• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигига қарши содир этилган жиноятлар учун жазони кучайтириш таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон Жиноят кодексининг янги таҳририда йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт воситаларидан фойдаланишга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради «Gazeta.uz». Бош прокуратура кодекснинг янги таҳририга оид қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Хусусан, 5 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган эҳтиётсизлик сабаб содир бўлган жиноятларни (ҳозирда улар унча оғир бўлмаган жиноятлар қаторига киради) оғир жиноятлар тоифасига киритиш таклиф этилмоқда. Ушбу ўзгариш умумий қабул қилинган қоидаларга асосланган бўлиб, унга кўра жазонинг миқдори жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасига қараб белгиланади.

    Шунингдек, инсон ўлими ва бошқа оғир оқибатларни юзага келтирган эҳтиётсизлик орқали содир бўлган жиноятларни оғир жиноятлар тоифасига ўтказиш назарда тутилмоқда. Ҳозирда инсон ўлимига сабабчи бўлган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ёки транспорт воситасидан фойдаланишга оид жиноятлар унча оғир бўлмаган жиноят сифатида кўриб чиқилмоқда. Бироқ бу адолат принципига мос келмайди, дейилади ҳужжат лойиҳаси изоҳида.

    Жиноятларни таснифлаш асосида жазонинг тури ва миқдорини аниқлаш учун қуйидагича жарималарни белгилаш режалаштирилган:

    • БҲМнинг 200 бараваригача (49 миллион сўм) — жамоатчиликка катта хавф туғдирмаган жиноятлар учун;
    • БҲМнинг 400 бараваригача (98 миллион сўм) — унча оғир бўлмаган жиноятлар учун;
    • БҲМнинг 600 бараваригача (147 миллион сўм) — оғир жиноятлар учун.
    Ҳозирда жарималар БҲМнинг 5 дан 600 баравари оралиғида белгиланмоқда.

    Шу билан бирга, судланувчи белгиланган жариманинг 2/3 қисмини 3 ой ичида тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

    Инсон омилига боғлиқ жумлалар, масалан, «жиддий зиён» ва «жиддий зарар»ларни жиноят қонунчилигидан чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда. Бу тергов ва суд органларининг субъектив фикри асосида қилмишни жиноят сифатида таснифлаш амалиётини рад этишга олиб келади.

    Жиноят кодексида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни қайта кўриб чиқиш

    Жиноят кодексининг 266-моддасини (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) қуйидаги таҳрирда қабул қилиш таклиф этилмоқда.

    Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса — 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш (ҳозирда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади);

    Шу каби ҳаракат:

    • мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки интеллектуал ва иродавий фаолиятга таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсирида содир этилган бўлса;
    • одамлар ўлимига сабабчи бўлса — 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш (ҳозирда — муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
    Шу каби ҳаракат сабаб қуйидагилар юзага келса:
    • мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки интеллектуал ва иродавий фаолиятга таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсирида содир этилган ЙТҲ инсон ўлимига сабабчи бўлса;
    • одамларнинг ўлимига;
    • бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса — 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш (ҳозирда — муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади).

    Жиноят кодексининг 262-моддасини (транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш) қуйидаги таҳрирда қабул қилиш таклиф этилмоқда:

    Таъмирлаш ишларини бажараётган ёки транспорт воситасининг техник ҳолати ва ундан фойдаланилиши учун масъул бўлган шахснинг темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль ёки бошқа транспорт воситасини, алоқа йўллари, сигнализация, алоқа воситалари ёки бошқа транспорт ускуналарини сифатсиз таъмирлаши, шунингдек, транспорт воситасининг техника ҳолати жиҳатидан бузуқлигини била туриб, уни фойдаланишга чиқаришга рухсат бериши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса — 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади (ҳозирда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда (24,5 миллион сўм) жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

    Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса —

    3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади (ҳозирда — 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Ўша қилмиш:

    • одамлар ўлимига;
    • бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса — 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (ҳозирда — 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади).

    Жиноят кодексининг 261-моддасини (маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш) қуйидаги таҳрирда қабул қилиш таклиф этилмоқда:

    Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахснинг маст ҳолатдаги ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахсни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиши баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд одам ўлишига сабаб бўлса — 3 йилгача ойлик маошидан ушлаб қолиш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

    Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса — 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёки 3 йилган 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади (ҳозирда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда (24,5 миллион сўм) жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади).

    Аввалроқ Ўзбекистон Жиноят кодексининг янги таҳрири орқали қатор ҳуқуқбузарликларга жиноий жавобгарлик белгилаш, шунингдек, кодекснинг айрим моддаларини декриминаллаштириш режалаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.

    Лойиҳада бошқа қатор ўзгаришлар ҳам мавжуд бўлиб, муҳокамалар 9 мартга қадар давом этади.

    25.02.2021, 12:10   Изоҳ (0)   31213
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Аввалги йил билан жуда катта фарқ бўлмайди» — ДТМ 2021 йилги фанлар мажмуаси ҳақида

    25.02.2021, 11:44

    Риштонда Malibu уриб юбориши оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди

    25.02.2021, 11:12

    Тошкентда янги йўллар қурилади, ёпилганлари қайта очилади ва мавжудлари кенгайтирилади — ИИВ ЙҲХББ

    25.02.2021, 10:27

    «Улар коронавирусдан ҳам ёмонроқ» — Шерзод Кудбиев «нақдлаштирувчилар» ҳақида

    25.02.2021, 10:11

    «Америка овози» журналисти: «АҚШда ОАВлар одамларни қийнаётган кичик, маиший муаммоларни ёзмайди, бунга ҳожат ҳам йўқ, аслида»

    25.02.2021, 09:42

    «Ўзбекистон темир йўллари» «Шоввозсой» дам олиш маскани бўйича изоҳ берди (фото)

    25.02.2021, 09:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.