Ўзбекистон U-23 футбол терма жамоаси Туркияда ташкил этиладиган халқаро мусобақада иштирок этади.
Равшан Ҳайдаров қўл остидаги жамоа 20 март куни Тошкентда йиғилади ва 22 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади.
У ерда ўзбекистонлик ёшлар 24—29 март кунларида Анталия Кубоги—2021 мусобақасида иштирок этади. Мусобақа доирасида Ўзбекистонни Словакия, Украина ва Қозоғистонга қарши ўйинлар кутиб турибди.
Анталия Кубоги—2021
1-тур | 25.03.2021
Ўзбекистон — Словакия
2-тур | 27.03.2021
Украина — Ўзбекистон
3-тур | 29.03.2021
Ўзбекистон — Қозоғистон
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)