UFC раҳбарияти истиқболли яккакурашчи сифатида қаралаётган Оттман Азайтарни (13-0) промоушенга қайтариш қарорига келди, дея хабар қилмоқда ESPN.
Келиб чиқиши марокашлик бўлган Оттман 2021 йилнинг январида UFC’дан четлатилганди. UFC 257 мусобақасида жанг қилиши белгиланган Азайтар турнир арафасида қароргоҳга бегона кишиларни олиб киришган уринган, бу орқали коронавирус хавфсизилиги қоидаларини бузганди. Натижада UFC жангга бир неча соат қолганда Оттманнинг жангини бекор қилган ва уни промоушендан буткул четлатганди. Эндиликда UFC Азайтарга иккинчи имкониятни беришга қарор қилган.
Элатиб ўтамиз, Азайтарнинг жанги бекор қилингани сабаб ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродовнинг Эндрю Санчесга қарши жанги UFC 257 асосий кардига кўчирилганди.
31 ёшли Азайтар UFC’да икки жанг ўтказган ва уларнинг иккисида ҳам муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритган. Унинг кейинги жанги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай хабар йўқ.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)