• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ҳомиладор аёллар қачон скрининг текширувидан ўтказилади ҳамда у орқали қандай касалликларни аниқлаш мумкин?

    Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев ҳомила скринингги қачон ва қандай мақсадда ўтказилиши ҳақида маълумот беради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳомила скринингги — ҳомилада  ирсий ва бошқа нуқсонларнинг ривожланиш хавфини аниқлашга қаратилган тиббий тадқиқотлар комплекси: лаборатория ва ултратовуш ёрдамида текширув (УТТ) киради. “Скрининг” сўзи инглиз тилида  “саралаш” маъносини билдиради.

    Пренатал ( туғриқдан олдинги ) скринингдан мақсад:

    Биринчидан, аёлларда ҳомиладор бўлиш эҳтимолини олдиндан аниқлаш. Булар: прееклампсия, эклампсия, фетоплацентар етишмаслик, ҳомила ривожланишининг орқада қолиши, ҳомиланинг ўсмай қолиши.

    Иккинчидан, туғилажак болада ирсий ва бошқа нуқсонлар бор-йўқлигини аниқлаш. Бош мия, юрак, умуртқа поғонаси, қўл-оёқлардаги нуқсонлар, Даун синдроми ва бошқа кўпгина нуқсонларни аниқлаш учун.

    Пренатал скрининг 5 турдан иборат:

    • ултратовуш ёрдамида текширув;
    • биокимёвий анализ;
    • иммунологик (ҳомиланинг ривожланишига путур етказадиган ToRCh-инфекцияларга текшириш: қизилча, герпес, ситомегаловирус, токсоплазмоз, хламидиоз);
    • ситогенетик анализ (қўшимча кўрсатмалар асосида қилинади);
    • молекуляр ( жуда кам учрайдиган ирсий касалликларда қилинади).

    Биринчи скрининг ҳомила ривожланишининг 10—13 ҳафта оралиғида қилинади. Бунда умумий қон анализи, умумий сийдик анализи, биокимёвий анализ, ToRCh инфекция анализи, УТТ ва яна қўшимча текширувлар ҳолатга қараб қилинади.

    Асосий вазифа:

    • ҳомиладор аёлнинг саломатлигини, яъни боланинг соғлом ривожланишига зарар етказиши мумкин бўлган касалликлар бор-йўқлигини аниқлаш;
    • болада нуқсонлар йўқлигини аниқлаш;
    • барча ҳомиладор аёллар текширилади.

    УТТда ҳомиланинг ривожланиши: оёқ-қўллар мавжудлиги, улар тўғри жойлашганлиги, ички аъзоларнинг мавжудлиги, бош айланаси — бу мия шаклланишини баҳолашга имкон беради, боланинг узунлигига қараб ўсиш сурати баҳоланади ва  ҳомила ҳафтаси аниқланади, юрак уришининг частотаси ва ритми ўлчанади, йўлдошнинг катталиги ва бириккан жойи, киндик ўқининг томирлари (ирсий касалликларда томирлар сони камаяди), ҳомиланинг бўйин бўшлиғи қалинлиги ўлчанади (ирсий касалликларда қалинлашган бўлади).

    Биринчи скрининг ҳомиладорлар учун муҳим ва асосийси ҳисобланади. Бўлажак онанинг саломатлиги ривожланаётган ва туғиладиган бола соғлом бўлишининг асосий омилидир. Онада яширин касалликлар бўлса, уни олдиндан аниқлаб,  даволаш ва бартараф этиш лозим. Болаларда кўпгина генетик нуқсонлар 11—13 ҳафта оралиғида кўринади, катта бўлган сари белгилар ўзгариб, аниқланмай қолади.

    Қуйида қайси тоифадаги аёллар учун скрининг зарур ва ўта муҳимлиги кўрсатилган.

    • 35 ёшдан катталар;
    • болаларида туғма нуқсон бўлган ҳомиладорлар;
    • илгари кетма-кет икки ҳомиласи тушган;
    • ҳомила ривожланишининг дастлабки босқичларида мумкин бўлмаган дориларни ичган;
    • дастлабки босқичда юқумли касалликларга чалинган ҳомиладорлар;
    • қариндошлар орасидаги никоҳ;
    • ота ва она авлодида ирсий касалликлар бўлса;
    • ЭКО ёрдамида ҳомиладор бўлганлар.

    Иккинчи скрининг 19—22 ҳафта оралиғида ўтказилади . Бунда ҳам қон, сийдик анализлари, қоннинг биокимёвий анализлари ва УТТ текширувлари ўтказилади. Онанинг саломатлигига кўпроқ эътибор берилади. Бу даврда кўпгина яширин касаликлар қўзғаши ва авжига чиқиши мумкин. Камқонлик пайдо бўлиши ва бори эса ривожланиши мумкин. Бу ҳолатлар боланинг нимжон бўлиб туғилишига олиб келади. УТТда бола, йўлдошининг жойлашиши ва ривожланишига эътибор берилади. Бу даврда юракда, умуртқада, қорин аъзоларида бўладиган нуқсонлар яққол аниқланади.

    Учинчи скрининг 33—36 ҳафта оралиғида ўтказилади. Анализлар ва УТТ текширувлари ўтказилади. Онанинг саломатлигига эътибор берилади. Оёқда шишлар пайдо бўлиши, қон босими ошиши ва бошқа ҳолатлар кузатилиши мумкин. Бунга ўз вақтида эътибор бериш керак. УТТда боланинг тахминий оғирлиги, бўйи, она қорнида қандай жойлашганлигига эътибор берилади. Бола туғилишига тайёргарлик кўрилади. Боланинг она қорнида баъзи жойлашишлари, масалан, кўндаланг ёки йўлдошнинг жуда пастда жойлашиши, баъзан туғиш йўлини тўсиб қўяди ва яна бошқа ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда болани “кесарево” операцияси йўли билан олишга тўғри келади. Унда ҳомиладорларнинг туғиш пайтини режалалаштириб ва операцияга белгилаш керак.

    Боланинг соғлом ва бақувват туғилиши учун скрининг текширувларини ўз вақтида ўтказиш керак. Соғлом бола она саломатлигига боғлиқ. Ҳомиладор аёлларда гормонал, психологик ва яна бошқа кўпгина ўзгаришлар бўлади, она атрофидаги инсонлар бу ўзгаришни тушуниб, унга психологик ёрдам бериши керак.

     

    Мавзуга доир:

    • Ҳомиладорларда қорин пастки қисмида санчиқ пайдо бўлишининг сабаби нима?
    • Ортиқча вазн аёлларнинг ҳомиладор бўлишига тўсқинлик қиладими? Шифокор жавоб беради
    • Ҳомиладорлар учун мода қоидалари: Бўлажак оналар қандай қилиб замонавий кўринишга эга бўлиши мумкин? (фото)
    28.02.2021, 21:56   Изоҳ (0)   180394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юрак хуружи юз бергунига қадар билиш керак бўлган ушбу касалликка оид 6 факт

    28.02.2021, 15:57

    Юздаги ўзгаришлардан аниқлаш мумкин бўлган 7 жиддий касаллик

    27.02.2021, 20:56

    Оқ «қотил» — шакардан 10 кунда бутунлай воз кечиш бўйича фойдали маслаҳатлар

    27.02.2021, 10:52

    Ёш болаларда кузатиладиган тумовни уй шароитида даволаш чоралари

    26.02.2021, 19:44

    Смартфонлардан тарқаладиган нур терига зарар етказиши ҳақиқатми ёки ёлғон?

    26.02.2021, 08:54

    Тишлар саломатлиги учун зарарли ва фойдали маҳсулотлар

    25.02.2021, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.