• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Сил қандай касаллик? Унда сақланиш учун нималар қилиш керак? Эксперт билан суҳбат

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 10 миллиондан ортиқ одам сил касаллигидан азият чекади. Энг ачинарлиси, ушбу касалликнинг давоси бўлса-да, ҳар йили 2 миллионга яқин киши унинг оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмади. Бунинг сабабларидан бири аҳолининг сил касаллиги хусусида етарлича маълумотга эга эмаслигидир.

    Сил хусусида етарлича маълумотга эга бўлиш ва мавзу доирасида саволларимизга жавоб олиш мақсадида Бухоро вилояти фтизиатрия ва пулмонология марказининг ташкилий услубий ишлар бўлим мудири, олий тоифали фтизиатр врач Жамшид Раҳимов Жалилович билан суҳбатлашдик.

    Фото: Жамшид Раҳимовнинг шахсий архивидан

    —Ассалому алайкум, Жамшид Жалилович. Авваламбор, вақт ажратганингиз учун ташаккур! Дастлаб бизга сил касаллиги хусусида маълумот берсангиз.

    — Ассалому алайкум! Албатта, дунёнинг кўп мамлакатларида аҳолининг катта қисми сил микобактерияси билан зарарланган. Сил – умумий юқумли касаллик бўлиб, организмнинг ҳамма аъзоларини шикастлаши мумкин. Уни кўзга кўринмайдиган майда бактериялар – сил таёқчалари юзага келтиради. Сил таёқчалари организмга киргач, узоқ вақт яшовчанлигини сақлаб қолади. Орадан кўп йиллар ўтгач, организм учун нохуш шароитлар таъсирида, кўп ҳолларда, сил таёқчалари ўпкани зарарлайди, баъзи ҳолларда марказий нерв тизими, суяк-бўғим, буйраклар, жинсий аъзолар, лимфа тугунлари, қорин бўшлиғи аъзолари, тери, кўз ва бошқа аъзолар сили ривожланиши мумкин.

    — Сил касаллиги қандай йўллар орқали юқади? Инсоният бу касалликдан қай даражада ҳимояланган?

    — Сил таёқчалари кўп ҳолларда организмга нафас йўли орқали ўтади, ўпка тўқималарида ривожланади ва кўпаяди. Ўпка тўқимасида бўшлиқ (каверна)лар ҳосил бўлади. Бу бўшлиқларда миллионлаб сил микроблари бўлади. Микроблар бемор йўталганда, аксирганда, қаттиқ гаплашганда, тупурганда балғам зарралари билан атрофга отилиб чиқади ва сачрайди. Бу кўзга кўринмас балғам зарраларида минглаб сил таёқчалари бўлади. Сил бактериялари бир неча соатгача сақланиши мумкин, айниқса хона ҳавосида узоқ вақт сақланиб қолади. Ўпка сили билан касалланган бемор хонада узоқ вақт қолса, бактерияларнинг сони кўпайиб, бошқа кишиларнинг нафас йўлларига ўтади. Бу силни юқтиришнинг асосий йўли бўлиб, ҳаво-томчи усули деб юритилади. Бемор дуч келган жойга балғам ташласа, вақт ўтиб қуриб, сил таёқчалари ҳавога чанг билан кўтарилади ва нафас йўллари орқали соғлом кишиларга ўтади. Демак ҳеч ким сил таёқчаларнинг юқишидан ҳимояланган эмас, чунки ҳаво ҳамма учун умумийдир.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    Ўпкадаги сил таёқчалари

    — Касалликнинг асосий симптомлари ҳақида гапириб ўтсангиз. Сил касаллигига чалинган кишиларда қандай белгилар кузатилади?

    — Касалликнинг дастлабки белгилари:

    • йўталнинг 2 ҳафтадан ортиқ давом этиши;
    • вақти-вақти билан иситманинг кўтарилиши;
    • дармон қуриб, тез чарчаш, ортиқча кўп терлаш;
    • озиб кетиш;
    • иштаҳасизлик;
    • кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлиши.
    Юқоридаги ҳолатлар кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур. Шифокорга қанчалик эрта мурожаат қилинса, даволаниш шунчалик самарали бўлади. Сил билан оғриётган беморлар тавсия этилган дориларни ўз вақтида қабул қилишлари ҳамда даволаш курсларини тўхтатмасликлари шарт!

    — Сил касаллигини юқтирганларда касаллик қандай кечади?

    — Сил бактерияларини юқтирганларнинг барчасида ҳам касаллик ривожланмайди. Касалликнинг ривожланиши организмнинг иммунитети, яъни организмнинг касалликка қарши курашувчанлигига боғлиқ. Организмнинг касалликка қарши курашувчанлиги (иммунитет) пасайганда, касалликнинг ривожланиш эҳтимоли ортади. Ўз вақтида овқатланмаслик, кашандалик, спиртли ичимликларга ружу қўйиш кабилар инсоннинг касалликка қарши курашувчанлиги хусусиятларини сусайтиради ҳамда сил касаллигининг ривожланишига замин яратади.

    Сил кўп ҳолларда грипп ёки нафас йўлларининг шамоллаши ниқоби остида кечади. Нафас йўлларини шамоллашида ишлатиладиган дорилар эса сил таёқчаларига таъсир қилмайди. Оқибатда одам касалликни ўтказиб юборади. Агар бемор вақтида даволанмаса, йўтал кучайиб, балғам ажралиб чиқади, баъзан қон тупуради.

    Фото: Shutterstock

    — Сил касаллигини даволаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, бемор нималарга эътибор қаратиши лозим?

    — Сил узоқ давом этадиган касаллик. Уни даволаш 6—8 ой муддатни талаб этади. Бу муддат давомида шифокор тавсия этган дориларни қабул қилишда танаффусга мутлақо йўл қўймаслик керак. Агар бемор даволаниш давомида ўзини яхши ҳис этиб, дорилар ичишни тўхтатиб қўйса ёки вақтида ичмаса, сил таёқчалари дориларга нисбатан чидамлиликни шакллантиради, оқибатда сил таёқчасининг бу дорига чидамли бўлган бошқа кучлироқ турлари пайдо бўлади. Силнинг бу турларига қарши курашиш анча қийин кечади, даволаниш узоқ чўзилади. Агар бемор даволанмаса, касаллик ўлимга олиб келади. Даволаниш давомида касалликнинг юқумлилиги камайиб боради.

    — Халқ орасида сил касаллигининг авлоддан авлодга ўтиши хусусида фикрлар юради. Шу фикрлар қай даражада тўғри?

    — Сил ирсий касаллик эмас, у наслдан наслга ўтмайди. Фақат яқин мулоқотда бўлганлиги сабабли беморнинг оила аъзоларига касалликнинг юқиш эҳтимоли юқори бўлади. Шунинг учун сил касаллиги баъзи ҳолларда оилавий кўринишга эга бўлиши мумкин.

    — Юртимизда сил касаллиги профилактикаси билан боғлиқ амалиётлар хусусида ҳам маълумот берсангиз

    — Сил касаллигини аниқлаш ва даволаш хизматлари бепул кўрсатилади. Ҳозирги вақтда силга қарши эмлаш (БСЖ) туғруқхонада, чақалоқ ҳаётининг биринчи кунларида ўтказилади. Эмлашнинг таъсири 5—7 йилдан кейин камаяди. Шу муносабат билан қайта эмлашлар ўтказилади.

    — Сил касаллигига чалинмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

    • Ҳар йили камида бир марта шифокор назоратидан ўтиб туринг.
    • Кашандалик, ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик каби иллатларни шаклланишига йўл қўйманг, чунки улар касаллик ривожланишига замин яратади.
    • Кун давомида ўз вақтида овқатланинг.
    • Хоналарга қуёш нури тушиб туришини таъминланг. Сил таёқчалари зах ва қоронғи жойларда узоқ вақт сақланиб қолади. Қишда форточкани очиб, хонани тез-тез шамоллатиб туринг. Илиқ ва иссиқ кунларда эса деразани кун бўйи очиб қўйинг.
    • Хоналар, жиҳозлари чангини нам ёки ҳўл латта билан артинг.
    • Ўрин-кўрпа, ёстиқ каби ювилиши қийин бўлган буюмларни офтобда ёйиб туринг.
    Дилноза Собирова суҳбатлашди.

    05.03.2021, 16:59   Изоҳ (0)   29142
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эпилепсиянинг барча билиши керак бўлган 9 та белгиси

    04.03.2021, 20:59

    Чарчоқ, гастрит, шамоллаш: организмда витамин етишмовчилиган дарак берувчи 6 та белги

    04.03.2021, 14:36

    50 ёшдан кейин ейиш тавсия қилинмайдиган мевалар

    04.03.2021, 10:36

    Стресс, чарчоқ ва ҳамиша очлик ҳиссини келтириб чиқарувчи бошқа сабаблар

    03.03.2021, 22:48

    Цистит: келиб чиқиши, аломатлари ва даволашда муҳим тавсиялар

    03.03.2021, 17:58

    Нонуштага нима ейиш ва емаслик керак?

    03.03.2021, 08:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.