Хоразмда ака синглисини манзилга олиб келиб қўйган Damas ҳайдовчисининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.
Маълум қилинишича, 2021 йил 15 февраль куни соат 03:30 ларда 30 ёшли Д.Д. Шовот тумани «Гулистон» МФЙ ҳудудида синглиси Damas русумли автомашинадан тушиб қолганлигини кўради.
Д.Д. уларнинг ёнига бориб, ҳайдовчи, 36 ёшли Х.Қ. билан жанжаллашиб, ёғоч бўлаги билан унинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказади. Х.Қ. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Д.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Наманганда автобус эшигига қисилиб қолиши оқибатида ерга йиқилган йўловчи вафот этгани ҳамда Самарқандда ота 6 ёшли фарзандини бўғиб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)