«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку А Серия 23-тури доирасида 21 февраль куни «Милан»га қарши кечган баҳсда (3:0) гол уришга муваффақ бўлди.
Бельгиялик форвард барча мусобақалар доирасидаги кетма-кет бешта Милан дербисида гол урган тарихдаги илк футболчига айланди. Шунингдек, Лукаку А Серия доирасидаги кетма-кет тўртта Милан дербисида гол урган 1950 йилдан кейинги биринчи футболчи бўлди.
Мазкур серия 2019 йилнинг сентябрида бошланган, ўшанда Ромелу «Милан»га қарши баҳсда жамоасининг ғалабасига (2:0) ҳисса қўшганди.
Лукаку А Серия 2020/21 йилги мавсумида 17 та гол урган ҳолда тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. У «Ювентус» форварди Криштиану Роналдуни битта голга ортда қолдирмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)