• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Фото: Фильмлардаги роли учун сочини калга олдирган актрисалар

    Баъзида юлдузлар карьерасида муваффақият кузатилиши ва арсеналида қизиқарли роллар бўлиши учун ташқи кўринишига жиддий ўзгартириш киритишига тўғри келади. Лекин аёлларнинг ҳаммаси ҳам роль учун сочларидан воз кечишга рози бўлавермайди. Қуйидаги актрисалар эса бундан мустасно.

    Кейт Бланшетт «Жаннат» (2002)

    Фото: Film.ru

    Фото: Film.ru

    Австралиялик актриса 2002 йилда суратга олинган фильмда роль ижро қилиш учун кал бўлишига тўғри келган. Воқеалар ривожи Италиянинг Турин шаҳрида юз беради. Кейт унда турмуш ўртоғи ва ўқувчиларининг ўлими учун наркотиклар билан савдо қилувчи кишилардан ўч олмоқчи бўлган инглиз тили ўқитувчиси ролини ижро қилган. Уринишларидан бири қамоққа тушиш билан якунланган қаҳрамон айнан шу ерда Филиппе исмли полиция зобити билан танишади. Зобит аёлга қамоқдан қочишга ёрдам беради.

    Деми Мур «Аскар Жейн» (1997 йил)

    Фото: Film.ru

    Фото: Film.ru

    Деми Ридли Скоттнинг «Аскар Жейн» картинаси учун узун сочларидан воз кечганида бу энг муваффақиятли фильмлардан бири бўлишига умид қилган. Фильм кутилганидек чиқмаган бўлса ҳам Демининг ижроси эсда қоларли қаҳрамонлардан бири бўлган. Актриса фильмда гендер ва ижтимоий стереотипларга қарши курашган Жордан O’Нил исмли қаҳрамонни гавдалантирган. Сценарийга кўра Жордан денгиз аскарларининг сафига қўшилишга тайёр эканлигини исботлаш мақсадида сочларини қириб ташлайди.

    Шарлиз Терон, «Телба Макс: ғазаб йўли» (2015)

    Фото: Film.ru

    Фото: Film.ru

    Шарлиз Терон Жорж Миллернинг «Телба Макс: ғазаб йўли» фильмида суратга тушиш учун тилларанг кокилларидан воз кечишига тўғри келган. Сюжетга кўра у гавдалантирган Фуриоза исмли қаҳрамон беш нафар аёлни қутқаради. Журналистларга берган интервьюсида Шарлиз бу қароридан ҳеч ҳам афсусланмаслигини, бу амалиёт салбий эмоциялардан қутулишга ёрдам беришини таъкидлаган. Фильмнинг нафақат мухлислар, балки кинотанқидчилар эътирофига сазовор бўлгани эса Терон қилган қарор тўғри бўлганини исботлайди.

    Сэна Латан, «Соч толасидаги бахт» (2018)

    Фото: Film.ru

    Фото: Film.ru

    «Севги ва баскетбол» ҳамда «Блейд» сингари фильмларидаги роли билан яхши таниш бўлган Сэна Латан 2018 йилда «Соч толасидаги бахт» номли фильмда суратга тушган. Сценарийга кўра ташқи кўринишини ҳамма нарсадан устун қўядиган аёлнинг ҳаёти сочларини калга олдиришга қарор қилганидан кейин буткул ўзгаради.

    Тильда Суинтон, «Доктор Стренж» (2016)

    Фото: Film.ru

    Фото: Film.ru

    Британиялик актриса Тильда Суинтон эса Marvel томонидан суратга олинган «Доктор Стренж» фильмида роль ижро қилиш учун сочларидан айрилишга рози бўлган. Қизиғи шундаки, фильм экран юзини кўрмагунича актрисанинг образи сир сақланган. Образнинг ишонарли чиқиши учун кал бўлиш таклифи продюсер ва режиссёр қолиб, актрисанинг ўзидан чиққан.

    Карен Гиллан, «Галактика қўриқчилари» (2014)

    Фото: Film.ru

    Фото: Film.ru

    Гиллан эса 2014 йилда суратга олинган «Галактика қўриқчилари»да роль ижро қилиш учун ушбу қарорга келган. Актрисанинг янги образи кутилмаган бўлган. Сан-Диегодаги конференция вақтида бошидаги парикни ечганида атрофдагилар лол қолган. Маълум бўлишича, ҳали кастингда иштирок этишидан аввалроқ мазкур қаҳрамонни гавдалантириш учун актриса кал бўлиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилган. Карен бундай талабдан чўчимаган, аксинча буни қизиқарли тажриба деб қабул қилган.

    Персис Хамбата «Самовий йўл (1979)

    Фото: Film.ru

    Фото: Film.ru

    Ҳинд актрисаси Персис мазкур фильмда иштирок этиш учун ташқи кўриниши билан боғлиқ муҳим қарор қабул қилишига тўғри келган. Аёлларнинг нафақат ҳаётда, балки экранда ҳам кал кўриниши одатий бўлмаган бир пайтда мухлислар актрисанинг мазкур образини кўриш учун кинотеатрларга ташриф буюрган. «Самовий йўл», «Ҳиндистон гўзали» ижросидаги энг муваффақиятли фильмлардан бири бўлганига қарамай, кейинчалик унинг арсеналида бошқа пичоққа илинадиган фильм бўлмаган.

    Мавзуга доир:

    • Роли учун ташқи қиёфасини хунуклаштирган актрисалар (фото)
    • Наргиз Зокировадан Вин Дизелгача: Кал юлдузлар сочи бор пайтда қандай кўринишга эга бўлган? (фото)
    • Машҳур аёллар сочларини турмакламаса, қандай кўринишга эга бўлади? (фото)

    05.03.2021, 15:58   Изоҳ (0)   32775
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аль Пачино «Олтин глобус»нинг онлайн тақдирлаш маросимида ухлаб қолди

    02.03.2021, 14:34

    Голливудча тежамкорлик: Битта костюмдан бир нечта фильмларда фойдаланилган ҳолатлар (фото)

    02.03.2021, 13:33

    Зулфия таваллуд топган кун муносабати билан YouTube’да «Ҳамид ва Зулфия» фильми тақдим этилди

    01.03.2021, 14:34

    «Олтин глобус – 2021» тақдирлаш маросими ғолиблари эълон қилинди (фото)

    01.03.2021, 12:59

    «Чарчадим, кетаман». Болалигидан юлдуз бўлишга улгурган Эмма Уотсон карьерасини якунламоқда

    28.02.2021, 12:54

    2021 йилда тақдим қилинадиган турк сериаллари

    27.02.2021, 19:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.