• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Таълим тизимидаги адолатсизликлар сабаб Ўзбекистондан кетганман». Ҳиндистонда яшаётган ва Болливудда роль ўйнаган қашқадарёлик йигит ҳикояси

    «Дарё» «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида хорижда ўқиётган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз ҳаётини ёритишда давом этади. Лойиҳанинг бу галги қаҳрамони — тўрт йилдан бери Ҳиндистонда яшаётган Ўткир Алимов.

    Ўткир Алимов Қашқадарё вилояти Нишон туманида туғилган. Ҳозир 31 ёшда. Ҳиндистондаги Халқаро Османиа университетида таҳсил олган. Рус, инглиз, турк ва ҳинд тилларида сўзлаша олади. Айни пайтда Нью-Деҳлидаги Twisting scoops компаниясида бренч менежер вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Ноҳақликлар сабаб Ўзбекистондан кетганман

    Очиғини айтсам, болалигимдан чет мамлакатларига саёҳат қилишни орзу қилганман. Бироқ хорижга ўқишга кетишимга бу хоҳишларимдан ташқари, таълим тизимидаги адолатсизликлар, ноҳақликлар сабаб бўлган.

    Уч йил кетма-кет ЎзДЖТУнинг журналистика йўналишига ўқишга топширганман. Одатда факультетда тестдан олдин ижодий имтиҳон ўтказилиб, абитуриентларнинг ёзган мақолалари, тайёрлаган радиоэшиттириш ёки кўрсатувлари ҳакамлар томонидан баҳоланарди. Олган балимиз эса университетга киришда муҳим роль ўйнарди.

    Мени энг хафа қилгани, ҳар сафар ижодий имтиҳонга қанча кўп материалларимни (мақолалар, кўрсатувлар) олиб борсам ҳам, барибир паст баҳо қўйиб беришарди. Бироқ газетада иккита (уни ҳам биров ёзиб берган) мақоласи чиққан айрим «танка»си борларнинг баллари анча юқори бўларди.

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Хуллас, кетма-кет омадсизликлардан сўнг хорижда кетишга қарор қилганман. Ўша пайтлари на инглиз, на рус тилини билардим. Дастлаб мазкур тилларни ўрганиш мақсадида 2013 йили Украинадаги Мариупол давлат университетининг «Хорижий тилларга тайёрлов» йўналишига ҳужжатларимни топширганман.

    Бу йўналиш бир йиллик ўқув курси бўлиб, хорижий тиллар ўргатилиб, ўқув йили сўнгида тингловчиларга тил сертификати бериларди.

    Бир йил давомида рус ва инглиз тилларини яхшилаб ўрганганман. Курсни тамомлаб, 2017 йили Ҳиндистоннинг Халқаро Османиа университетига ҳужжатларимни топширганман. «Халқаро иқтисодий муносабатлар» факультетига контракт асосида қабул қилинганман.

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Мен таҳсил олган Османиа университети 1918 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда олийгоҳда 23 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади. Айни пайтда дунё университетларининг ТОП 1000 талик рейтингига киради.

    Олийгоҳда аниқ ва социал фанлар, механика, муҳандислик, энергетика, тиббиёт, юриспруденсия, халқаро муносабатлар, бизнес бошқаруви каби мутахассисликлар бўйича маҳаллий ва хорижлик талабалар таҳсил олади.

    Ҳиндистонга кўникишим осон кечмаган

    Илк марта Ҳиндистонга келганимда аэропортнинг ўзидаёқ бурнимга гуп этиб ғалати ҳид урилган.

    Кўчаларда тозалик йўқ. Ҳатто мамлакат пойтахти Деҳлидан тортиб Гужоратгача деярли озодаликка эътибор берилмайди.

    Бир марта Уттар-Прадеш штатига бориб, ит, сигир, маймун ва ҳатто чўчқаларни одамлар яшайдиган маҳаллада кўриб, ёқамни ушлаганман. Ҳайвонлар умуман аҳолидан қўрқишмас, баъзан улар бериб турадиган озуқаларни еб кун кечиришар экан. Ўша маҳаллада ҳам озодаликнинг «о» ҳарфи ҳам йўқ эди. Ҳатто бу ерда шунақа антиқа ҳидларга дуч келасизки, бурнингизни ёпсангиз ҳам, худди ичингизга кириб олгандай туюлади.

    Бироқ, шу билан бирга, Деҳли, Гоа, Мумбай, Калкутта, Орисса, Ченнай, Керала, Амрицар, Пуна, Мадурай, Барейли, Канпур каби шаҳарларда диққатга сазовор, ҳайратлантирадиган жойлар кўп.

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Ҳиндлар табиатан вазмин, бироқ жуда дангаса халқ

    Мамлакат аҳолиси ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳиндлар жуда босиқ ва унча-мунчага асабийлашиб кетавермайдиган халқ. Катта йўл-трассаларда қанча сигнал чалинса ҳам, жаҳл қилиб ўтиришмайди. Индамай йўлида давом этаверишади.

    Кўчада қайсидир ҳинддан ниманидир сўрамоқчи бўлсангиз, қўрққандай иккиланиб жавоб беради. Айниқса, хорижлик эканлигингизни билиб қолса.

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Ҳамма ерда бўлгани каби Ҳиндистонда ҳам ўғри, босқинчилар учраб туради.

    Айниқса, Мумбай, Пуна, Ченнай томонларда бундай инсонларга кўп гувоҳ бўласиз. Баъзан ҳатто полиция нозирлари ҳам уларга бепарводек туюлади. Шу сабабли кечки соат 12:00 дан кейин кўчаларда юриш бироз хавфлироқ.

    Аксарият ташкилотларда иш вақти асосан кундузги соат 11:00 да бошланади ва 17:00 ларда тугайди. Очиғи, ишни жуда секин бажаришлари унчалик ёқмайди. Баъзан ҳиндлар намунча дангаса халқ бўлишмаса, деб ўйлаб қоламан.

    Ҳиндлар ўз мамлакатларини жуда яхши кўради. Лекин кези келганда ҳукуматга қарши норозилик намойишларини ҳам уюштириб туришади.

    Вокзаллар, автобус бекатларида уйи йўқ бечораларни кўп учратасиз. Уларнинг орасида қариялар, аёллар ва ҳатто ёш болалар ҳам бор.

    Мактаб таълими асосан пуллик бўлиб, кўп камбағал оила фарзандлари иложсизликдан ўқиёлмайди.

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Ҳиндистон — хорижлик талабалар ўқиши учун арзон мамлакат

    Чунки бу ерда талаба сифатида ҳам ўқиб, ҳам ишлаш анча қулай. Масалан, талабалар турар жойи ойига ўртача 30 доллар атрофида. Контракт нархлари эса университетига ва йўналишига қараб, йилига 400 доллардан бошлаб 4000 долларгача баҳоланади. Менинг бир йиллик контрактим 1200 доллар атрофида эди.

    Маҳаллий транспорт (рикша, такси)га ойига ўртача 15-20 доллар, озиқ-овқат ва қўшимча харажатлар учун 50 доллар сарфлаш мумкин.

    Талабалар маҳаллий қонун-қоидалар бўйича ҳафтасига 20 соат ишлаши мумкин.

    Агар хорижий тилларни билса, касалхоналарда таржимон сифатида, меҳмонхона ва ресторанларда ишлаш мумкин. Талабалик пайтимда мен ҳам йирик супермаркетларда, шифохоналарда гидлик қилиб пул топганман.

    Айни пайтда университетни тамомлаб, Twisting scoops компаниясида бренч менежер бўлиб ишлаяпман. Ойлик даромадим 50,000 рупий, яъни 700 доллар атрофида.

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Ҳиндистонда ўқимоқчи бўлсангиз агар...

    Ҳиндистон давлатига ўқишга келмоқчи бўлган ёшларга маслаҳатим, аввало, инглиз тилини чуқур ўрганинг. Сабаби бу ердаги нуфузли университетларда дарслар асосан инглиз тилида ўтилади.

    Бундан ташқари, жамоат жойларида, транспортларда юрганда кўпчилик ҳиндлар инглиз тилини билади. Ҳинд тилини келгандан сўнг қўшимча тарзда ўрганиб олса ҳам бўлади.

    Университетлар IELTS’дан бакалавр учун 5,5, магистратурага эса 6 ёки 6,5 балли гувоҳнома сўрайди.

    Бу ерга асосан тиббиёт, ахборот технологиялари, муҳандислик соҳалари бўйича ўқишга келган талаба кучли мутахассис бўлиши табиий. Боиси мамлакатнинг мазкур соҳаларга эътибори жуда юқори.

    Энг муҳим маслаҳатим, ICCR дастури орқали Ҳиндистонга грант ютиш мумкин. Бу ҳақда Тошкентдаги Лал Баҳадур Шастри номидаги маданият марказидан батафсил маълумот олиш мумкин.

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Болливудда роль ўйнадим

    Болалигимдан адабиётга меҳрим баланд. Шеърлар, ҳикоялар ёзиб тураман. Бу йўналишда бир қатор натижаларга ҳам эришганман. Хусусан, Украина, Россия, Туркия, Ҳиндистон, Непалда ўтказилган бир қатор конференция, фестивалларда қатнашиб, салмоқли ютуқларни қўлга киритганман.

    Нокамтарликка йўйманг-у, лекин мени ҳатто Болливуд фильмларидаги эпизодик ролларга таклиф қилишган.

    Жумладан, Амитабх Баччан иштирокидаги Syee Ra тарихий фильмида британиялик аскар, Шрадҳа Капур билан Saaho жангари фильмида полиция зобити ролларини ижро этганман.

    KGF. Chapter 2 фильмида эса Санжай Датт билан кема экипажи аъзоси ролини ўйнаш насиб қилган. Энг қизиғи, Мумбайга борганимда актёр Сунил Шеттидан интервью олганман.

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Ўзбекистонга қайтиб, оила қурмоқчиман

    Оилада тўрт фарзандмиз. Икки синглим ва бир укам бор. Отам энергетика соҳасида кўп йиллар фаолият юритиб, ҳозир нафақага чиққанлар. Онам эса давлат ташкилотида ишлайди.

    Сингилларим яхши жойларга келин бўлишган. Ҳозир фарзандлар тарбияси билан банд. Укам эса менга яқин соҳани танлаб, айни пайтда Миллий университетда таҳсил олмоқда.

    Ҳали оила қурмаганман. Иншааллоҳ, бу йил Ўзбекистонга қайтиб, уйланиш ниятидаман.

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Фото: Ўткир Алимовнинг шахсий архивидан

    Орзуларим Ўзбекистон билан боғлиқ

    Насиб қилса, бу йил ёзда Ўзбекистонга қайтиб, бутун фаолиятимни ватанимда давом эттирмоқчиман. Ўзбекистонда соҳам бўйича кўпгина ютуқларга эришаман деб ўйлайман. Боиси бу ерда менежерларга талаб жуда катта. Меҳмонхона бизнеси дейсизми, озиқ-овқат саноати, ишлаб чиқариш, ҳатто давлат бошқарувида ҳам ишлаш мумкин.

    Худо хоҳласа, Тошкентга борибоқ Ташқи ишлар вазирлигига ишга кириш учун ҳужжатларимни топширмоқчиман. Ўйлайманки, ватанга қайтишим нафақат ўзим, балки Ўзбекистон учун ҳам фойдали бўлади.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    Мавзуга доир: 

    • «Чет элда фақат бойларнинг боласи ўқийди дейишарди». Европанинг ярмини кезган ва Польшада дастурчиликка ўқиётган ўзбекистонлик талаба ҳикояси
    • «Агар ўзбеклар Иордания ҳақида билганидами, жон деб келган бўларди». Амманда таҳсил олаётган ўзбекистонлик Фадрийя Фарҳод ҳикояси
    • Барчага бағрини очган Швеция нега ўзбекистонликларни қабул қилмаяпти? Швецияда саккиз йилдан бери яшаётган Аиша Алиева ҳикояси
    • «Ҳаётимизни яхшилаш учун Португалияга келганмиз». Португалияда ўз бизнесини йўлга қўйган ўзбекистонлик аёл ҳикояси
    • «Бир йилда ўртача 15 дақиқа электр ўчиши мумкин». Данияда яшаётган ўзбекистонлик аёл билан суҳбат
    • Россияга ўқишга борган талабани қандай ҳаёт кутмоқда? Ўзбекистонлик Зарнигор Омониллаева ҳикояси
    • Google’да ишлаётган ўзбек йигити нима учун Ўзбекистонга қайтмоқчи эмас?
     

    27.02.2021, 09:09   Изоҳ (0)   90278
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.