Twitter’нинг самарқандлик фойдаланувчиларидан бири @marhob2112 ажойиб ҳамшаҳарларидан бири билан ғаройиб танишув ҳақида шундай твит қолдирди: «Кундузи таксига чиқсам, амакининг ҳоббиси ўйинчоқ машина йиғиш экан. ‘Уйимга борсанг, оғзинг очилиб қолади’, дедилар. Оғзим очилиб турганди шундоқ ҳам». Фойдаланувчи хабарга илова қилган суратда Spark салонининг олд (торпедка) қисми автомобилларнинг кичик масштабли моделларига тўла эканини кўриш мумкин — улар орасида совет даврида ишлаб чиқарилган намуналар ҳам, замонавий моделлар ҳам бор. Коллексионер ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот йўқ.Фото: Twitter / @Marhob2112
Таиландда металлолом ва чиқиндилардан ясалган Bugatti Chiron 30 минг долларга сотилмоқда (видео) 24.02.2021, 19:34
Изоҳ (0)