Лукумни дўкондан харид қилишга ҳожат йўқ, уни уй шароитида ҳам тайёрлаш мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- сув — 375 мл;
- мева шарбати — 250 мл;
- жўхори крахмали — 140 гр;
- шакар — 200 гр;
- шакар кукуни — 1 ош қошиқ.
- сувга мева шарбати, 140 гр крахмал ва шакар қўшиб аралаштиринг;
- паст оловда 15 дақиқа давомида аралаштириб туринг;
- аралашмани сув билан намланган қолипларга текис қилиб солиб чиқинг;
- хона ҳароратида бир ярим соат давомида қуритинг;
- қолган 3 қошиқ крахмални шакар кукуни билан аралаштиринг;
- совиган ширинликни «кубик» шаклида кесиб чиқинг.
Изоҳ (0)