• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Пилингнинг юз териси учун қандай фойдаси бор? Муолажани неча ёшдан бошлаб қўллаган маъқул? Ўзбекистонлик мутахассис жавоби

    Бугунги кунга келиб пилинг муолажаси энг кўп фойдаланилаётган хизмат турларидан бирига айланган. Хўш, унинг юз териси учун қандай ижобий хусусиятлари бор? Неча ёшдан муолажани қўллаш мумкин? Ўзбекистонда пилинг хизматларининг нархи қанча? Бу ҳақда «Дарё»га тажрибали шифокор-косметолог Ҳилола Файзиева батафсил маълумот бериб ўтди.

    Фото: Instagram/@dr.hilola_xayrullayevna

    Фото: Instagram/@dr.hilola_xayrullayevna

    Пилинг қандай процедура?

    Пилинг терининг устки қатлами, яъни ҳужайралари нобуд бўлган ўлик юзасидан халос бўлишга ёрдам беради. Шу билан бирга, ҳуснбузар, майда ажинлар, доғлардан қолган чандиқларни, қолаверса, аёлларни энг кўп ташвишлантирадиган муаммо — қора нуқталарни йўқ қилади.

    Тўғри, мазкур процедура теридаги барча ёшга боғлиқ ўзгаришларни бартараф эта олмайди, аммо қаришнинг дастлабки белгиларига қарши курашишда ёрдам беради. Шунингдек, терини силлиқлайди, намлайди ва яшартиради. Қисқа қилиб айтганда, пилинг муолажасининг юз учун ижобий хусусиятлари талайгина.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Пилинг кимларга мумкин эмас?

    Пилинг муолажасини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжуд. Масалан, дерматитларда (яллиғланиш касаллигининг ўткир босқичида), юқумли касалликларда, терида очиқ жароҳатлар бўлганда, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, аллергия ва тутқаноғи борларга, қолаверса, қўлланилаётган пилинг таркибидаги ингредиентларга юқори сезувчанлиги бўлганларга тавсия этилмайди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Пилингларнинг қандай турлари мавжуд?

    Процедура таъсир кучига қараб енгил, ўрта ва чуқур даражадаги пилингларга бўлинади.

    Косметологияда пилингларнинг Гликолли (гликолевий), салицилли (салициловий), азелаинли (азелаиновий), ретинолли (ретиноевий), маржонли (коралловий), сутли (молочний) сариқ (жёлтий) турлари жуда машҳур.

    Мисол учун, азелаинли, салицилли пилинглар тошмалар ва улардан қолган излари бор юзларга фойда беради. Гликолли ва сутли пилинглар — юз рангини очартиришда ва доғларни оқартиришда қўлланилади.

    Маржонли, сариқ пилинглар эса чуқур даражадаги муолажа бўлгани учун кўпроқ ҳуснбузарлардан қолган чандиқ ва доғларда кетказишда яхши натижа беради.

    Пилинглар турига қараб, ўртача 150 минг сўмдан 500 минг сўмгача баҳоланади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Чуқур даражадаги пилингларни бирданига қўллаб бўлмайди

    Фаолиятим давомида кўп бўлади: аксарият аёлларимиз фойдаси ҳақида ўқиб, сариқ ёки маржонли пилинг қилиб қўйинг деб келади. Бироқ мен ана шундай мижозларга мазкур пилинглар жуда чуқур даражадаги муолажа бўлгани боис бирданига юзга қўллаб бўлмаслигини тушунтираман. Дастлаб юз терисининг фототип, эластиклиги, қалин ёки юпқалиги, тешикчалар кенг ёки торлигини аниқлаш лозим.

    Шунингдек, ҳар доим енгил типдаги пилингдан бошлаш керак. Сабаби тери пилингга нисбатан қандай реакция беришини билмаймиз. Шунинг учун аввало юзни ўрта ва чуқур даражадаги пилингга тайёрлаб, кейин процедурани қўллашимиз лозим.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Қайси мавсумда пилинг муолажасидан фойдаланиш мумкин?

    Авваллари куз ойининг охирларидан то баҳор бошлангунга қадар пилинг мавсуми дейиларди.

    Чунки қуёшли кунларда пилинг қилинса, юзга ҳар хил доғлар тушиши ва кейинчалик асорати қолиши мумкин эди.

    Бироқ ҳозирга келиб пилинглар шу даражада ривожланиб кетдики, энди исталган мавсумда енгил ва ўртача таъсирга эга процедурадан фойдаланиш мумкин. Фақат ундан сўнг доим қуёш нурига қарши кремларни суртиш ва иложи борича қуёш нурларидан ҳимояланиш лозим.

    Чуқур даражадаги маржонли, сариқ пилингларни эса фақат қиш ойларидан то мартгача (қуёш нури кучсиз пайтларда) қўллаш мумкин.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Нима учун қуёшга қарши кремларни ҳатто уйда ҳам суртиб юриш керак?

    SPF — ультрабинафша нурланишини ютадиган махсус модда бўлиб, терини қуёш нурларидан ҳимоя қилади. Биз доимо таркибида SPF бор кремлардан фойдаланиб юришимиз керак. Чунки ультрабинафша нурлари таъсирида юз териси жуда тез қарийди. Бундан ташқари, тери қуруқлашиб, ажинлар, доғ тушиши тезлашади.

    Аксарият аёлларимиз SPF кремини фақатгина қуёшли кунларда суртиб, қишда фойдаланиш шарт эмас деб ҳисоблайдилар. Аммо қорда ҳам терига ножўя таъсир этувчи нурлар бор.

    Ҳаттоки уйда ҳам SPF кремларини суртиб юриш лозим. Чунки компьютер, телефон ва телевизордан тараладиган нурлар ҳам юз терисига зарарлидир.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Қизларни ёшликданоқ ўзини ўзи парвариш қилишга ўргатиш лозим

    Авваллари пилинг муолажаси фақат 18 ёшдан кейин тавсия қилинарди. Бироқ юз терисида муаммо пайдо бўлса, муолажадан 14 ёшда ҳам фойдаланиш мумкин. Афсуски, бизнинг менталитетимизда аксарият аёллар, айниқса, ёш қизлар косметологга бормайди, дейишади.

    Қизининг юзида турли муаммолар бўлса-да, кўпчилик оналар мутахассисга олиб келмайди. Қачонки ёши ўтиб, юздаги муаммолар катталашгандан кейингина косметологга мурожаат қилишади. Лекин бу жуда нотўғри қараш.

    Қизларимизни болалигиданоқ ўзини ўзи парвариш қилишга, нафақат юзига, балки бутун танасига тўғри муносабатда бўлишга ўргатишимиз керак. Боиси юздаги муаммолар катталашганидан сўнг уни бартараф қилгандан кўра бошиданоқ олдини олган афзал.

    Мавзуга доир: 

    • Пилинг, скраб ва массаж: Уй шароитида қилса бўладиган СПА муолажалари - 
    • Гўзаллик салонларидаги юзни тозалаш муолажалари бўйича тўлиқ қўлланма ва тери турлари бўйича тавсиялар 
    • Коннякудан ультратовушли чўткагача: уй шароитида юз терисини тозалаш бўйича қўлланма (фото) 
    • Қиммат кремлар ўрнини боса оладиган арзон воситалар: Уларни дорихонадан топиш мумкин 

    23.02.2021, 13:35   Изоҳ (0)   56749
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беҳуда хавотир ва ташвишлардан қандай қутулиш мумкин?

    23.02.2021, 12:58

    Сочларни қандай қилиб тўғри ювиш керак? Шифокор-трихологдан 12 маслаҳат

    23.02.2021, 10:39

    Фарзандингиз дастурхон атрофида телефон ўйнамаслиги учун нима қилиш керак?

    22.02.2021, 09:54

    Бекажонлар учун фойдали: ошхона жиҳозларини тозалаш бўйича 7 та лайфхак

    20.02.2021, 15:57

    Стресс туфайли ширинликка мойиллик кузатилса: Унинг ўрнига истеъмол қилиш тавсия қилинадиган 3 егулик

    19.02.2021, 18:46

    Ҳомиладорлар учун мода қоидалари: Бўлажак оналар қандай қилиб замонавий кўринишга эга бўлиши мумкин? (фото)

    17.02.2021, 20:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.