1 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways йўловчилари янги хизмат тури — авиакомпаниянинг қатновларига онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ушбу хизмат йўловчиларга аэропортдаги рўйхатдан ўтиш пунктида навбатда турмаслик ва самолёт бортида керакли жойни танлаш имкониятини беради.
Шунингдек, компания янги хизмат COVID-19 вируси тарқалиши шароитида исталмаган алоқаларни камайтириши мумкинлигини таъкидлаган.
«Gazeta.uz»нинг компанияга асосланиб маълум қилишича, рўйхатдан ўтиш бепул, лекин аниқ жойни танлаш пулли бўлади.
Бундан аввал Раъно Жўраева Uzbekistan Airports компаниясига директор этиб тайинлангани, транспорт вазири этиб тайинланган Илҳом Маҳкамов Uzbekistan Airways раҳбари бўлгани ҳамда Uzbekistan Airways март ойидан бошлаб Ҳиндистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)