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1994 йилнинг май ойида Женевада Россия, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германия ташқи ишлар вазирлари ва БМТ ҳамда Европа Иттифоқи вакиллари ёрдамида музокаралар бўлиб ўтади. Музокаралар чоғида Европа давлатлари вакиллари Босния ва Герцеговина ҳудудини этник гуруҳларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда 49 % сербларга, 51 фоиз мусулмон ва хорватлар федерасияси иттифоқига бериш таклиф қилинади. Бундай таклиф эса Босния ва Герцеговина ҳудудининг 70 фоизини назоратига олган сербларни қониқтирмасди. Музокаралар яна боши берк кўчага кириб қолади. Аммо музокараларда урушни бир ой муддатга тўхтатиб туриш борасида келишув имзоланади.

    Босния ва Герцеговинадаги урушнинг якуний қисмида 1995 йилнинг август ойида Маркала бозоридаги портлаш оқибатида юзга яқин инсонлар қурбон бўлади. НАТО кучлари мазкур портлашни босниялик серблар зиммасига юклайди ва улар эгаллаб турган ҳудудларни артиллериядан нишонга олади. Серблар музокаралар столига ўтиришга мажбур бўлади. Натижада, хорватлар ва бошноқлар сербларнинг катта ҳудудларини эгаллаб олишга эришади. 1995 йилнинг 12 октябрь санасида ўт очишни тўхтатиш борасида келишув имзоланади.

    АҚШнинг Огайо штати Дейтон шаҳрида тинчлик музокараларининг якуний қисми бўлиб ўтади. Босния ва Герцеговина борасида тинчлик шартномасини имзолаш эса 1995 йилнинг 14 декабрь санасида Парижда бўлиб ўтади. Париж битимига кўра Босния ва Герцеговина федерасияси ҳамда Серб Республикасидан иборат мустақил давлат ташкил этилди. БМТ минтақага 60 минг нафар ўз мовий каскаларидан иборат кучларни битим шартлари қандай бажарилаётганлигини кузатиш учун киритишга қарор қилади. Шу тариқа тўрт йил мобайнида бутун Европани ларзага солган Босния ва Герцеговинадаги уруш ниҳоясига етади.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    05.03.2021, 16:24   Изоҳ (0)   36550
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил коронавирус устидан ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилди. Яна қайси мамлакатлар бу маррага яқин қолмоқда?

    05.03.2021, 14:10

    Қўлида Путиннинг портрети билан эмланган аргентиналик мер, 17 та вакцинани синаётган Хитой, умуммиллий эпидемия режимини 3 ойга узайтирган Германия ва бошқа корона...

    05.03.2021, 13:45

    Қирғизистонда президентнинг Facebook саҳифасига қилинган хакерлик ҳужуми юзасидан текширув ўтказилади

    05.03.2021, 13:21

    АҚШ қирғизистонлик наркобарон Колбаев ҳақидаги маълумот учун мукофотни 5 млн долларгача оширди

    05.03.2021, 12:44

    Bloomberg: АҚШ ва Британия кимёвий қурол қўллаганлик учун Россияга қарши янги санкциялар киритишни режалаштирмоқда

    05.03.2021, 11:23

    Пашинян билан келишмовчиликдан сўнг ишдан бўшатилган Бош штаб бошлиғининг ўринбосари судга мурожаат қилди

    05.03.2021, 06:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Картага миллионлар: Korzinka ва UZCARD жами 300 000 000 сўм ютуқли катта ўйинни бошлади! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Янги печ ОКМКнинг оҳакка бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиради 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “GoBozor: Хитойдан миллионлаб маҳсулотлар оламига эшигингиз”


    Энг мураккаб неврологик касалликларда Acıbadem мутахассислари жамоаси томонидан комплекс ёрдам


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Ўлим жазосига ҳукм қилинган СССР футбол юлдузи. У қандай қилиб спортчидан ҳақиқий жаллодга айланган?

    18 феврал, 21:04
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.